Мавзу: “ Овқатдан заҳарланишлар ва уларни олдини
Микробга оид овқатдан заҳарланишлар
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
Ovqatdan zaxarlanish
Микробга оид овқатдан заҳарланишлар
БОТУЛИЗМ ■ Кўриш функциясининг бузилиши: кўз олди коранғилашиши, кўзда тўр парда ҳосил бўлиш сезгиси, буюмнинг иккита бўлиб кўриниши, ёруғликка бўлган рефлекснинг йўқолиши, кўз қорачиғининг катталашиши ва ҳар хиллиги, юмшоқк танглайнинг фалажланиши, тил, ютқун, ҳиқилдоқларнинг фалажланиши, сўзларни чайнаш, ютиш жараёнларининг изидан чиқиши, ошқозон-ичак йўли мушакларининг парези (ичқотиш, метеоризм) кузатилади. Тана ҳарорати меъёрида бўлиб, пульс тезлигининг ортиши. ■ Даволанишнинг махсус усули бўлиб, беморга поливалентли зардоб юборилади. Ботулизм заҳарининг борлигини аниқлаш учун биологик синама қуйилади. Бу мақсадда денгиз чўчқаси ёки сичқонлардан фойдаланилади. СТАФИЛОКОККЛИ ТОКСИКОЗ Касаллик манбаи – одам (ангина, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши, йирингли касалликлар, тери яраси, сигирларда мастит касаллиги) ҳисобланади. Стафилококк токсинининг тўпланиши учун қулай шароитлар қуйидагилардан иборат: сут, сут маҳсулотлари, кондитер маҳсулотлари, айникса ёғли балиқ консервалар. Касалликнинг яшириш даври 1-6 соат. ■ Тана ҳарорати субфебрил бўлиб, кўнгил айниш, қусиш, ошқозон соҳасида оғриқ, ич кетиш ҳоллари кузатилади. Касалликга ташхис қуйиш учун шубҳали овқат маҳсулоти муҳитига ўхшаганида кўп миқдорда энтеротоксин ишлаб чиқарилишига ва унинг гемолитик хусусиятига кўра қўйилади. Энтеротоксин хусусиятини аниқлаш учун биологик синама қўйилади. ■ Сальмонелла гуруҳига кирувчи тирик микроорганизмларни, патоген серотипига кирувчи ичак таекчаси микроблари, протей, спора хиллари кучли ифлосланган шароитда кeлиб чиқади. Сальмонелларнинг манбаи бўлиб, ҳайвонлар, сувда сузувчи қушлар (ўрдак, ғоз), товуқлар, одам (бактерия ташувчи) ҳисобланади. Шартли патогенлик гуруҳига кирувчи микробларнинг манбаи одам ва ҳайвонлардир. ■ 1. Қисқа, яширин даврга эга бўлган ва тўсатдан содир бўладиган (4-6 соатдан 24 соатгача) ва шу маҳсулотни истеъмол қилганларнинг барчасининг касалланиши; ■ 2. Маҳсулот тарқатилган ҳудуднинг ўзидагина кузатилиши. ■ 3. Маҳсулотни истеъмолдан четлаштирилиши билан касаллик тез пасаяди. Токсикоинфекциялар кўпинча гўштдан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилганда, колбасанинг тез бузилувчан турларидан келиб чиқади. Бундан ташқари токсиконфекциянинг келиб чиқишига сут маҳсулотлари ҳам сабабчи бўлиши мумкин (агар у стерилизация қилинмасдан тайёрланган бўлса), балиқ маҳсулотлари, тухум, айниқса сувда сузувчи парранда тухумлари, музқаймоқ, керакли кондитер маҳсулотлари. Токсикоинфекциялар учун қуйидаги белгилар хосдир: Сальмонеллезлар билан заҳарланганлардаги клиник белгилар: тўсатдан ҳароратининг кўтарилиши ва ҳарорат субферилдан 39-40 С градусгача, гастроэнтерит белгилари (кўнгил айниш, қусиш, ич кетиш, қорин соҳасида оғриқ), тилнинг қуриши ва оқ парда билан қопланиши, коллапс ҳолатларида баданнинг бўзариб кетиши, лабларнинг кўкариши, бош оғриғи, гриппсимон шакллар кузатилганда ташхис қуйиш жуда мураккаблашади. ОВҚАТЛИ МИКОТОКСИКОЗЛАР Афлотоксикоз Фузариотоксикоз Эрготизм АФЛОТОКСИКОЗ Моғор заҳари орқали келиб чиқиб, кучли гепатотоксик ва гепатоканцерогенли таъсир хусусиятига эгадир. У моғор кўпинча ерёнғоқ мағзи ундан тайёрланган унни ифлослайди. Афлотоксикозларни кимёвий ва биологик усуллар билан ҳам аниқлаш мумкин. ФУЗАРИОТОКСИКОЗЛАР Алиментлар – токсик алейкия ва нон орқали заҳарланиш (пьяный хлеб) киради. Алиментар токсик алейкияни келиб чиқишига айрим тур ёки штаммдаги моғорлар кириб, улар қор остида қишда қолган буғдой донларини зарарлантиради. Ташхис қўйиш учун буғдой донлар билан каптарларни боқилади. НОН орқали заҳарланиш буғдой донларини моғорлари билан зарарланган ҳолларда юзага келади. Клиникаси: эйфория, ҳаракат координациясининг бузилиши, кейинчалик депрессия ва ҳолсизланиш. ЭРГОТИЗМ Ғалла бошоқларида бўладиган заҳарли қора замбуруғлардир. Касаллик зарарланишдаги гангреноз шакллари ҳам кузатилади. ЗАҲАРЛИ ҚЎЗИҚОРИНЛАР Қурбақасалла Мухомор Строчок Сохта тўнка замбуруғи • Қўзиқоринлар билан заҳарланганда ўткир гастроэнтерит белгилари кузатилади. Тўхтовсиз суюқ ич кетиш (холерасимон) кузатилади, чунки унинг таркибида АМАНИТИН номли заҳар бўлади. • Мухамор билан заҳарланганда вегататив МНС жароҳатланиши белгилари кузатилади, чунки унинг таркибида мускарин ва мускаридин заҳарлари бўлади: • Строчок таркибида гермитрин ва генвелл кислотаси бўлганлиги сабабли, сарғайиш ва гематурия юзага келади. КИМЁВИЙ МОДДАЛАРНИНГ ЮҚЛАРИ ОРҚАЛИ КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ • ПЕСТИЦИДЛАРДАН ЗАҲАРЛАНИШ – Олиб борилган текширишларнинг кўрсатишича организмга пестицидларнинг тушиши асосан овқат маҳсулотлари орқали содир бўлади. Кўпинча сурункали заҳарланишлар қайд қилинади. ХОБ бирикмаларининг организмга таъсири биринчи навбатда МНС нинг жароҳатланиши билан кузатилади, кейинчалик паренхиматоз органлар, эндокрин система, юрак-томир системаси жароҳатланади. Ўткир заҳарланишларда нерв системасининг жароҳатланиш белгилари, сурункали заҳарланишларда эса паренхиматоз органлар (жигар, буйрак) жароҳатланади. • ФОБларнинг таъсири механизми асосида эстераза ферментларининг активлигининг пасайиши кузатилади, айниқса холинэстераза ферменти. ФОБлар билан заҳарланганларда қусиш, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш, кўздан ёш оқиш, кейинчалик эса МНС жароҳатланиш белгилари юзага келади: безовталаниш, қўрқув, бош айланиши, кўп ва бутун баданнинг қалтираши. Айрим карбамин кислотата гуруҳига кирувчи (байгон, севин, бетанол) пестицидлар оксидланиш жараёни бўлган, нуклеин кислотаси алмашувини издан чиқаради. ПЕСТИЦИДЛАРДАН ЗАҲАРЛАНИШ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling