Математика ва информатика йуналиши 3ми-22им гурух талабаси ахроров аббос асрор углининг «хамкорлик педагогикасининг таркибий кисмлари»


С. Френе мактабидаги ўқитиш технологияси


Download 114.5 Kb.
bet5/6
Sana18.02.2023
Hajmi114.5 Kb.
#1210843
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ХАМКОРЛИК ПЕДАГОГИКАСИНИНГ ТАРКИБИЙ КИСМЛАРИ 2023

С. Френе мактабидаги ўқитиш технологияси. XX асрнинг 20-30 йилларида француз мактабларини модернизациялаш биринчи навбатда ушбу олимнинг номи билан боғлиқ. Унинг педагогик таж-риба-синов ишлари бутун дунёга кенг ёйилди. У шахс ривожланиши учун мустақил муҳим босқич сифатида болаликнинг аҳамиятини тушунмаслик бор, шунинг учун мактабда болани ҳақиқий ҳаётга тайёрлашга ўргатиш ке-рак, деб ҳисоблади. Френининг мактаби – бу меҳнат мактабининг модели. Бундай мактабнинг асосий техник воситаси – бу эркин матнлар, тарқатма материаллар деб номланадиган босмахона, баъзи техник воситалар ҳамда мактабнинг ўзини-ўзи бошқариши.
Мактаб педагогик ишларини ташкил этилишининг бутун марказида – босмахона. Лекин одатдаги мактаб босмахонасидан фарқли равишда бу ўзида муҳим дидактик ва тарбиявий вазифаларни жамлайди.
Ўқитиш технологияси:

  1. Френе мактабида натижасида ўқитувчи ва ўқувчи ҳақиқий яқин ки-шиларга айланадиган инсоний муносабатларга оид ўкув ишига ўқувчиларнинг қизиқишларни рағбатловчи иш методлари уйғунлашади.

  2. Ўқитувчи турли ёш гуруҳидаги ўқувчилар (7-14 ёш) билан ишлайди. Машғулот матнни муҳокама қилиш билан бошланади, бу пайтда синф гуруҳ-ларга бўлинмайди, чунки муҳокама учун катта ва кичик ёшдаги болалар ке-рак.

  3. Болаларнинг қизиқишлари, масалалар аниқланади.

  4. Ҳар бир кишининг имкониятига қараб вазифа бўлинади.

  5. Катталар гуруҳларга бўлинишади ва бирданига мустақил ишлашга киришишади. Ўқитувчи ўқувчилар билан дастлаб жамоа бўлиб ишлайди, сўнг ҳар бири алоҳида топшириқ олади.

Масалан, катта ёшдаги ўқувчилар. Бир гуруҳи деворий газета чиқариш устида ишлайди: биттаси одатдаги шрифтда, бошқаси кичкина болалар учун катта шрифтда матн теради; иккитаси турли белгиланган мавзулар («Идиш-ларнинг туташуви», “Сув қувури”) бўйича матнни тасвирловчи гравюралар тайёрлайди. Яна иккитаси кутубхонада ишлайди, картотека тўлдиради. Баъзи бир болалар докладлар тайёрлашади. Иккита бола “Сув ва унинг хусусиятлари” мавзуси бўйича материаллар тўплаш учун қишлоққа кетишади, иккитаси мактаб метереология майдончасида ишлайди.
Шундан сўнг ўқитувчи кичик болаларга алоҳида топшириқ берганидек, ўрта ва кичик ёшдаги болалар билан ишлашга киришади.
Назарий мунозара тажриба-синов ишлари билан алмашинади. Ўқувчилар мустақил равишда ахборий хариталар тузишади ва назоратли хариталар ёрдамида ишнинг сифатини текширишади. Шундай қилиб, бутун жамоа фао-лияти доирасида ҳар бир ўқувчининг ишини ташкил этиш С. Френе мактабидаги янги таълим технологиясининг бош ўзига хосликларидан бири сифатида акс этади.
Френе мактабидаги ўқитувчилар билимларни ўзлаштиришнинг самарали йўли сифатида кузатиш ва демонстрация эмас, аксинча тажриба орқали билиш деб ҳисоблашади. Френе фикрий қобилият фаолиятда шаклланади ва кўринади, деб ҳисоблайди. Чунки кучли одам унда ўзидаги эгалланган тажрибадан фойдаланади, шунда унинг равнақи тезлашади. “Агар биз асалари сингари у асал ишлаб чиқишда гул нектарини йиғиш учун ҳар бир очиқ кун-дан фойдалангани сингари ҳаракат қиламиз. Шунинг учун биз турли фаолиятга бой инсонни сўнг синфда уларни асал билимларга айлантириш учун атроф-олам ҳақида маълумот тўплашга жўнатамиз”.

Download 114.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling