Мавзу : Чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи жараёнларни ташкил қилувчи операторлар. Баҳолаш


Download 74.56 Kb.
bet1/2
Sana21.01.2023
Hajmi74.56 Kb.
#1105918
  1   2
Bog'liq
1- дедлине



Мавзу : Чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи жараёнларни ташкил қилувчи операторлар.
Баҳолаш:
1-Лаборатория иши 3 та индивидуал амалий топшириқлардан иборат бўлади.
Топшириқлар қуйидагича баҳоланади:
а). 1-амалий топшириқ. Тўлиқ ва аниқ бажарилган топшириқ учун 1,5% берилади. Топшириқ тўлиқ бажарилмаган бўлса ҳам, лекин тўғри мантиқий кетма-кетлик (алгоритм) келтирилган бўлса 0,5% берилади.
б). 2-амалий топшириқ. Тўлиқ ва аниқ бажарилган топшириқ учун 1,5% берилади. Топшириқ тўлиқ бажарилмаган бўлса ҳам, лекин тўғри мантиқий кетма-кетлик (алгоритм) келтирилган бўлса 0,5% берилади.
c). 3-амалий топшириқ. Тўлиқ ва аниқ бажарилган топшириқ учун 1,5% берилади. Топшириқ тўлиқ бажарилмаган бўлса ҳам, лекин тўғри мантиқий кетма-кетлик (алгоритм) келтирилган бўлса 0,5% берилади.
д). Машғулотлардаги фаоллиги учун – 0,5%.
1-Лаборатория иши учун жами : 5 %.
1-амалий топшириқ. Чизиқли жараёнлар.

1.

Иккита ҳақиқий а ва b сонлари берилган бўлсин. Уларнинг йиғиндиси, айрмаси, кўпайтмаси, ўрта арифметиги, ўрта геометриги, қолдиғини топинг.

2.

х ва y ҳақиқий сонлар берилган бўлсин. Ҳисобланг:

3.

Кубнинг қирраси маълум бўлса, унинг ён сирти ва ҳажмини топинг.

4.

Иккита ҳақиқий мусбат сон берилган бўлсин. Уларнинг ўрта арифметик қийматини ва ўрта геометрик қийматларини топинг.

5.

Иккита ҳақиқий сон берилган бўлсин. Уларнинг ўрта арифметик қийматини ҳамда модулларининг ўрта геометрик қийматларини топинг.

6.

Тўғри бурчакли учбурчакнинг катетлари берилган. Унинг гепотенузаси ва юзини топинг.

7.

Темпаратураси т1 бўлган v1 литр сув m2 темпаратурали v2 литр сувга қўшилди. Ҳосил бўлган сувнинг темпаратурасини аниқланг.

8.

Радиуси r бўлган айланага ташқи чизилган мунтазам n бурчакнинг периметрини ва юзини топинг.

9.

h баландликдан ташланган тош ерга қанча вақтдан кейин тушишини аниқловчи дастур тузинг.

10.

Тэнг томонли учбурчак берилган бўлсин. Унинг юзи ва периметрини топинг.

11.

Учбурчак томонлари берилган бўлса, унинг томонларига туширилган баландликларини топинг.

12.

Учбурчак томонлари берилган бўлса, унинг медианаларини топинг.

13.

Учбурчак томонлари берилган бўлса, унга ички ва ташқи чизилган айлананинг радиусларини топинг.

14.

Декарт координаталар системасида иккита нуқта координаталари билан берилган. Бу нуқталар орасидаги масофани аниқланг.

15.

Ён сирти ва асосининг юзи берилган цилиндрнинг ҳажмини аниқланг.

16.

Силиндрнинг ён сиртининг ёйилмаси томони а бўлган квадратдан иборат. Силиндрнинг ҳажмини топинг.

17.

Асоси тўғри бурчакли тўртбурчакдан иборат бўлган пирамиданинг томонлари ва баландлиги берилган. Пирамиданинг ҳажмини топинг.

18.

Асоси тўғри бурчакли тўртбурчакдан иборат бўлган призманинг томонлари ва баландлиги берилган. Призманинг ҳажмини топинг.

19.

Асослари ва катта асосига ёпишган бурчаги берилган трапециянинг юзини топинг.

20.

функциянинг қийматини топувчи дастур яратинг.

21.

Арифметик прогрессиянинг биринчи ҳади ва ҳадлар айирмаси берилган. Шу арифметик прогрессиянинг дастлабки n та ҳадининг йиғиндисини топувчи дастур тузинг.

22.

чексиз камаювчи прогрессия ҳадлари йиғиндисини топинг.

23.

Геометрик прогрессиянинг биринчи ҳади ва махражи берилган. Шу геометрик прогрессиянинг дастлабки n та ҳадининг йиғиндисини топувчи дастур тузинг.

24.

Айлананинг радиуси ва α бурчак берилган. Шу бурчакни тортиб турган ватарнинг узунлигини топинг.

25.

Асоси учбурчакдан иборат бўлган пирамида берилган. Асосининг томонлари ва ён ёғининг апофемаси берилган. Шу апофема асос текислиги билан α бурчак ташкил етади. Пирамиданинг хажмини топинг.

26.

Асоси учбурчакдан иборат бўлган пирамида берилган. Асосининг томонлари ва ён ёғининг апофемаси берилган. Шу апофема асос текислиги билан α бурчак ташкил етади. Пирамиданинг тўла сиртини топинг.

27.

Иккита параллел тўғри чизиқ тэнгламаси берилган. Шу тўғри чизиқлар орасидаги масофани аниқланг.

28.

N бурчакли мунтазам кўпбурчак берилган. Шу мунтазам кўпбурчакнинг диагналлари сонини топинг.

29.

Асоси N бурчакли мунтазам кўпбурчакдан иборат бўлган параллелилопипед берилган. Шу параллелилопипеднинг диагналлари сонини топинг.

30.

тэнгламалар системасини ечинг.

2-амалий топшириқ.


Download 74.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling