Амалий кўникмаларни қадамма - қадам бажаришни тарифлаш
Кўз қорачиқларини ёруғликка реакциясини текшириш
Беморни стулга ўтказди, стол лампаси беморнинг чап томонида ва орқада жойланштирди.
Ўзи бемор қаршисига ўтирди. Стол лампасини ёқди ва қўлига столда турган ойнали офтальмоскопни олди.
Беморнинг ўнг кўзда ойнали офтальмоскоп билан ёруғлик “қуёнчаси”ни қорачиққа туширди тутди ва қорачиқ торайишини кўриб, унинг ёруғликка бўлган реакцияси хақида хулоса чиқарди. Худди шундай қорачиқ реакциясини чап кўзда текширди
Хулоса чикарди: қорачиқ ёруғда тораяди, қорнғида кенгаяди. Демак, беморнинг қорачиқлари реакцияси сақланган.
Ёндан чироқ тушириб текшириш усули
- стол лампаси беморнинг чап томонида ва тўғрисига қуйилади.
- беморни юқорига қарашини сўраймиз, чап қўлимиз билан беморнинг пастки ковогини пастга торилади
- (+) 13 ёки (+) 20 дптр. Линза билан кўз олмасини лампа билан ёритилади.
- кўз олмасининг олдинги қисми текширувини ўтказилади.
Кўзнинг оптик мухит тиниқлигини ўтказувчи ёруғликда текшириш .
- Қоронғи хонада бажарилади
-Ўзи беморнинг қаршисига ўтирди. Стол лампасини ёқди ва ўзи қўлига ойнали (стол устида турган) офтальмоскопни олди.
- Офтальмоскопни ўзиниг ўнг кўзига қўйиб, ёруғлик “қуёнчасини” тутди ва беморнинг ўнг кўзини қорачиқ сохасига йўналтирди.
- Қорачиқ сохасида пушти рефлексни кўргандан сўнг, беморнинг икккала кўзи оптик мухитлари тиниқлиги хақида хулоса чиқарди.
|
Назорат саволлар.
1.Кўрув органининг ёрдамчи аппарати анатомияси ва вазифаси.
2. Конъюнктива анатомияси.
3.Кўз ёш аппарати анатомияси.
4.кўз ёши канали анатомияси ва функцияси.
5.шох парда анатомияси ва функцияси.
6.кон томир қават анатомияси.
7.Кўз ёш чиқиш йўллари анатомияси.
8. Тўр парда ва уни ёшга хос хусусияти.
9.Куз олмасини кон билан таминлаш.
10.Кўзнинг ёрдамчи аппартни иннервацияси.
11.Кўз соккасини юқори тиркши синдроми.
12.Горнер синдроми.
13.орбита тўзулиши, унинг тешиклари, анатомияси.
14.кўрув жараёнининг физиологияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |