Симоб тўкилгандаги ҳаракатлар. Демеркуризация-симобни зарарсизлантириш (бирикма ҳолатига айлантириш). - Шамоллатиш учун дераза ва эшикларни очиш керак. Хонадан дарров чиқиш керак.
- Тўкилган симобни йиғиш керак. Симоб томчиларини мис пластинкалари ёки станиол варағлари ёрдамида йўқотилади.
- Агарда симоб меъда -ичак тракти орқали кирган бўлса зондсиз мъдани ювиш керак.
- Сўнгра 30 г тузли бўшатувчи активланган кўмир билан биргаликда берилади. Сут бериш керак. Гуруч бўтқаси берилади.
- Меъда фаоллашган кўмир ёрдамида зондда ювилади.
- Зарарланиш содир бўлганда:
- 1.Симоб буғлари бор бинода ШМВсиз туриш тақиқланади. Овқат ва сув истемол қилиш мумкин эмас.
- 2.Симобга тегмаслик керак, болалардан эҳтиёт бўлиш керак.
- 3.Туман (шаҳар) давлат санитария –эпидемилогия назорати марказига, таянч масканига, соғлиғни сақлаш органларига, ва ФВВ хабар бериш керак.
- Этиленгликол CH2ОН-CH2OH ҳидсиз, тиниқ мойсимон суюқлик. Мазаси ширин. Ички ёниш двигателларини совутишда ишлатилади. Тормоз системаси, амортизаторлар, гидравлик ускуналар учун баъзи бир тормоз суюқликлар ва антифризлар таркибига киради. Антифриз anti қарши frezsi музлатиш. Ўлдирадиган дозалар 100-200 мл.
- Бензин ўзига хос ҳидга эга суюқлик. Мотор ёнилғиси, эритувчи, мойсизлантирувчи ва тозалўвчи восита сифатида ишлатилади. Шикастланиш ёмон венталяцияланадиган хоналарда ва идишларда буғларнинг нафас олиш натижасида кузатилади (гаражларда, омборхоналарда, цистерналарда). Оғир шикастланиш бензинни шланг ёрдамида сўриб олганда ва ютилганда кузатилади.
- Белгилари: бош оғриши, йўтал, модорсизлик, оғиздан бензин ҳиди келади, оғиз бўшлиғининг қуриши, бош айланиши, мувозанатни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш, мастлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳушидан кетиш ва талваса кузатилади. Бензин пневманияси ривожланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |