Mathcad амалий дастури ва унинг имкониятлари. Mathcad Mathcad


Download 0.79 Mb.
bet1/5
Sana12.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1262412
  1   2   3   4   5

MATHCAD АМАЛИЙ ДАСТУРИ ВА УНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ.

MATHCAD АМАЛИЙ ДАСТУРИ ВА УНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ.

Mathcad

Mathcad — автоматлашган лойиҳалаш тизимлар синфидаги компютер алгебрасининг системаси бўлиб, ҳисоблаш ва визиуалликни таъминлаб, интерфаол ҳужжатларни тайёрлашга мўлжалланган, жамоавий ишлаш учун қўллаш осонлиги билан ажралиб туради.

Mathcad Массачусет технологик институт (МИТ)нинг профессори Аллен Раздов томонидан ўйлаб топилган ва Mathsoft компанияси билан биргаликда 1988 йили ёзилган

Mathcad дастурининг умумий кўриниши

Mathcad дастурининг асосий менюлари:

MathCad дастурининг асосий афзаллиги

MathCAD пакети – универсал математик пакет бўлиб, муҳандислик ва илмий ҳисоблар учун мўлжалланган. Пакетнинг асосий ютуқларидан бири – ечиладиган масалалар учун табиий математик тиллигидир. Пакетнинг яна бир ютуғи бақувват график ташкил этувчилигидир. Умум қабул қилинган математик тилнинг график воситалардан фойдаланиш имкониятларини матн муҳаррири билан бирлаштириш фойдаланувчига визуал ҳолда тайёр якуний ҳужжат олишга имконият беради. Пакетни қўллаш интеллектуал меҳнатни самарадорлигини кескин кўтаради.

MathCAD системасининг бошқа аналогик системаларга қараганда асосий ютуғи ва фарқи

1.Универсаллик. MathCAD математкани турли қўллаш соҳасидаги барча масалаларни ечишга қодир. Унда ташқи процедураларни чақирмасдан масалаларни ечиш имкониятини берадиган бақувват математик апарат мавжуд.

MathCAD муҳитида кириш мумкин бўлган ҳисоблаш ускуналар рўйхати:

2. Кўргазмалилик.

2. Кўргазмалилик.

MathCAD интерфейсини қуриш тамойили “What you see is what you get” формуласи орқали аниқланади – “нимани кўрсангиз, шуни оласиз”. Яъни математик ифодалар MathCAD муҳитида унинг умумқабул қилинган нотацияларда ёзилади: сурат юқорида, махраж пастда ёзилади; интеграл ёки ҳосила – булар ечимни кўргазмалилигини пасайтирадиган махсус эмас, балки одатдаги белгилар билан ёзилган белгилардир, интегралда интеграл чегаралари одатдаги жойида жойлашган. Буларнинг ҳаммаси чоп этилганларни ёки компютер экранидаги ёзувни фойдаланувчига тушунарли қилади. Одатда муҳитнинг бу хусусиятларини дастурлаш тилида масалалар ечаётганлар қадрлайдилар.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling