Mав3у биогеография фанининг метОдологик aсослари ва Ўрганиш объекти


Download 236.05 Kb.
bet58/66
Sana22.12.2022
Hajmi236.05 Kb.
#1041578
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66
Bog'liq
Биогеография Асослари

Ғарбий нинабаргли ўрмонлар Европанинг шимоли-ғарбида жонлашган бўлиб, Скандинавия ярим оролидан Онега дарёсигача ва Кола ярим оролининг каттагина ерини ўз ичига олади. Бу ерларда оддий қарағайфин қарағайи (Рicea finnica), қарағай (Рinus silvestres, Pjaponica), қайин ва тоғтерак асосий ўрмон ҳосил қилувчи ўсимликлар ҳисобланади. Бу хилдаги ўрмонлар нинабаргли ўрмонлар дейилади холос.
Ҳақиқий тайга ўрмонлари Онега дарёси ва кўлидан бошланади. Тайга ўрмонларини ташкил этувчи нинабарглилар тўртламчи даврда содир бўлган музликнинг орқага қайтиши натижасида Сибирнинг Олтой-Саян манбаидан тарқала бошлаган. Европа ва Ғарбий Сибирь тайга ўрмонлари тарқалган жойда яна ўзига хос бир неча группачалар (Сибирь тайгаси, жанубий тайга, Ёқутистон тилоғоч тайгаси) пайдо бўлган.
Ғарбий Европадаги нинабаргли ўрмонларни Европа тилоғочи (Larix europaea), оқ пихта (Abies alba) Пиреней ўрмонларини қарағайнинг (Рinus uncinata) тури ва Грецияда пихтанинг (Abies cephalonica) тури ташкил этади.
Шимолий Америка нинабаргли ўрмонлари. Улар Лабрадор ярим ороли ва Алясканинг каттагина қисмини ишғол этиб, ғарбда Тинч океанигача, шимолдан жанубга ва Марказий Америкагача чўзилиб боради. Шимолий чегараларида текисликда, жанубий чегараларида эса тоғликлар учрайди.
Турлар сони хилма-хил бўлиб, булар орасида эндемик турлар ҳам бор. Шимолий Американинг нинабаргли ўрмонлари учун қуйидаги ўсимликлар: оқ қарағай (Рinus alba), бальзам пихтаси (Larix alba), Америка тилоғочи(Larix americana) банкс, веймут қарағайи ҳамда сариқ қарағай, чуганнинг бир неча тури қизил дарахт ёки секвоямамонт дарахт (Sequoia Sempervirenes S. gigantea), арча (luniperus), дуглас пихтаси (Pseudotsuga) кабилар характерлидир. Пастки ярусларида жуда хилма-хил ўтлар ва замбуруғлар билан бирга доим яшил магония (Mahonia nervosa) ва арбутус каби бутасимон дарахтлар учрайди. Нинабаргли ўрмонлар эгаллаган майдонларнинг кўпчилиги подзол ёки ботқоқ тупроклардан иборат.
Шундай қилиб, Шимолий Америка ва Евросиёдаги нинабаргли ўрмонларда қарағай, пихта, тилоғоч, секвоя каби туркумларнинг бир неча турлари учрайди. Шунинг учун хам улар доминант ўсимликлар бўлиб ҳисобланади.

Download 236.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling