Мавзу : катта оралиқли темирбетон оралиқ Қурилмаларни осма усулда монтаж қилиш
Осма монтаж қилиш учун ишлатиладиган кран ва агрегатлар
Download 120.9 Kb.
|
KATTA ORALIQLI TEMIRBETON ORALIQ QURILMALARNI OSMA USULDA MONTAJ QILISH
Осма монтаж қилиш учун ишлатиладиган кран ва агрегатлар.Осма монтаж қилиш вақтида темирбетон блоклар кўприк ўқи бўйлаб пастдан ҳаракатланувчи оѐкли ва сузувчи кранлар ѐрдамида, ҳамда йиғилган консол устида турган ҳаракатланувчи стрелали ва махсус кран-агрегатлар ѐрдамида ўрнатилиши мумкин. Оѐқли кранлар учун эстакада ва рельсли йўл қурилиши керак. Шу сабабли кўпинча водий қисми ва чуқур бўлмаган сувли қисмини монтаж қилиш учун қўлланилади Бу кранлар ѐрдамида дарѐнинг ишчи сатҳидан 25 м. гача баландликда бўлган оралиқларни ўрнатиш мумкин. Сув тўлиб келадиган ва муз оқадиган пайтларда иш тўхтатилади. Дарѐ чуқур бўлса ва муз оқмайдиган холларда стрелали дерриккран ва сузувчи воситаларга ўрнатиладиган кранлар ишлатилади. Оѐқли ва сузувчи кранлар билан оғирлиги 65т. гача бўлган блокларни монтаж қилинади. Осма монтаж ишларида махсус кран - агрегатлар ҳам ишлатилади. Булар мос равишда кўтарувчанлиги 35 ва 65 т. лик СТК - 35 ва СТК - 65 маркали кран агрегатлар бўлиши мумкин. СПК - 35. Икки консолли бақувват тўсиндан иборат (ишчи консоли- 19,3м). Консоллар кўприкнинг бўйлама ва кўндаланггига ҳаракат қилиши мумкин. 40м. гача баландликка кўтариши мумкин. Агрегатнинг оғирлиги 40т. Агрегатни ўрнатиш учун кўприкнинг бўйлама ўқи бўйича 7м. майдон керак. Агрегатни сузувчи стрелали кўтарувчанлиги 45 т. гача бўлган кранлар ѐрдамида ўрнатиш мумкин.(Расм 42). СПК-65. Портал аравача кўринишида бўлиб, рельсда харакатланади. Аравача устига узунлиги 17,1 м. бўлган тўсин-рама ўрнатилган бўлади. Раманинг бир томонида мувозанат юки иккинчи учига эса юк аравачаси осилган бўлади. Агрегат оғирлиги 70 тонна. Узунлиги 100-126 м. дан катта оралиқларни йиғишда ишлатилади. Кранни ўрнатиш учун кўприк бўйлама ўқи бўйича таянч устида 5м. майдон бўлиши керак. Бундан ташқари узунлиги 126 ва 148 м. оралиқларни монтаж қилишда кучли шевр-кранлар ишлатилиши мумкин. Уларнинг юк кўтарувчанлиги - 200т. Бундай блоклар олдин қирғокда йиғиб олиниб сўнг сузувчи воситаларда монтаж жойларига келтирилади. Download 120.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling