11
- лойиҳавий материалларни тарихий,
замонавий Республика ва
хориж мамлакатларида турар жой мажмуаларини лойиҳалаш ва қурилиш
тажрибаларини комплекс таҳлил қилиш услуби;
- янги авлод «Блок + квартира + ҳовли + ишлаб чиқариш + уй»
тизимига қўшимча равишда ёзги хоналар тизими ва тадбиркорлик
ишларини ташкиллаштириш системасини
киритиш ва барпо этиш
борасида кузатувлар олиб бориш;
- Тошкент, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда хизмат кўрсатиши
билан қурилган уйлар ва мажмуалар архитектурасини натурада ўрганиш ва
фотофиксация
ишлари олиб бориш;
Тизимли ёндашувнинг тамойили тадқиқотнинг методологик асоси
ҳисобланади.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг назарий аҳамияти
шундаки, Самарқанд
вилояти
Самарқанд шаҳри шароитига таклиф қилинган замонавий ўрта қаватли
турар-жой уйлар ва уларнинг тизимидаги ишлаб чиқариш тадбиркорлик
ишларини ташкиллаштириш ва уларни оптимал «Блок + квартира +
хўжалик + ишлаб чиқариш + уй» тизими асосида ижтимоий-иқтисодий,
табиий-илмий, архитектура ва шаҳарсозлик талабларига тўлиқ
жавоб
беради ҳамда қурилишнинг иқтисодий самарадорлигини оширади,
уларнинг бадиий-архитектуравий компазициялари шаҳарларнинг ташқи
қиёфасини, кўркамлигини яхшилашга олиб келади:
-Тадқиқотнинг натижалари ва тавсиялари асосида шаҳарнинг
шаклланган архитектуравий муҳитини сақлаш имконияти;
-Турар жой қурилишининг норматив базасини ислоҳ қилиш;
шаҳарнинг маркази, магистрал кўча ва бошқа қисмларида маҳалла
бошқарувидаги турар жой мажмуаларини қўллаш;
- Турар жойларнинг янги авлодини яратишда –
турар жой
мажмуасини экспериментал лойиҳалаш учун дастур ва топшириқларини
тузиш имконияти ва истеъмолчиларнинг талабларини, турар жой
12
типологиясининг замонавий талабларига мослаштириш асосида замонавий
лойиҳаларни ишлаб чиқиш имконияти.
Do'stlaringiz bilan baham: