Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтернинг сонли лавозим йўриқномаси


Download 16.89 Kb.
Sana27.10.2023
Hajmi16.89 Kb.
#1726917
Bog'liq
717 material


_______________________________________________
Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтернинг___-сонли лавозим йўриқномаси

__________

__________

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур лавозим йўриқномаси материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтернинг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
1.2. Лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш _______________ тақдимотига кўра, ________ томонидан қабул қилинади.
1.3. Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтер лавозимига ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
1.4. Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтер ўз фаолиятида:

  • бажарилаётган иш масалалари бўйича амалдаги норматив ҳужжатларга;

  • _______________, ____________ маҳаллий норматив актларига;

  • мазкур лавозим йўриқномасига

  • амал қилади.

1.5. Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтер:

  • мулк, мажбурият ва хўжалик операцияларининг бухгалтерлик ҳисобини ташкиллаштириш ва ҳисобот тузиш бўйиича қонун ҳужжатлари актларини, қарорларни, фармойишларни, буйруқларни, идора қилувчи, услубий ва норматив материалларни;

  • иш берувчининг бухгалтерлик ҳисоби шакллари ва усулларини;

  • ҳисобварақлар, хусусан, материалларни ҳисобга олиш бўйича режа ва ёзишмаларни;

  • мазкур участкада бухгалтерлик ҳисоби ҳужжат айланмаларини уюштиришни;

  • бухгалтерлик ҳисоби ҳисобварақларида материалларнинг келиб тушиши ва чиқариб юборишни ҳужжатли расмийлаштириш ва акс эттириш тартибини;

  • Иш берувчининг молиявий-хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш усулларини;

  • ҳисоблаш техникаларидан фойдаланиш қоидаларини;

  • иқтисодиёт, меҳнат ва бошқаришни ташкиллаштиришни;

  • хўжалик юритишнинг бозор усулларини;

  • меҳнат тўғрисидаги қонунларни;

  • меҳнат муҳофазаси қоидаларини ва меъёрларини

  • билиши зарур.

1.6. Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтер бевосита ______________ бўйсунади.
1.7. Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтер бўлмаган вақтда (таътилда, касал бўлганида ва б.да) унинг мажбуриятларини белгиланган тартибда тайинланган шахс бажаради.
2. ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтер қуйидаги лавозим мажбуриятларини виждонан бажариши шарт:

2.1. Ташкилотга тегишли материалларни ҳисоблашга, материалларни кирим дафтарига қайд қилишга, материалларнинг ҳақиқий таннархини ҳисоблашга ва ҳ.к. га тааллуқли қисмида ЎзР нинг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бухгалтерлик ҳисобини юритиш бўйича ишларни бажаради.

2.2. Молиявий интизомга амал қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади.

2.3. Ушбу участкада бухгалтерлик ҳисобининг дастлабки ҳужжатларини қабул қилиш ва назоратини амалга оширади ҳамда уларни ҳисобга оид ишлов беришга тайёрлайди.

2.4. Материалларни ҳисобга олиш бўйича операцияларни бухгалтерлик ҳисоби ҳисобварақларида акс эттиради.

2.5. Материалларнинг барча харажатларини инобатга олган ҳолда ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобот калькуляциясини тузади.


2.6. Мазур участкада юзага келувчи солиқларни ҳисоблашни амалга оширади.

2.7. Раҳбарларни, кредиторлар, инвесторлар, аудиторлар ва бухгалтерлик ҳисоботининг бошқа фойдаланувчиларини ҳисоб-китобнинг тегишли участкаси бўйича қиёсий ва ишончли бухгалтерлик маълумотлари билан таъминлайди.

2.8. Ҳисобварақларнинг ишчи режасини, намунавий шакллари назарда тутилмаган хўжалик операцияларини расмийлаштириш учун қўлланиладиган дастлабки ҳужжатларнинг шаклларини, шунингдек, ички молиявий ҳисобот учун ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқади, бухгалтерлик маълумотларига ишлов бериш технологиялари ва ҳисобини юритишнинг асосий усуллари ва йўллари мазмунини аниқлашда иштирок этади.

2.9. Ҳисобот тузиш учун бухгалтерия ҳисобининг тегишли участкаси бўйича маълумотларни тайёрлайди, бухгалтерия ҳужжатларининг сақланишини кузатиб боради, уларни ўрнатилган тартибга мувофиқ архивга топшириш учун расмийлаштиради.



2.10. Бухгалтерлик маълумотларини шакллантириш, юритиш ва маълумотлар базасини сақлаш бўйича ишларни бажаради, маълумотларга ишлов беришда фойдаланиладиган маълумотномага оид ва норматив маълумотларга ўзгартиришлар киритади.
3. ҲУҚУҚЛАРИ
Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтер:
3.1. _____________ ўз фаолиятига тааллуқли лойиҳавий қарорлари билан танишиш.
3.2. Мазкур лавозим йўриқномасида назарда тутилганлиги билан боғлиқ равишда ишни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.
3.3. Ўз ваколати доирасида лавозим мажбуриятларини ижро этиш жараёнида аниқланган камчиликлар тўғрисида бевосита раҳбарини хабардор қилиш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш.
3.4. ____________ ўзининг лавозим мажбуриятлари ва ҳуқуқларини бажаришда кўмак кўрсатишларини талаб қилиш.
3.5. Шахсан ёки бевосита раҳбари орқали ўзининг лавозим мажбуриятлари ва ҳуқуқларини бажариш учун зарурий маълумот ва ҳужжатларни расман сўраб олиш
ҳуқуқига эга.
4. ЖАВОБГАРЛИГИ
Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтер:
4.1. Мазкур лавозим йўриқномасида назарда тутилган ўзининг лавозим мажбуриятларини муносиб тарзда бажармаганлиги ёки бажармаганлиги учун – ЎзР нинг амалдаги муайян меҳнатга оид қонун ҳужжатлари доирасида.
4.2. Ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида содир этилган қонунбузарлик учун – ЎзР нинг амалдаги муайян маъмурий, жиноий ва фуқаролик қонун ҳужжатлари доирасида.
4.3. Моддий зарар етказганлиги учун – ЎзР нинг амалдаги муайян меҳнатга оид ва фуқаролик қонун ҳужжатлари доирасида
жавобгарликни зиммасига олади.
5. ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
5.1. Лавозим йўриқномаси зарурият даражасига кўра, қайта кўриб чиқилади, ўзгартирилади ва тўлдирилади, __________________________.
5.2. Лавозим йўриқномасига ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш тўғрисидаги буйруқ билан бу йўриқнома ҳаракати татбиқ этиладиган барча ________ имзо остида таништириладилар.

КЕЛИШИЛДИ:







______________________




_____________

__________







Мазкур йўриқнома билан танишдим.

Бир нусхасини қўлимга олдим ва иш жойида сақлаш мажбуриятини зиммамга оламан.

Материалларни ҳисоблаш бўйича бухгалтер




______________

__________




Download 16.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling