Мавзу : Ёш даврлар психологияси фанининг предмети ва вазифалари
Download 136.83 Kb. Pdf ko'rish
|
1-Мавзу маъруза(3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёш даврлари психологияси
Мавзу : Ёш даврлар психологияси фанининг предмети ва вазифалари 1.1. Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг предмети ва вазифалари. 1.2. Комил инсон тарбияси - Шарқ мутафаккирларининт талқинида. 13. Фан сифатида ёш даврлари психологияси ва педагогик психологиянинг вужудга келиши, унинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати. 1.4. Ҳозирги замон ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг асосий вазифалари. 1.1. Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг предмети ва вазифалари Ҳуррият - бой маънавият ва руҳият илмидан оқилона, одилона ва омилкорлик билан фойдаланишни тақозо этмоқда. Мамлакатимиздаги мавжуд барча ўқув юртлари таълим-тарбияни тўғри, Илмий асосда ташкил этиш учун бу жараённинг ўзига хос психологик қонуниятларини, унинг механизмларини, шунингдек, фаол, мустақил ҳамда ижодий тафаккур жараёнини замонавий билимлар асосида таркиб топтиришнинг самарали усулларини билиши лозим бўлади. Бу борада, ёш даврлари психологияси ва педагогик психология -ҳозирги замон психология фанининг ривожланган соҳаларидан бўлиб, бу ўринда муҳим ўрин эгаллайди, зеро у инсон руҳий . оламининг табиати ва унинг қонуниятларини ўрганувчи соҳадир. Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанлари муштарак, бир- бирига ўзвий боғлиқдир, чунки уларнинг хар иккиси, битта, умумий жараённи - улғайиб бораёттан инсоннинг психик фаолияти ҳамда унинг хулқ-атворини тадқиқ этади, бироқ, шундай булса-да, бу икки фан психология илмининг мустақил соҳалари ҳисобланиб, уларнинг ҳар бири ўз предмети ва тадқиқот вазифаларига эгадир. Ёш даврлари психологияси онтогенездаги турли ёш психик тараққиётининг умумий қонунйятларини, даврлари психик умумий қонуниятларини, ривожланишини ҳамда психологик хусусиятларини ўрганади. Download 136.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling