Мавзу №1: Типавийдан фарқ қилувчи қоматларга кийимларни лойихалаш асослари Режа
Оёқларнинг тузилиши бўйича типовойдан фарқ қилувчи қоматларга
Download 0.96 Mb.
|
1-Лекция
Оёқларнинг тузилиши бўйича типовойдан фарқ қилувчи қоматларга мўлжалланган андозалар ёки чизмалар бўйича
бичилган шимлар, айниқса ёпишиб турадиган шакллари, О –ва Х- симон оёқли қоматларда нафақат шаклини йўқотади, балки кийишга ҳам ноқулай бўлади. О – симон оёқли қоматда тахлар ва шимнинг пастки қисми ташқарига силжийди, қадам чоки бўйлаб тахланишлар пайдо бўлади, Х- симон оёқли қоматда шим тахлари ва пастки қисми ичкари томонга силжийди, ён чокларда тахламлар юзага келади. Бундай қоматлар учун шим конструкцияси жиддий ўзгартирилиши керак. О- симон оёқли қоматлар учун шимларнинг базавий лойиҳаларга ўзгариш киритиш.Ўлчов олиш пайтида оёқлардаги қийшайши хусусиятларини аниқлаш учун буюртмачи оёқларини бирлаштириши керак.Энг кўп эгриланиши соҳасида оёқларнинг бир – бирида қочиши ўлчанади.(Оёқлар тиззадан пастда ёки юқорида кўпроқ эгилган бўлиши мумкин).Агар бичиқчи ўтириш баландлигини ҳисоблаб топса,ёки одатдаги андозалардан фойдаланса,бундай ҳолларда буюртмачининг қадам узунлигини (Дш) ўлчаш тавсия этилади.Бундай қоматларда Дб ўлчов бироз узунлашган,Дш ўлчов эса қисқарган.Бунинг мисолимизда Дб= 104,5(+1,5), Дш =77 (-1),0=8 см. О – симон оёқли қоматлар шим учун сидирға ёки майда катакли газлама танлаш тавсия этилади.Бундай тузилишдаги оёқларга жуда тор шимлар хам тавсия этилмайди. Битта оёғи О- симон оёқлар ҳам учрайди. Бундай ҳолларда шим конструкциясининг тегишли томонига ўзгартириш киритилади. Фарқ катталигини оёқнинг ички томонига чизғич қўйиб ўлчанади. Х – симон оёқли қоматлар учун шимнинг базавий андозасига ўзгартиришлар киритиш. Х- симон оёқ тузилишидаги фарқнинг катталигини аниқлаш учун тиззалар жипслаштирилиб, тўпиқлар (пошналар) орасидаги масофа ўлчов лентаси ёрдамида ўлчанади,бизнинг мисолимизда бу масофа 8 смга тенг. 2- расм. Андозаларнинг Х-симон оёқли қоматга мослаштириш. Х- симон оёқли қоматларга ҳам,худди О – симон оёқлиларга каби шимни сидирға бўлмаган газламадан ва унчалик тор бўлмаган бичимда тикиш тавсия этилади.
Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling