Шахсий-инсонпарвар ёндашув:
шахсга янгича қараш таълим беришнинг мақсади сифатида, яъни таълим-тарбия жараёнининг шахсга йўналтирилганлиги: шахс субъектдир, ҳар бир боланинг қобилияти бор……
Педагогик мулоқотни инсонпарварлаштириш ва демократиялаш:
- болаларга муҳаббат, уларнинг тақдирига қизиқиш;
- боладаги умидли мшонч;
- ҳамкорлик, мулоқот маҳорати;
- тўғридан-тўғри мажбур қилишни бекор қилиш;
- ижобий рағбатлантиришнинг муҳимлилиги;
- болалардаги камчиликларга сабрли бўлиш;
- ўқитувчи ва ўқувчи ҳуқуқларини тенглаштириш;
- боланинг эркин танлаш ҳуқуқи;
- хато қилиш ҳуқуқи;
- шахсий қарашларга бўлган ҳуқуқ;
- бола ҳуқуқлари ҳақидаги конвенцияга амл қилиш;
- ўкитувчи-ўқувчи муносабатлари усули: тақиқлаш эмас, йўналтириш; бошқариш эмас, биргаликда бошқариш; мажбурлаш эмас, ишонтириш; буйруқ бериш эмас, ташкиллаштириш; чегараламаслик, эркин танлашни йўлга қўйиш.
замонавий шароитда натижаларга олиб келмайдиган туғридан-тўғри мажбурлашдан метод сифатида воз кечиш:
- мажбурловсиз, ишончга асосланган талабчанлик;
- туғма қизиқувчанликни ҳисобга олиб ўқитиш;
- мувафаққиятсизликка сабаб бўладиган мажбурий истакни алмаш-тириш;
- болаларнинг мустақиллиги ва мустақил фаолиятини ўрнатиш;
- жамоа орқали бевосита талабларнинг қўлланиши.
Индивидуал ёндашувнинг янги талқини:
- ўрта ўқийдиган ўқувчиларга йўналтиришни бекор қилиш;
- шахснинг энг яхши сифатларини излаш;
- шахсни психологик-педагогик ташхис этиш(қизиқищлари, қобилия-ти, йўналганлик, Мен-концепцияси, характери, фикрлаш жараёнларининг ўзига хослиги)нинг қўлланилиши;
- ўқув-тарбия жараёнида шахснинг ўзига хосликларини ҳисобга олиш;
- шахс ривожини башорат қилиш(прогнозлаш);
- ривожланишни, уни коррекциялашнинг индивидуал дастурларини ло-йиҳалаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |