Mathcad амалий дастури ва унинг имкониятлари. Mathcad Mathcad
Интеграллашганлик. 3. Интеграллашганлик
Download 0.79 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Хусусий тилга эгалиги
- 5. Статистик масалалар билан ишлаши
3. Интеграллашганлик.3. Интеграллашганлик.MathCAD – бу Microsoft Word, Excel каби системалар билан интеграцияда яқиндан ишлашга имконият берадиган, шунингдек Web-технологиялардан самарали фойдаланиладиган дастурдир. OLE-технологияси, мижоз-сервер, пакет муҳитида Internet Explorer ёрдамида излаш дастурларига кириш, жаҳон фойдаланувчиларни Internet-форумга бирлаштириш каби барча келишувлар ва Windows интерфейс имкониятларини қўллаб-қувватлайди. Қўйилган масалаларни еча туриб, статикада (алмашинув буферида) ёки динамикада (OLE-технология) бошқа дастур муҳитига, масалан Fortran тилининг муҳитига маълумотларни узатиш ва у ерда масалалар ечиш мумкин. MathCAD муҳитидан чиқмасдан бошқа серверларда янги ҳужжатлар очиш ва Internet тақдим этадиган ахборот технологияларнинг барча устунликларидан фойдаланиш мумкин.4. Хусусий тилга эгалиги4. Хусусий тилга эгалигиMathCADнинг охирги вариантлари хусусий тилга эга бўлиб, улар дастурчига MathCAD ҳужжатларида дастурли кодларни самарали қўллаш имкониятини беради. Ушбу тилнинг соддалиги ва интуитивлиги уни тезликда ўзлаштиришга имконият беради. MathCAD ҳужжати ичида дастурий модуллар ўзига хос хусусиятни ва мазмунан содда қабул қилишликни олган. Операторларнинг у қадар катта бўлмаган сонига эга бўлишига қарамай MathCAD дастурлаш тили етарлича мураккаб масалаларни ечиш имкониятини беради.5. Статистик масалалар билан ишлаши5. Статистик масалалар билан ишлашиИқтисодчилар учун пакетда жорий этилган статистик ва молиявий функциялар муҳимдир. MathCAD математик статистика масалалар билан ишлашнинг ривожланган аппаратига эга. Бир томондан, тасодифий катталикларнинг тақсимот қонунларини эхтимоллик зичлиги ва бошқа характеристикаларини ҳисоблаш имкониятини берадиган махсус жойлаштирилган функциялар мавжуд MathCAD да ҳар бир тақсимот қонунларига сонларнинг мос генераторлар миқдори дастурлаштирилганлиги, Монте-Карло методи билан самарали моделлаш ўтказишга имконият беради. Гистограммалар қуриш ва тасодифий сонлар ва тасодифий жараёнларни танланмаларнинг: ўрта, дисперсиялар, коррекциялар ва бошқа шу каби статистик харатеристикаларини ҳисоблашга имконият беради.Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling