Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти
Download 236.05 Kb.
|
Биогеография Асослари
Т у п р о қ - тупроқ дейилганда ернинг ғовак, унумдор юза қавати тушунилади. Тупроқда ўсимликлар, микроорганизмлар ва баъзи умуртқасиз ҳайвонлар яшайди. Масалан, 1 м2 тупроқ қатламида 100 миллиардлаб содда ҳайвонлар ҳужайраси, миллионлаб нематодлар, юзлаб ёмғир чувалчанглари,100 минглаб замбуруғларнинг гифа-мицеллийлари, бактериялар ва сув ўтлар яшайди. Демак, тупроқда учровчи барча тирик организмлар яшаш жараёнларида бир-бирига нисбатан турли хил муносабатда бўлиб таъсир кўрсатади, яъни ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмлар ўртасидаги мураккаб муносабатлар натижасида тупроқда гумус ва минерал моддалар тўпланади.
Тупроқнинг экологик омил сифатида ўсимликларга таъсири ҳақида гапирганда аввало шуни айтиш керак-ки, тупроқ ўсимликни ўзида бириктиради ва уни озуқа билан таъминлайди, яъни ўсимлик тупроқдан сув ва унда эриган минерал моддаларни олади. Ўсимликка тупроқнинг хусусиятлари ва кимёвий таркиби ҳамда микрофлораси жуда катта таъсир қилади. Тупроқнинг кимёвий хоссаларидан бири унинг кислоталилиги бўлиб, бу водород ионлари концентрацияси билан ифодаланади. Тупроқнинг кимёвий табиатига (рНга) қараб, ацедофил (кислотали), нейтрофил (нейтрал), базофил (ишқорий) ўсимлик турлари ёки жамоалари ажратилади. Тупроқдаги ўсимликлар учун зарур бўлган кимёвий элементлардан азот, фосфор, калий, кальций, магний, олтингугурт, темир каби макроэлементлар ва мис, бор, рух, молибден каби микроэлементлар муҳим экологик аҳамиятга эга.. Ўсимликларнинг тупроқда бўладиган турли тузларга муносабати ҳам ҳар хил. Баъзи ўсимликлар карбонат тузлари кўп тупроқларда яхши ўсади ва улар кальцефиллар дейилади. Уларга салаблар туркуми, беда, Сибирь тилоғочи, қорақайин, шумтоллар, ветреница, чалов, тубулғи ва бошқалар киради. Баъзи ботқоқлик ёки кислотали муҳитга эга бўлган тупроқда ўсувчи ўсимликлар кальций тузларини «ёқтирмайди» ва улар кальцефоблар деб аталади. Торф мохлари, отқулоқ, каштан, чой кабилар кальцефоб турлар ҳисобланади. Осон эрувчи тузларга бой бўлган тупроқларда ўсувчи ўсимликлар галофитлар дейилади. Чўл ва чала чўл зоналаридаги кўпгина майдонлар шўрланган тупроқлар ҳисобланади. Бундай жойларда қорашўра, қизил қуёнжун, боялиш, оқбоялиш, тўрғайчўп, қумбоқ, балиқкўз, шўрбўта, кейреук ва бошқа ўсимлик турлари ўсади. Улар учун поя ёки баргнинг этли бўлиши, сув жамғарувчи тўқиманинг яхши ривожланганлиги, цитоплазманинг юқори концентрацияга чидамлилиги, юқори осмотик босим ҳосил қилиши, ортиқча тузларни махсус безлар ёрдамида ташқарига чиқариб юбориш каби мосланиш хусусиятлари хосдир. Қумли тупроқларда псаммофитлар деб аталган ўсимликларнинг экологик гуруҳи тарқалган. Псаммофит ўсимликларнинг барглари энсиз, қаттиқ ёки одатда редукциялашган, мева ва уруғлари қумда ўрмалаб ёки шамол ёрдамида тарқалади ва шарсимон кўринишда бўлади. Тупроқнинг маълум кимёвий элементларга бойлигини кўрсатувчи ўсимликлар индикатор турлар дейилади. Масалан, плауц алюминийга бой тупроқларда, астрагал селенли, итқўноқ рухли, шувоқ, оддий қарағай ва маккажўхорилар олтинга бой бўлган тупроқларда ўсади. Download 236.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling