HEMIS ахборот тизимида мавжуд олий таълим муассасалари талабалари учун имтиёзлар
Мавжуд имтиёзлар
My.gov.uz орқали ўқиётганлиги (талабалиги) тўғрисида маълумотнома олиш – ушбу талабалар ўқиётганлиги тўғрисида маълумот сўралган тақдирда олий таълим муассасасига бормасдан мобил қурилма ёрдамида шу жойнинг ўзида ЯИДХП орқали ўқиш жойидан маълумотнома олиш давлат хизматидан фойдаланган ҳолда ушбу маълумотномани юклаб олишлари ва тақдим этишлари мумкин.
Талабаларга поезд чипталарини сотиб олиш учун 50% чегирма – талабалар чипталар харид қилишида уларнинг талабалиги автоматик равишда интеграция орқали тасдиқланади ва 50% чегирма тақдим этилади. Базадан талаба тўғрисидаги маълумот чиқмаган тақдирда талабалик гувоҳномаси ёки олий талим муассасасидан маълумотнома кассага бориб тақдим этилиши талаб этилади.
Авиачипталар учун чегирмалар (ёзги ва қишки) – Uzbekistan Airways талабалар учун Республика бўйлаб амалга ошириладиган ички авиақатновларга қишки ва ёзги таътилларда 50% чегирма тақдим этади. Чипталарни харид қилишда талабалар ҳақидаги маълумотлар электрон ҳукумат орқали вазирликнинг HEMIS ахборот тизими орқали тасдиқланади.
Жисмоний шахслар уй-жойларини талабаларга ижарага бериш фаолияти бўйича олган даромад солиғлардан озод қилинади – Ijara.soliq.uz ахборот тизими Вазирликнинг HEMIS ахборот тизими билан интеграция қилинганлиги сабабли талабалик тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда тасдиқланади ҳамда ижара берувчилар учун даромад солиғи ҳисобланмайди.
Ижарада яшаётган талабалар учун субсидия – давлат ОТМлари учун
Таклиф қилинаётган имтиёзлар
Электрон талабалик гувоҳномаси – Республикадаги барча талабалар учун HEMIS mobile мобил иловаси орқали электрон талабалик гувоҳномасини жорий этиш ва қоғоз кўринишидаги гувоҳномани бекор қилиш. Бунда давлат хизматларидан фойдаланишда талабалардан талабалигини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилиниши бекор қилинади.
Ўқишини кўчириш учун ариза топшириш давлат хизмати – Республика бўйича олий таълим муассасалариаро талабалар ўқишини кўчириш жараёни HEMIS ахборот тизими орқали амалга ошириш.
Тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалардан (уларнинг ота-онаси ёки турмуш ўртоғи) даромад солиғидан озод этилиши – Ушбу жараён ҳозирги кунда амалиётга жорий этилган, аммо шартнома, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, тўлов чеклари ва бошқа турдаги маълумотлар туман солиқ бўлимига тақдим этилмоқда. Ушбу жараённи тўлиқ автоматлаштириш мақсадида HEMIS ахборот тизими билан интеграцияни амалга ошириш ёрдамида талабалар (уларнинг ота-онаси ёки турмуш ўртоғи) my.soliq.uz ахборот тизими орқали шартнома рақамини киритиш ёрдамида автоматик равишда белгиланган даромад солиғидан озод қилинишларини йўлга қўйиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |