Мавзу : катта оралиқли темирбетон оралиқ Қурилмаларни осма усулда монтаж қилиш


Оралиқларни осма усулда монтаж қилиш технологияси


Download 120.9 Kb.
bet3/5
Sana09.06.2023
Hajmi120.9 Kb.
#1467983
1   2   3   4   5
Bog'liq
KATTA ORALIQLI TEMIRBETON ORALIQ QURILMALARNI OSMA USULDA MONTAJ QILISH

Оралиқларни осма усулда монтаж қилиш технологияси.


Темирбетон оралиқларни осма монтаж қилиш қуйидаги технология операцияларини ўз ичига олади:

  1. блокларни монтаж кранлари остига ташиб келтириш;

  2. уларни лойиҳавий ҳолатига ўрнатиш;

  3. кўндаланг чокларни қуриш;

  4. зўриқтирилган арматураларни ўрнатиш ва тортиш;

  5. бўйлама каналлардаги арматурани бетонлаш ѐки инъекция қилиш.

Барча операцияларни бажариш усули, механизмлар, қурилаѐтган кўприк тузилишига, маҳаллий шароитга ва кўприк қурилаѐтган даврга боғлиқ.
Турли - заводларда ѐки, полигонларда тайѐрланган блоклар трейлер, вагонетка, плашкоутларда ташиб монтаж жойларига келтирилади. Блоклар турли хилда мосланган строповкалар билан кўтарилади. (Расм 43).
Осма йиғиш вақтида блоклар лойиҳавий ҳолатига кўтарилганда, уларнинг 2-3см.ли чокларини таъминлаш учун юпқа темирбетон фиксаторлар ўрнатиб вақтинча бир ѐки бир неча металл консолларга болт-тортқичлар билан маҳкамлаб қўйилади. Елимли чоклар эса зич қилиб маҳкамланади. Четки юзаларни аниқ ва зич бирлаштириш учун ҳам махсус фиксатор мосламаларидан фойдаланилади. Булар албатта, вақтинча маҳкамлангандан то уларни олдинги
блокларга маҳкамлангунга қадар таъсир этадиган монтаж юкларига ҳисоблаш лозим бўлади.
Осма монтаж қилишда 5-7,0мм.ли симлардан иборат бўлган зўриқтирилган канатлардан фойдаланилади. Булар блокларнинг устки қисмида жойлаштирилади. Арматуралар, троссларни тортиш очиқ ѐки ѐпиқ каналларга жойлаштириб гидравлик домкратлар ѐрдамида тортилади.
Кўпчилик саноат ва фуқаро бино ва иншоотлари учун архитектура нуқтаи назаридан, фойдаланиш талаблари бўйича оралиқ таянчларни қурмасдан катта оралиқли қоплама (устёпма) ларни назарда тутиш зарур. Барча муҳандислик иншоотларидан бир қаватли саноат бинолари иқтисодиётнинг турли тармоқ корхоналарини жойлаштириш учун кенг қўлланилмоқда. Катта оралиқли фуқаролик биноларига йирик спорт, кўргазма ва концерт заллари, усти ёпилган стадионлар, вокзаллар, цирклар, бозорлар ва бошқа шунга ўхшаш иншоотлар киради. Саноат биноларида катта оралиқлар кўпинча авиа ва кемасозлик йиғув цехларида, машинасозлик корхоналарининг йиғув ва экспериментал цехларида энг кўп қўлланилади. Бинолардан фойдаланиш ва ёнғин ҳавфсизлиги технологияси самолётларнинг туриши ва таъмирланиши учун мўлжалланган, қўшма транспорт бирликларининг катта миқдори жойлаштириладиган йирик автобус ва троллуйбус парклари учун катта оралиқли биноларни лойиҳалашни талаб этади. Катта оралиқли биноларнинг хилма – хиллиги ва уларга қўйиладиган турли хил талаблар тегишли конструктив ечимларга сабаб бўлди. Кўпинча, рамали, тўсинли тизимлар, аркали устёпмалар ва осма фазовий тизимлар қўлланилади. Фазовий иншоотларнинг конструктив ечимлари, уларни барпо этиш шартлари, қурилиш майдонининг хусусиятлари, монтаж қилиш механизмларидан фойдаланиш имкониятлари кўпинча энг мақбул технологияни ва иншоотни барпо этиш кетма – кетлигини талаб этади. Одатда, иншоотни барпо этиш учун монтаж қилишнинг хилма – хил усулларидан фойдаланиш мумкин, кўпинча улар бирга қўшиб фойдаланилади ва шу билан технологияларнинг кўп вариантлигини ташкил этади, бунда мақбул технологияни танлаш монтаж ишларини лойиҳалашнинг мазмунли масаласини ташкил этади. 72 8.2. Катта оралиқли биноларни монтаж қилишнинг ўзига хос хусусиятлари Катта оралиқли бинолар ва иншоотларни монтаж қилиш қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланади: • биноларнинг каркаслари пўлат, йиғма темирбетон ва аралаш конструкциялардан тайёрланиши мумкин: устунлар – темирбетондан, девор панеллари – бир ёки кўп қатламли, кран ости тўсинлари, фермалар, боғламалар ва пўлат – устёпма элементлари; • бинонинг ўлчамлари одатда монтаж қилувчи кранларнинг таъсир кўрсатиш доирасидан ортиқ бўлади; • бир қатор конструкциялар – катта баландликдаги ва массадаги устунлар, кучли кран ости тўсинлари, катта оралиқли фермалар, устёпманинг ҳажмдор элементларини – қисмлаб ёки бир нечта крандан фойдаланиб монтаж қилишга тўғри келади; • бинони монтаж қилишни технологик қурилмани(жиҳозлар) ўрнатиш билан боғлаш зарур. Пўлат конструкцияли бир қаватли саноат биноларини 18, 24, 30 ва 36 м оралиқли ва 30 м баландликгача қилиб лойиҳаланади ва барпо этилади. Темирбетон конструкцияли бир қаватли бинолар 12, 18, 24, ва 30 м оралиқга 14.4 м баландликгача (устунни юқори қисмигача) ва 24, 30 ва 36 м оралиқли ва 18 м баландликгача қилиб лойиҳаланади. Бир қаватли саноат бинолари оралиғи, устунлар қадами ва баландлигига боғлиқ ҳолда қуйидаги турларга бўлинади: енгил оралиғи 6...18 м, балндлиги 5...12 м; ўртача оралиғи 18...30 м, баландлиги 8...24 м; оғирлик оралиғи 24..36 м, баландлиги 18...30 м. Катта оралиқли бинолар конструкциясини монтаж қилиш усулларини ва монтаж қилишни ташкил этишни танлашнинг асосий мезонлари:



Download 120.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling