Матн яратиш усуллари фарида Октамовна


Download 250.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana26.02.2023
Hajmi250.67 Kb.
#1232227
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Матн яратиш усуллари

 
 
 
 
 
87 



Ўзбекистонда хорижий тиллар” илмий-методик электрон журнал
journal.fledu.uz
№1/2019 
METHODS OF TEXT CREATION 
 
Farida Oktamovna EGAMBERDIEVA 
Associate Professor 
Department of Stylistics and Editing 
Faculty of Journalism 
National University of Uzbekistan
named after Mirzo Ulughbek 
Tashkent, Uzbekistan 
farida_6767@mail.ru
Abstract 
A text is a state of communication, a type and sphere of communication of a certain 
communicative activity. The phenomenon is structured and sorted based on semantic and syntactic 
sequential links as a complex corresponding to the intellectual goals and linguistic behaviors of the 
author. The problems of creating text and mastering the ways of rational use of language means of 
the text are considered. 
Keywords: text; journalist; verbal means; nonverbal means; context; style. 
Мукаммал матн нафақат муаллифнинг, балки муҳаррирнинг ҳам маҳоратига 
боғлиқ. Ҳар қандай ижодий фаолият, хусусан, матн яратиш, матнни қайта 
ишлаш, тузатиш, мукаммаллаштириш жараёнини четлаб ўта олмайди. Матн 
яратиш ва уни такомиллаштириш жараёни ёзма нутқий фаолиятнинг зарурий 
таркибий қисми сифатида китобот ва матбуот соҳаси мутахассисларининг, яъни 
журналист ва муҳаррирларнинг зиммасига алоҳида масъулиятни юклайди. 
Демак, матн яратиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайдиган ижодий 
жараёндир. Матн – тил воситалари орқали ёзма тарзда баён қилинган муайян бир 
тугал ахборот ташувчи ҳужжат бўлиб, инсон фаолиятини мувофиқлаштирувчи, 
бошқарувчи ва бирлаштирувчи воситадир. Кишиларни турфа хил лисоний ва 
нолисоний хатти-ҳаракатларга ундаш, даъват этиш, уларнинг бир-бирини 
тушунишларини таъминлаш имкониятига эга бўлган коммуникатив бирлик, кенг 
маънода эса ижтимоий ҳамкорлик қилиш қуроли – коди алоқа қилиш робитаси 
(канали) ҳисобланади (1, 6). 
Матн яратишнинг уч қоидаси мавжуд ва улар аниқлик, қисқалик ва 
равонликдир. Биринчи навбатда, ижодкор яратган матн ўқувчига (аудиторияга) 
тушунарли бўлиши лозим. Ҳар бир ижодкор ўзига хос сўз танлаш услуби орқали 
матннинг аниқ, равон ва тушунарли бўлишига эришади. Ёзма нутқда ноаниқлик, 
кераксиз жумлалар, гап таркибининг нотўғри бўлиши мумкин эмас. Аниқ 
мақсадга эришиш учун ижодкор ўз устида ишлаши, машқ қилиши, меҳнатсевар 
ва грамматикага оид чуқур билимга эга бўлиши керак (2, 150). 
88 



Ўзбекистонда хорижий тиллар” илмий-методик электрон журнал
journal.fledu.uz
№1/2019 
Самарали матн яратишнинг қоидалари борми, деган саволга жавоб 
излаймиз. Юқорида берилган фикр(дефиниция)ларга таянган ҳолда, 10та қоида 
асосида шарҳлаб беришга ҳаракат қиламиз. 

Download 250.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling