Materiallarning tuzilishi Fanning maqsadi va vazifalari


Download 480.98 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi480.98 Kb.
#1351167
Bog'liq
Маъруза №1

Materiallarning tuzilishi Fanning maqsadi va vazifalari

Tuzuvchi:

Tursunova D.X.

Reja:

  • 1. Fanning maqsadi va vazifalari
  • 2. “Materialshunoslik” fanining rivojlanish tarixi
  • 3. Materiallarning tarkibi va tuzulishi.

Fanni o’qitishdan maqsad – materiallarning tuzilishi va xossalarni o’rganish, materiallarning mavjud buyum, konstruktsiyalardagi xolatlarni kuzatish orqali struktura va xossalarni birgalikda bog’liqligini o’rganish kabi masalalarni shakllantirishdan iborat.

Fanning vazifasi materiallarning ishlab chiqarishda ishlatilishi,ularning xossalari bilan tanishtirish va ularni ishlab chiqarishdagi o’rni, ularning o’ziga xos xususiyatlarini, ularni o’rganishda zamonaviy texnologiyalardan foydalanishni o’rgatishdan iboratdir.

2.Силикат материаллари ишлаб чикариш ва уларни халк хужалигида ишлатишнинг уз ига хос тарихи бор. Жуда кадимги ва энг куп тар калган гил курилиш материали сифатида инсоният тараккиётининг бошлангич давридаёк ишлатилган. Вакт утиши билан инсоният хар хил шаклли буюмлар тайёрлаши ва уларнинг мустахкамлигии ошириш максадида куритиш ва куйдиришни урганган. Керамик буюмлар ишлаб чикариш бир неча минг йиллардан бери мавжуд. Богловчи моддаларнинг бундан 4-5 минг йил аввал сунъий йул билан Ҳосил килинганлиги тарихдан маълум.


Ватанимизда богловчи моддалар (асосан, оҳак ва гипс) ишлаб чикариш саноати тош материалларни иншоотларда куллаб келинганлиги асосида вужудга келди. Масалан шахдр деворлари, миноралар, масжид ва касрлар, Бухоро, Самарканд, Хива ёдгорликлари каби иншоотларнинг курилиш материлларига булган эхтиёжини оширган. Хоразм чор атрофи калин деворлар билан ураб чикилган туртта цилиндр минорадан иборат эди.
Х-ХV асрларда ва ундан кейин Урта Осиё халклари хашаматли иншоотлар куришда рангли гишт, хар хил рангда сирланган керамик тах тачаларни декоратив копламлар сифатида ишлатганлар. Х асрда курилган Бухородаги Исмоил Сомонийнинг макбараси, ХI асрда Бухородаги, баландлиги 50 метр ли пишиқ ғиштдан курилган минораи Калон, Самарканддаги Темур ва Шоҳи- Зинда мақбаралари (ХV-аср) ва бошкалар уша даврнинг машҳур меморчилик ёдгорликларидир.
Курилиш материаллари технологиясини ривожлантиришда ва уларни ишлаб чикариш назариясини урганишда Республика олимларидан М.Уразбоев, К.Ахмедов,
Ашрабов,Ю.Тошпулатов, Ф.Тожиев ва бошка олимлар уз хиссаларини кушдилар.
Академиклар Х.А.Абдуллаев, Д.С.Белянкина, Г.О.Мавлонов ва бошка олимлар
жуда куп янги табиий курилиш материаллари топишга муяссар булдилар.
Гидравлик богловчи моддаларнинг котиш назариясига асос солган А.Р.Шуляченко гояларини бойитишда ва бир неча хил элемент яратишга академик А.А.Байков, проф.
А.А.Кинд, В.Н.Юнг, П.П.Будников, М.А.Рибьев, Б.Г.Скрамтаев, Б.А.Крулов ва кўпгина олимлар салмокли хисса қўшдилар.

Механик хоссалар

  • Материалларнинг механик хоссалари ташқи кучларнинг емирувчи ва шаклини бузувчи таъсирига қаршилик курсатиш хусусиятларидир.
  • Механик хоссалар мустахкамлик, эгилувчанлик, пластиклик, мўртлик, зарбга қаршилиги, қаттиклиги, ишқаланиб едирилиши, ейилиши ва хоказолардан иборат.
  • Мустахкамлик. Материалнинг мустахкамлиги ташки кучлардан вужудга келадиган ички кучланишлар таъсири остида емирилишга қаршилик курсатиш хоссасидир.

Эластиклик

  • материалнинг куч остида шакл узгариши ва куч олинганидан кейин бошлангич шакл ва улчамларига келиш хоссасидир. Материал эластиклигини йукотмайдиган энг катта кучланиш эластиклик чегараси деб аталади. Эластиклик курилиш материалларининг ижобий хоссаси хисобланади. Мисол тарикасида эластик материаллардан резина, пулат, ёгоч-тахтани айтиш мумкин.

Пластиклик

  • - материалнинг куч таъсирида ёрилмасдан ва дарз кетмасдан шакл ва улчамларини узгартириш хамда куч олингандан кейин узгарган шакл ва улчамларида колиш хусусиятидир. Бу хосса эластикликка карама - карши кургошин, гил коришмаси, битумпластик материалга мисол булади.

Материалларнинг махсус хоссалари

  • Материалларнинг кимёвий таркиблари
  • унга тегиб турган моддалар таъсири остида кимёвий узгариш хусусиятини курсатади. Материалнинг кимёвий хоссалари жуда хилма-хил булиб, улардан асосийлари - кимёвий жихатдан тургунлиги ва занглашга бардошлигидир.
  • Кимёвий жихатдан турғунлиги - материалнинг ишкор, кислота, сувда эриган туз ва газларнинг емириш таъсирига каршилик курсатиш хусусиятидир.

Емирилишга бардошлиги - материалнинг мухитда занглаш таъсирига каршилик курсатиш хоссасидир.
Купчилик курилиш материаллари бундай хоссаларга эга эмас. Масалан, карийиб барча цементлар кислоталар таъсирига чидамсиз, битумлар ишкорлар эритмалари таъсири остида осон емирилади, ёгоч - тахта унисининг хам бунисининг хам таъсирига тургун эмас. Кислота ва ишкорларнинг таъсирига табиий тош материалларнинг баъзи турлари (диабаз, андезит, базалът, зич керамика), шунингдек, пластмасса материалларнинг купчилиги яхши каршилик курсатади.
Узлаштириш учун назорат саволлари:
  • Фаннинг максади ва вазифалари.
  • Материалшунослик фанининг ривожланиш тарихи.

  • 3. Материалнинг мустахкамлиги нима ва у нима билан тавсифланади?
    4. Эластиклик, пластиклик нима?
    5. Эластик, пластик ва мурт курилиш материалларига мисоллар келтиринг.

ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ
УЧУН РАХМАТ!
Download 480.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling