Математика ва информатика факултетининг амалий математика ва информатика йўналиши 19. 07 – гуруҳ талабалари билан ўтказилган


Download 44.5 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi44.5 Kb.
#1016723
Bog'liq
9-bayonnoma krl


МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ФАКУЛТЕТИНИНГ
АМАЛИЙ МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ЙЎНАЛИШИ
19.07 – ГУРУҲ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН ЎТКАЗИЛГАН
АХБОРОТ СОАТИ
Б А Ё Н Н О М А С И № 9
25.10.2022 й. Фарғона шаҳар


Қатнашдилар: Гуруҳ мураббийси И.Тожимаматов ва 22 нафар гуруҳ аъзолари


КУН ТАРТИБИ:



  1. Соғлом турмуш тарзига амал қилайлик.” мавзусида суҳбат.

Х.Абдужпбборова, Б.Солижонов ва И.Тожимаматов

  1. Йилига ўн китоб” лойихаси мавзусида давра суҳбати.

И.Тожимаматов

  1. Давомат ва ташкилий масалалар

И.Тожимаматов
С.Орипжонов


ЭШИТИЛДИ:
Йиғилишни гуруҳ раҳбари И.Тожимаматов очиб берди. Сўнгра Х.Абдужпбборова, Б.Солижонов“ Соғлом турмуш тарзига амал қилайлик.” мавзусида ўз фикрларини билдирди.
Бугун соғлом турмуш тарзи тўғрисида матбуотда, ахборот тизимининг барча тармоқларида жуда кўп чиқишлар бўлаяпти. Айрим ҳолларда бу тадбирга, айниқса 2005 йил “Сиҳат - саломатлик йили” деб эълон қилиниши муносабати билан баъзи кишилар, ҳатто мутасадди шахслар ҳам маълум даражада бир мавсумий тадбир сифатида қараётгандай туюлади. Инсонларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бу жамиятда алоҳида бир мустақил йўналиш ва бу тадбир доимий тарзда, танаффуссиз, кишиларнинг ёши, жинси, ижтимоий ҳолати, касби ва бошқа хусусиятларидан қатъий назар узлуксиз, режа асосида олиб бориладиган тадбирдир. Бу аслида тарбия, умумий тарбия ва маданиятнинг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади.
Шундай экан, ушбу тарбиявий таълим инсон ҳаётининг барча босқичларида бола она қорнида шакллана бошлаган пайтдан тортиб, то умрининг охиригача тўхтовсиз амалга оширилиши зарур. Вақт ўтиши илмий техника тараққиёти ривожланиши билан соғлом турмуш тарзининг мазмун ва моҳиятида ҳам ўзгаришлар пайдо бўлиб боради. Соғлом турмуш тарзига риоя қилишнинг янги воситалари ва усуллари пайдо бўлади, ривожланади ва такомиллашади. Инсон боласи дунёга келгандан сўнг ўнлаб ижтимоий муҳитларда - институтлар, оила, болалар боғчаси, маҳалла, мактаб, лицейлар, коллежлар, олий ўқув юртлари, ишхона ва бошқа давлат ва жамоат ташкилотларида бўлади ва фаолият кўрсатади. Қайд этилган ҳар қайси ижтимоий муҳит инсон олдига ўз қонун ва қоидаларини ёзади ва инсон беихтиёр ана шу қонуниятларга бўйсунади.
Соғлом турмуш тарзининг барча элементларига риоя қилишда ана шу муҳитлардаги мавжуд ижтимоий, иқтисодий, ижтимоий-руҳий (психологик) ва ижтимоий-иқтисодий категориялар ўз таъсирларини ўтказади. Айнан шу категориялар таркибидаги ижтимоий, иқтисодий, ижтимоий-руҳий омилларни бартараф этишда, кишига биринчи навбатда, соғлом турмуш тарзи бўйича билим, малака ва кўникмалар зарур бўлади. Албатта, бундай билим, малака ҳамда кўникмалар одатда ўз-ўзидан пайдо бўлиб шаклланавермайди. Бунинг учун, айнан юқорида қайд этилган ижтимоий институтларда турмуш тарзини соғлом турмуш тарзи кўринишида ўтказиш бўйича махсус дастурлар асосида ўқув машғулотларини киритиш ва уни амалиётда тадбиқ қилиш зарур. Аввал таъкидлаганимиздек, соғлом турмуш тарзи-бу умумий тарбия ва маданиятнинг бир қисми экан, уни бошқа тарбиялардан ажратган ҳолда амалга ошириш қийин. Барча тарбияларни орасида изчиллик- боғланишлар мажмуида амалга оширилса, самарали натижа беради.
Шундан кейин иккинчи масала, Ҳафта мобайнида Республика ва дунёда рўй берган иқтисодий ва сиёсий янгиликлар айтиб ўтилди.
Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом” қиссаларини ўқиш топширилди.
Шундан кейин тўртинчи масала бўйича гуруҳ сардори С.Орипжонов томонидан бир хафталик гуруҳ давомати тақдим етилди. Х. Абдужабборова, И. Абдуқаҳҳоров, М. Бакирова, Ж. Умаралиев, А. Халилов, И. Бобоев, И.Олимов, Т. Тўхтаназаров, М. Абдухамидов, Ж. Умаралиев, А. Каримов, Г.Комилова, Б. Солижонов, У. Асқаралиев, И. Бобоев, М. Мамасолиев, Б.Солижонов талабалар дарсга келмагандик сабаблари ўрганилди ва оғзаки огоҳлантириш берилди. И.Тожимаматов гуруҳни давомати домий изчил ташкилланиши лозимлигини, хар ахборот соатида гуруҳ сардори хафталик давомат ҳақида маълумот бериб бориши кераклигини айтди ва бу вазифани гуруҳ сардори зиммасига юклади.
Шу билан йиғилиш тугатилди.
Кўрилган масалалар юзасидан


ҚАРОР ҚИЛИНДИ:



  1. И.Тожимаматовни кун масалалари бўйича ўтказган маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Дарсларни сабабсиз қолдирган талабаларга чора кўрилсин.

  3. Сентябрь ойи учун 1 та китоб ўқиш.

  4. Тоғай Муроднинг “От кишнаган оқшом” қиссаларини ўқиш топширилди.

  5. Хар ахборот соатида гурух давомати ҳақида ҳисобот бериб борилсин.

  6. Қарорларни бажарилишни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Йиғилиш раиси: И.Тожимаматов


Котиба: Ҳ.Неъматова
Download 44.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling