“Мавжуд бўлмаган хайвон” методикаси
“Мавжуд бўлмаган хайвон” методикаси
Download 19.82 Kb.
|
RASM
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Мавжуд бўлмаган хайвон” методикаси
“Мавжуд бўлмаган хайвон” методикасиХулоса: Бошнинг чап тарафга қараб чизилганлиги синалувчини харакат кишиси эмас, ўйлаганинин фақатгина бир қисмини амалга оширади, яъни унда дангасаликка бўлган мойиллик мавжуд. Оёқ, яъни асоснинг умуман йўқлиги синалувчининг бирор бир холатга юзаки қараши базида қарор қабул қилишда импульсив харакат қилишидан дарак беради. Ён тарафдаги контурлар синалувчида аниқ бўлмаган хавотир ва хар қандай вазиятда юзага келиши мумкун бўлган турли хавфга нисбатан ўзини химоя қилишга бўлган тайёргарлигини билдиради. Чизилган хайвон корпусининг ўнг тарафига яқин холатда контур чизиғи бўлса бу синалувчининг реал фаолиятни жараёнида эканлигини билдиради. “Уй-дарахт-одам” методикаси Хулоса: Уйнинг яқин масофада чизилиши синалувчининг очиқ кўнгиллик, мехмондўстлик каби илиқ хиссиётлар эгаси эканлигидан далолат. Эшикни очиқ холатда чизилганлиги синалувчининг очиқкўнглиллилигини демонстрация қилишга мойиллиги кўрсатиб турипти. Ўз навбатида эшикнинг жуда катталиги синалувчи ўзининг ижтимоий-коммуникабеллигини намоён этишга уринишини акс эттириб турипти. Катта очилган деразаларни чизилганлиги синалувчи ўзини жуда тўғри сўз ёки беодоб тутиши мумкинлигин билдиради. Синалувчи: Боймаматова Шахло Ёши: 26 Касби: Ўқитувчи “Мавжуд бўлмаган хайвон” методикасиХулоса: Хайвоннинг бош қисми уни чизаётган шахс томонга қаратилгани бу синалувчимизда эгоцентризмни, ўз қарашларини, хохишларини биринчи ўринга кўйиш ва аксинча бошқаларни фикрини инобатга олмаслик мавжудлиги. Сезги органларига мос деталларни акс эттирилиши синалувчининг ахборот олишга қизиқувчанлиги ва бошқаларнинг ўзи хақидаги фикрларига ахамият беришини кўрсатиб турипти. Кўз қорачиғининг алоҳида урғу билан чизилиши синалувчида инсонга хос бўлган қўрқув кечинмасининг борлигидан далолат, бунга сабаб синалувчининг оилавий хаётида бўлиб ўтган стрессли холатларнинг таъсири. Киприклар эса синалувчининг ўз ташқи чиройи, кийиниш услуби билан атрофдагиларни лол қолдиришга интилишини билдиради. Оёқларнинг танага аниқ, пухта бириктирилганлиги, бу қарор қабул қилишнинг асослилиги, ўйланганлиги, рационаллик белгиси, яъни синалувчи характер хусусиятида қатъиятлилик, мустақил фикрлай олиш каби хислатлар кўзга ташланади. Оёқ ва панжа деталларидаги шакллари ва холатидаги хар хиллик синалувчининг фикр ва установкаларнинг ўзига хослиги, унинг мустақиллиги белгиси. Инсонга ўхшатиб чизилган юз қисми, оёқ ва қўл панжалари сифатида тасвирланиши бу синалувчимизнинг ёшига номутаносиб тарзда болаларга беғуборлик хусусиятлари мавжудлигидан далолат беради. Бунга унинг оилада бош фарзанд эканлиги мухим ахамиятга эга. Хайвоннинг бош қисмида чизилган элемент синалувчида оригиналликка хосликни ифодалайди. “Уй-дарахт-одам” методикаси Хулоса: Уйнинг яқин масофада чизилиши синалувчининг очиқ кўнгиллик, мехмондўстлик каби илиқ хиссиётлар эгаси эканлигидан далолат. Уйнинг пойдевори йўқлиги реаллик билан бўлган кучсиз алоқа (асосан идеалист), яъни синалувчининг ёшига мос бўлган хар бир нарсани борича қабул қилиш хусусиятининг мавжудлиги. Уйнинг дераза эшиги ёпиқлиги синалувчини шахслараро муносабатларга киришиб кетиши холатидалигини тасвирлайди. Эшикнинг олди томонда ва битта эканлиги синалувчида очиқкўнгиллик ва муваффақиятлиликдан далолат. Деразанинг кўп чизиши синалувчининг муносабатга киришишга тайёрлигидан далолат. Томнинг алохида деталлар билан чизилиши, синалувчининг кучли фантазия соҳиби эканлигини билдиради. Расмда қуёшни ифодаланиши синалувчини обрў-эътибор хамда илиқ кайфият эгаси эканлигидан далолатдир. Синалувчи: Азизова Ойсулув Ёши: 40 Касби: Уй бекаси Download 19.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling