“Мавжуд бўлмаган хайвон” методикаси


Download 19.82 Kb.
bet1/3
Sana07.04.2023
Hajmi19.82 Kb.
#1339759
  1   2   3
Bog'liq
RASM


Синалувчи: Зокирова Латофат
Ёши: 8
Касби: Ўқувчи

“Мавжуд бўлмаган хайвон” методикаси


Хулоса:
Синалувчида интилувчанлик, ҳаракатчанлик мавжуд, яъни режалаштирилган, ўйланган барча фикрларини амалга оширади ёки охиригача етказмасада уни амалга оширишга киришади.
Сезги органларга мос деталлар акс эттирилиши синалувчида ахборот олишга қизиқувчанлик, атрофдагиларнинг ўзи ҳақидаги фикрларига аҳамият беришлик, деб қаралади.
Қисман очиқ оғиз тил билан уйғунлашган холда ифодаланиши кучли нутқий фаолликдан дарак беради
Кўз қорачиғининг алоҳида урғу билан чизилиши синалувчида инсонга хос бўлган қўрқув кечинмасининг борлигидан далолат, бунга сабаб синалувчи жуда кичик ёшида яқин инсонини йўқотганлигидир, яъни ўзи англамаган холда бу кечинма унда шаклланган.
Оёқларнинг танага аниқ, пухта бириктирилганлиги, бу қарор қабул қилишнинг асослилиги, ўйланганлиги, рационаллик белгиси, яъни синалувчи характер хусусиятида қатъиятлилик, мустақил фикрлай олиш каби хислатлар кўзга ташланади.
Оёқ ва панжа деталларидаги шакллари ва холатидаги хар хиллик синалувчининг фикр ва установкаларнинг ўзига хослиги, унинг мустақиллиги белгиси.

Уй-дарахт-одам” методикаси


Хулоса:
Уйнинг яқин масофада чизилиши синалувчининг очиқ кўнгиллик, мехмондўстлик каби илиқ хиссиётлар эгаси эканлигидан далолат.
Уйнинг пойдевори йўқлиги реаллик билан бўлган кучсиз алоқа (асосан идеалист), яъни синалувчининг ёшига мос бўлган хар бир нарсани борича қабул қилиш хусусиятининг мавжудлиги.
Уй эшигининг олд тарафда ва битталиги синалувчида очиқкўнгиллик ва мувафақиятлиликнинг намоён бўлишини англатади.
Одамни тасвирлашда бошнинг танага нисбатан катталиги – синалувчининг ёшига хос инсон фаолиятида фикрлашнинг аҳамиятига онгсиз равишда урғу бериш тасвирланган.

Синалувчи: Зокирова Заҳро


Ёши: 23
Касби: Кадрлар бўлими инспектори

“Мавжуд бўлмаган хайвон” методикаси


Хулоса:
Бошнинг чап тарафга қараб чизилганлиги синалувчини харакат кишиси эмас, ўйлаганинин фақатгина бир қисмини амалга оширади, яъни унда дангасаликка бўлган мойиллик мавжуд.
Кўз қорачиғининг алохида урғу билан чизилиши, бу синалувчида қўрқув кечинмасини мавжудлиги, бунда синалувчини ёшига хос равишда мустақил хаёт бошлашга бўлган қўрқув таъсири.
Оёқлар тана билан аниқ пухта бириктирилганлиги синалувчида қатъиятлилик, ўйлаб иш қилиш, рационаллик, яъни тўғри йўналганлик каби хислатларни мавжудлигини кўрсатади.
Оёқ панжа шаклларини бир томонга йўналганлиги синалувчининг қарор қабул қилишда унчалик мустақил эмаслигини белгисидир.
Думнинг ўнг томонга қарата чизилиши бу синалувчининг ўз харакати ва хулқ-атворига муносабатини билдиради, яъни синалувчи ўзига нисбатан талабчан. Думнинг юқорига қарата чизилиши синалувчида ўзига бўлган ишончнинг мавжудлигини кўрсатади.
Сезги органларга мос деталлар акс эттирилиши синалувчида ахборот олишга қизиқувчанлик, атрофдагиларнинг ўзи ҳақидаги фикрларига аҳамият беришлик, деб қаралади.

Уй-дарахт-одам” методикаси


Хулоса:
Уйнинг горизонтал чизиқларига урғу бериб чизилиши синалувчининг муҳитга жуда таъсирчан эканлигини акс эттиради. Яъни синалувчида таъсирчанлик мавжуд.
Эшикнинг олди томонда ва битта эканлиги синалувчида очиқкўнгиллик ва муваффақиятлиликдан далолат.
Деразанинг кўп чизиши синалувчининг муносабатга киришишга тайёрлигидан далолат.
Йўлакчанинг енгил ва бежиримлиги синалувчининг бошқалар билан муносабатда ўзига хос тактга эгалиги ва ўз ўзини бошқара олиш қобилияти борлигини билдиради. Йўлакча бошининг жуда кенглиги ва унинг уйга туташ қисмининг жуда торлиги синалувчида ёлғиз қолишга бўлган хохишини беркитишини билдиради.
Расмнинг ўнг томондан чиқиб кетиши синалувчини ўтмишдан қутилиш истаги борлиги ва келажак томон кучли интилиши мавжудлигини билдиради. Бунда синалувчи ўз эмоционал кечинмаларини қаттиқ назорат қилишга интилади.
Елкаларни ён томонлама чизилиши хафалик, айбдорлик ва хаётийликни етишмаслиги, яъни синалувчини ёшига хос равишда ўз хаётини қуришни хохламаслиги оқибатида оила аъзоларининг уни шу холатини қаттиқ танқид қилишлари таъсирида келиб чиққан хафалик ва айбдорлик хиссини борлигини кўрсатиб турипти.

Синалувчи: Зокирова Аслзода


Ёши: 22
Касби: Иш юритувчи

Download 19.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling