Мавлонова Гуландом Фахриддиновна Самарқанд шаҳри шароитида арзон ва шинам ўрта қаватли турар
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
mavlonova gulandom samarqand shahri sharoitida arzon va shinam orta qavatli turar zhoj va mazhmualarini barpo etish va arxitekturasini shakllantirish tamojillarini yaratish dissertatsiya
Якуннй хулосалар ва таклифлар
Магистирлик диссертацияси ишида олиб борилган илмий- тадкикотлар ва кузатувлар Самарқанд вилояти, ва шаҳри, қишлоқ ва туман марказларида ўрта каватли уйларнинг архитектуравий-режавий ечимлари, хажмий-фазовий шакллантириш, уларни турар – жой иморат қурилишида қуллаш, турар жой уйларнинг оптимал функциявий ва биогигиеник сифати ва натижада уларнинг архитектуравий-режавий сифатини кутаришга каратилган. 1. Кузатишлар шуни курсатадики, хозирги замон турар жойларини лойихалаш ва қурилишнинг такомиллашган ва юқори даражага кутарилган бир пайтда Самарқанд вилояти, ва шаҳри қишлоқ ва туман марказларида якка тартибда уйлар курилмокда. 2. Ишда турар жой биноларини лойихалашга таъсир қиладиган омиллар комплекс тахлил килинган, Самарқанд, шаҳри, қишлоқ ва туман марказлари ва шахарлари шароитида қуриладиган ўрта қаватли уйларга янги типологик талаблар аникланган ва шулар асосида турар жой уйларни лойихалашни тавсия этилади. 3. Самарқанд шаҳар қишлоқларининг мураккаб табиий-иқлим шароитида, ўрта каватли турар жой уйларда, оптимал биогигиеник, физиологик ва психологик параметрларни таъминлашни факат архитектура ва шахарсозликнинг воситалари ёрдамида оширилиши зарур. Агар архитектура ва шахарсозлик усуллари ва воситалари ёрдам бермаса унда техник воситаларни қуллашни тавсия этилади. 4 Ўрта каватли турар жой уйларни лойихалашда ахолининг мехнат фаолияти асосида уларнинг хизмат курсатиш - тадбиркорлик, хужалик - ишлаб чиқиш, намунавий турлари аниқланган. 5. Таклиф қилинаётган хар бир ўрта қаватли турар жой уйларнинг узига хослиги, махсус ва оптимал функциявий-режавий тузилишга, хажмий-фазовий композицияларга эга эканлиги аниқланган ва тавсия этилган. 83 6.Ўрта қаватли турар - жой уйларнинг хажмий-фазовий кампозиниялари ва уларда қулланилган янги айвонлар тизими, Атриум- холл системаси шундай йуналтирилганки, биринчи галда, улар Самарқанд шаҳри қишлоқларининг муракаб табиий-иқлимий шароитида шамоллаштиришнинг оддий ва мураккаб системалари оркали хавонинг оптимал тезлиги ва хароратнинг 5°-10° пасайишига олиб келади ва натижада хонадонларда яшаш шароити яхшилашга олиб келади. Иккинчидан, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш, хизмат курсатиш ишларини олиб бориш учун қулай имкониятлар яратилган. Учинчидан, оиланинг турмуш тарзи ва тадбиркорлик жараёнлар ва функциялар бир-бирига халақит бермайди, лекин улар бир-бири билан уйгунланиб кетган, натижада улар хамма фаолиятларига тулиқ жавоб беради. 7. Самарқанд вилояти шаҳри, қишлоқ ва туман марказлари иморат қурилиши ва шахарсозлигида қуллаш учун ўрта қаватли ховлили турар жойларининг оила мехнат фаолияти буйича турлари номенклатураси ва модели аниқланган. 8. Бу таклиф қилинаётган ўрта қаватли ховлили турар жой уйлари типлари номенклотурани ва модел, иморатлар курилишда қулланилса Самарқанд, шаҳри, қишлоқ ва туман марказлари турар жой архитектураси ва улар киёфасининг сифатини кутариш хамда капитал қурилишнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга олиб келади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling