Мавзу 1: Кўрув органининг клиник анатомияси ва физиологияси. Текшириш усуллари.
|
Мақсад: кўрув органининг клиник анатомияси ва физиологияси ёшга мос ўзгаришлари мавзусини такрорлаш, қўшимча ўз билимини мустахкамлаш.
Талаба билиши керак: Кўрув анализаторининг бола ривожланишидаги ахамиятини;
Кўз олмасининг клиник анатомияси ва физиологиясини, кўзнинг ёрдамчи аппаратини, уларнинг ёшга мос ўзгаришини;
Талаба бажара олишии керак:
Кўз олмасининг олдинги қисми ва ёрдамчи аппаратининг текшириш усуллари; Ёндан чироқ тушириб текшириш усули; қовоқни угириш; ўтказувчи нур ёрдамида текшириш, электрик офтальмоскоп ёрдамида тўғри ва тескари офтальмоскопия бажариш; қовоқ кутаргич ёрдамида чакалокларда кўзни текшириш усули; кўз ички босиминини улчаш.
Топшириқ №1
Ёндан чироқ тушириш, оддий ва мураккаб текшириш усули.
1. стол лампаси беморнинг чап томонида ва тўғрисига қуйилади.
2.беморни юқорига қарашини сўраймиз, чап қўлимиз билан беморнинг пастки ковогини пастга торилади
3. (+) 13 ёки (+) 20 дптр. Линза билан кўз олмасини лампа билан ёритилади.
4. кўз олмасининг олдинги қисми текширувини ўтказилади. Конюнктивани текширганда унинг юзасини, мейбомий безларининг холатини ва ёт жисм мавжудлигини, ажралмаларнинг турини аниқлаш.
Топшириқ №2
Беморни шундай ўтқаздики, стол лампаси ундан чап томондан орқадан, кўз билан бир мейъёрда турибди.
|
Ўзи беморнинг қаршисига ўтирди. Стол лампасини ёқди ва ўзи қўлига ойнали (стол устида турган) офтальмоскопни олди.
Офтальмоскопни ўзиниг ўнг кўзига қўйиб, ёруғлик “қуёнчасини” тутди ва беморнинг ўнг кўзини қорачиқ сохасига йўналтирди.
Қорачиқ сохасида пушти рефлексни кўргандан сўнг, беморнинг икккала кўзи оптик мухитлари тиниқлиги хақида хулоса чиқарди.
Беморни шундай ўтказдики, стол лампаси ундан чап томондан орқадан, кўз билан бир мейъёрда турибди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |