Материаллар қаршилиги фанидан глассарий.
Мустахкамлик - қисмнинг ташқи куч таъсиридан емирилишга (синиш, узилиш, қисқариш) қаршилик кўрсатиш қобилиятидир.
Деформация - жисмларнинг ташқи куч таъсиридан ўз ўлчам ва шаклларини ўзгартириши.
Эластик деформация - агар жисм ташқи куч таъсиридан озод этилганида ўзининг олдинги ҳолатига тамомила қайтиши.
Пластик деформация - агар жисм ташқи куч таъсиридан озод этилганида ўзининг олдинги ҳолатига тамомила қайтмаслиги.
Устиворлик - куч таъсирида деформацияланган қисмларни озгина бўлса ҳам, мувозанатининг бузилишига (эгилишига) қаршилик кўрсатиш қобилиятидир.
Призматик стерженлар - призматик ёки цилиндрик шаклдаги жисмларнинг кўндаланг кесим ўлчамлари бўйи ўлчамига қараганда бир неча марта кичик бўлди.
Эгри стержен - геометрик ўқлари тўғри чизиқ бўлса, тўғри стержен деб, эгри чизиқ бўлди.
Тўпланган куч жисмнинг битта нуқтасига қўйилган деб фараз қилинади. Амалда эса куч бирон сатҳ ёрдамида узатилади, бироқ бу сатҳларнинг ўлчами жуда кичик бўлгани учун, кучлар нуқтага қўйилган деб ҳисоланади.
Тақсимланган кучлар ҳажмга, ситрларга тегишли ва чизиқли бўлиши мумкин.
Ҳажмга тегишли тақсимланган кучлар жисмнинг бутун ҳажмига таъсир қилади, бундай кучга жисмнинг ўз оғирлик кучи мисол бўлади.
Ҳажмий куч - куч жисм ҳажмининг барча нуқталарига қўйилган бўлди.
Сирт кучлари бирон юзага тақсимланган бўлади, масалан, буғнинг поршень юзига босими ёки суюқликнинг резервуар деворларига ва тубига босими каби.
Ёйилган куч - иншоат қисмининг маълум юзаси ёки узунлиги буйича қўйилган куч узлуксиз равишда таъсир кўрсатадиган куч.
Статик кучлар ҳамма вақт ўз миқдор ва йўналишини сақлайди. Статик кучга иншоот қисмларининг ўз оғирлиги киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |