Материаллар қаршилиги фанидан глассарий. Мустахкамлик


Download 62.56 Kb.
bet2/7
Sana19.11.2023
Hajmi62.56 Kb.
#1786672
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
32582 глассарий мат.ар

Динамик кучларнинг эса миқдори ва йўналиши ўзгарадиган бўлади.
Ички куч - ташқи куч таъсирида стержень кесим юзасида ҳосил бўлган куч.
Ички куч эпюраси - стерженнинг узунлиги бўйича ички куч ўзгаришини кўрсатадиган график.
Ички куч кийматининг куч масштаби –
Оддий деформация - хусусий ҳолда бруснинг кўндаланг кесимида фақат битта ички куч ҳосил бўлади, қолган ички кучлар нолга тенг бўлади.
Чўзилиш ёки сиқилиш деформация – бруснинг марказий ўқи бўйлаб модуллари тенг қарама – қарши йўналган иккита куч таъсир эттирилганда.
Силжиш ( қирқилиш, эзилиш ) – конструкция элементиниг кўндаланг кесимида (Qx ёки Qy) кўндаланг куч ҳосил бўлади.
Эгилиш – балканинг кўндаланг кесимларида ички эгувчи момент ёки ҳосил бўлади.
Буралиш – бруснинг кўндаланг кесимида буралиш моменти ( ) ҳосил бўлади.
Мураккаб деформация – бруснинг кўндаланг кесимида бир вақтда бир нечта ички кучлар хосил бўлади.
Брус - кўндаланг кесим ўлчамлари узунлик ўлчамларига нисбатан жуда кичик бўлган жисмга. Стержень - ўз ўқи бўйлаб чўзилувчи ва сиқилувчи ингичка, тўғри брус.
Эгри стержень ёки брус - агар стержень ёки бруснинг геометрик ўқи эгри бўлганда.
Балка - икки таянчда ётган брус ёки геометрик ўқига тик куч таъсир этганда эгилишга ишлайдиган брус.
Пластинка - қалинлигига нисбатан қолган икки ўлчами катта бўлган ясси қаттиқ жисм.
Қобиқ - эгри пластинка.
Таянч - Машина ва иншоот қисмларини кўтариб туриш учун хизмат қиладиган ёстиқчалар. Таянчлар уч хил бўлади:

  • Шарнирли қўзғалмас таянч;

  • Шарнирли қўзғалувчан таянч;

  • Қистириб тиралган таянч.


Download 62.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling