Мавзу №1: Типавийдан фарқ қилувчи қоматларга кийимларни лойихалаш асослари Режа
Download 0.96 Mb.
|
1-Лекция
Адабиётлар:
1. Комилова Х.Х., Хамраева Н.К. Тикув буюмларини конструкциялаш. Тошкент2003. 2. Янчевская Е.А. Аёллар устки кийимларини конструксиялаш Тошкент 2003. 3. Мартьнова А.И., Андреева Е.Г. Конструктивное моделирование одежды. М. 1999. 4. Сакулин Б.С., Амирова Е.С., Сакулина О. Конструирование одежды М 2002.
Увж – (вертикал ўлчам асосида) белдан қориннинг туртиб чиққан жойи билан ўлчанади. Ўлчам олишда белнинг қоринни туртиб чиққан нуқтадан (Қ) белгиси юқорини, (-) белгиси эса пасткини билдиради. Кийимларни лойиҳалаш жараёнида конструкциясининг энг қулай ҳисоб усуллари берилган турли адабётлардан фойдаланиш мумкин. Бундай асос чизмалардан бир неча бор фойдаланиш мумкин (1-расм). Асосий талаб, конструкция бўйича олинган алоҳида деталлар-танланган модел ва қомат ўлчамига тўғри келиши керак. Лойиҳанинг турли усуллари бор. Ҳар бир лойиҳалаш стандартлари ўлчамлар, қўшичалар ва бир неча ҳисоб формулларни ўз ичига олади. Бу ҳисоб формулалар орқали асос конструктсия қуришда тўғри ва қийшиқ қирқимлар чизиқлари аниқланади. 1-расм. Қўшимча размер ўлчамларини ўлчаш схемаси Асос конструктцияни қуришда қуйидагиларга амал қилинади: Қомат расолиги бўйича ўлчам ва қўшимчалар танлаш; Типовой қоматларга турли конструктсия чизмаларини қуришда турлича стандарт ўлчамлардан фойдаланилади. Улар қуйидагилар: ОСТ 17-326-81 “Мўйнали ва трикотаж тикув буюмлари. Аёллар типовой қомати. Кийимларни лойиҳалаш учун ўлчам катталиклари”; ОСТ 17-325-86 “Мўйнали ва трикотаж тикув буюмлари. Эркаклар типовой қомати. Кийимларни лойиҳалаш учун ўлчам катталиклари” Нотиповой қоматларга якка тартибдаги инсон қоматидан олинган ўлчам бўйича асос конструктсия қурилади. Ностандарт ўлчамларга қўшимчалар кийимнинг моделига, турига, нимага мўлжалланганлигига ва газлама хилига қараб олинади. Конструкция усулига қараб, формула бўйича ҳисоблаш ишлари олиб борилади; Ҳисолаш ишларида 0,1 см. гача катталиклар аниқ топилади. База асос тўри қурилади, у кийимнинг асосий ўлчам ва кенглигини белгилайди. База тўрида горизонтал, вертикал ва параллел чизиқлардан фойдаланилади; База асос тўрига орт ва олд бўлаклар контур чизиқлари чизилади. Уларга орт ва олд бўлаклар ўрта чизиғи, ўмиз чизиғи, елка чизиғи, виточка чизиғи, ён чизиқлар, бел ва этак чизиқлари киради; Чизма сифати текширилади. Эркаклар ва аёллар конструкциясини қуришда конструкциялашнинг ягона усули ЦОТШЛ ва ягона конструкциялаш усулидаги ЦНИИШП танланган. Бу услублардан фойдаланиб ҳар қандай ўлчам ва катталиклардаги кийимларни лойиҳалаш мумкин. Барча конструктсия чизмалари букиш ва тикиш чок ҳақи катталигисиз қурилади. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling