Materialshunoslik


Download 5.67 Mb.
bet6/11
Sana07.10.2023
Hajmi5.67 Mb.
#1695160
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
XISOBOT JUMAYEV BEKZOD 23S-20MMT.22var

Т ўқимани лойиҳалаш. Тўқимани толали материал билан тўлдириш коэффициенти арқоқ бўйича юқори ва пастки қатламлар учун алоҳида белгиланади, танда учун эса бутун тўқима бўйича, шунинг учун тўқиманинг қатламларида танда бўйича тўқиманинг тўлдириш коэффициенти арқоқ тўлдириш коэффициентидан каттароқ бўлиши керак Тўқиманинг ўрилиш расми ва геометрик тузилиш модели 1-расмда кўрсатилган. Тўқима Somet Thema Super Excel-190 тўқув дастгоҳида ишлаб чиқарилади. Дастгоҳда танда ипларининг ишлаши арқоқ ипларга қараганда кўпроқ. Тўқимада танда ва арқоқ иплари эллипссимон кесмага эга. Шу билан бирга, танда ва арқоқ ипларнинг кўндаланг кесими майдони, ўрамадаги иплар кўндаланг кесими майдонига нисбатан ипнинг эзилиш коэффициенти ҳисобига ўзгаради яъни ва камаяди. Тўқимада танда ипи арқоқ ипига қараганда кўпроқ даражада деформaцияланади .
Тўқима тузилиш тартибининг V фазасига яқинлашиб, тўқима тўғри тўртбурчак кўринишида бўлади. Тўқимани толали материаллар билан тўлдириш коэффициентлари танда бўйича , KHt = 0,18, арқоқ бўйича KHa1 = KHa2 = 0,03 . Ҳисоблаб топилди. Тўқиманинг толали материаллар билан тўлдириш коэффициентлари юқори ва пастки қатламлар нисбати учун тенг, чунки юқори ва пастки қатламлар учун ипларнинг чизиқли зичлиги ва тўқима ўрилиш тури бир хил бўлади .
Базальт ипининг диаметри
dtp = dap = doъrt = 0,0316·1,45V300 = 0,79 mm
Аннотация. Маколада фильтрлаш тўқималарига қўйиладиган асосий талаблар, кимёвий ва шиша толалардан тайёрланган тўқималарда ғовакларнинг табиати ва жойланишига қараб қўйиладиган талаблар, фильтрбоп техник тўқималарни сирт зичлигининг тўқиманинг технологик омиллари ва толавий таркибига боғлиқлиги келтирилган. Тўқимали фильтрлар нафақат фильтрлаш хоссалари, балки эксплуатацион хусусиятлари билан ҳам тўқима тузилишига боғлиқлиги, фильтрбоп тўқималарини тўкима тузилишининг V фазасида ишлаб чиқаришга харакат қилиниши ва тўқимада тенг зичликка, тенг мустаҳкамликка эга бўлишига харакат қилиниши ўрганилган. Фильтрбоп тўқималарнинг сирт зичлиги бўйича лойиҳалашда унинг технологик омиллари ва тўқиманинг тузилиш параметрлари ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда, хомашё турига, танда ва арқоқ ипларининг нисбий ҳолати ва ўлчамларига, тўқиманинг танда ва арқоқ бўйича зичлигига боғлиқлигини аниқлаш келтирилган. Шунингдек бир ярим қатламли фильтрбоп тўқимани лойиҳалашда унинг тузилиш фазаси, тўқимада иплар ўлчамининг ўзгариш коэффициенти, тўқиманинг танда ва арқоқ бўйича зичлиги, тўқимани танда ва арқоқ бўйича толали материаллар билан тўлдириш коэффициентлари ҳамда лойиҳаланган тўқиманинг ҳисобий сирт зичлиги аниқланган.Тадқиқот натижасида фильтрбоп тўқима тузилиши ва хусусиятлари ўртасидаги функционал боғлиқликлари олиниб, тўқимани тўқув дастгоҳига тахтлаш технологик параметрлари аниқланган.
Калит сўзлар: базальт ипи, танда ипи, арқоқ ипи, тўқувчилик, фильтр, сирт зичлиги, тўқима тузилиши.
Хулоса. Техник ва маиший тўқималарнинг катта гуруҳи учун сирт зичлиги бўйича асосий талаблар қўйилади. Шунинг учун сирт зичлиги бўйича тўқималарнинг лойиҳалаш кенг тарқалган усуллардан биридир. Тўқималарнинг сирт зичлиги унинг квадрат метрига тўғри келадиган оғирлиги билина белгиланади. Бу кўрсатгич тўқималарда ишлатиладиган ипларнинг чизиқли зичлигига, тўқиманинг танда ва арқоқ бўйича зичлигига ва тўқув дастгоҳида тўкима ишлаб чиқаришнинг тўлдириш параметрларига боғлиқ бўлади. Ҳозирги кунда мавжуд иссиқликбардош шишатолали фильтрбоп тўқималарнинг сирт зичилиги 770 g/m 2 ни ташкил этади. Лойиҳаланган тўқима базальт толали иплардан ишлаб чиқарилиб, унинг сирт зичлиги 733,67 g/m 2 ни ташкил этди. Бу эса шишатолали фильтрбоп тўқималарга нисбатан 4,71 % га кам бўлиб, саноатда фойдаланишга тавсия этилади.

Download 5.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling