Мавзу 15. Абсорбция жараёни. Умумий тушунчалар. Режа: Абсорбсия жараёни. Абсорбер қурилмалари тузилиши ва


-расм. Қалпоқчали тарелканинг ишлаш принсипи


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana04.11.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1746132
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5 Мавзу

7-расм. Қалпоқчали тарелканинг ишлаш принсипи: 
1-тарелка; 2-газ патрубкаси; 3-қалпоқчалар; 4-қуйилиш қувурлари. 
босимлар фарқи камайган; колонналарнинг иш унумдорлиги ғалвирсимон 
тарелкали қурилмаларга нисбатан 10+30%га кўпайган. 
Қалпоқчали тарелкалар газ ва суюқликнинг сарфи катта бўлганда ҳам 
барқарор ишлайди. Камчиликлари: тузилиши мураккаб, гидравлик қаршилиги 
катта, тозалаш қийин, нархи қиммат, берилаётган газ миқдори кам бўлганда 
ёмон ишлайди. 
Пластинали тарелкаларда фазалар бир томонлама йўналишда ҳаракат 
қилади (8-расм). Ҳар бир поғона тўғри йўналишда ишлагани учун газ ва 
суюқликнинг сарфини бирдан ошириш мурнкин. Пластинали тарелкали 
колоннада суюқлик юқориги тарелкадан гидравлик затворга тушиб, қуйиш 


тўсиқлари орқали қия шаклда жойлашган қатор пластиналардан ташкил топган 
тарелкага тушади. Тарелкага тушган суюқлик қия пластиналардан ташкил 
топган пластиналарнинг биринчи тешигига кириши заҳоти тешикдан катта 
тезликда келаётган газ билан тўқнашади (узуқ чизиқ). 
8-расм: Пластинали тарелка 
1 –гидравлик затвор, 2-тўсиқ; 3-тарелка; 4-пластина; 5-қуйилиш чўнтаги 
Пластиналарнинг қиялик бурчаги кичик бўлгани (10-15°) учун кираётган 
газ тарелка текислигига нисбатан бир оз параллел бўиади. Натижада суюқлик 
сиқилади ва газ оқимида суюқлик майда томчиларга ёйилиб, тарелка бўйича 
кейинги тешикларга отилади ва суюқлик билан газнинг тўқна-шиши яна 
такрорланади. Бунда суюқлик катта тезликда тарелка бўйлаб қуйиш 
тўсиқларидан чуқурчасига томон ҳаракат қилади. Пластинали тарелкаларда 
бошқа конструксияли тарелкаларга нисбатан суюқлик дисперс, яьни 
тарқалувчи фазада бўлиб, газ эса яҳлит ҳолда бўиади. Газ билан суюқлик 
томчи ва кўпиклар сиртида тўқнашади. Тарелкадаги газ-суюқлик (дисперс) 
фазалардаги гидродинамик режим томчи ва кўпик ҳолида бўиади. Пластинали 
тарелкаларнинг гидравлик қаршилиги кам, уни тайёрлаш учун кам металл 
сарфланади, лойқаланган суюқликларда ҳам яхши ишлаши мумкин. Бу 
тарелкаларда колонна баландлиги бўйлаб газ билан суюқликнинг аралашиши 
натижасида модда алмашинишининг ҳаракатлантирувчи кучи кўп бўиади. 
Пластинали тарелкаларнинг камчиликлари: тарелкага иссиқлик бериш ва ҳосил 
бўлган иссиқликни олиб кетиш қийин, суюқликнинг сарфи кам бўигани 
сабабли, унинг иш самарадорлиги кам. Шунинг учун ҳозирги вақтда 
саноатнинг кўп тармоқларида суюқлик билан газнинг йўналиши бир хил 
бўлган махсус конструксияли тарелкалар кенгроқ қўлланилмоқда. Саноатда 
насадкали колонналарнинг энг кўп ишлатилишидан қатьий назар, мутахассис-
олимлар тарелкали контакт қурилмаларнинг самарадорлигини ошириш 
борасида доимо изланишлар олиб боришмоқда. Жумладан, «Глитч» фирмаси 
томонидан юқори самарали Най тарелкалари таклиф этилди. Бу тарелкалар 
тузилиши ва ишлаш принсипига кўра ғалвирсимон ёки клапанли тарелкаларга 


ўхшаб ишлайади. Най тарелкасининг схемаси 9-расмда кўрсатилган. Ушбу 
тарелкалар суюқлик ва буғ фазаларининг контактини яхшилаш мақсадида 
перфорация қилинган пластиналар билан таьминланган. Суюқликнинг ҳар бир 
юқориги тарелкадан пастки тарелкага оқиб тушиши учун қуйилиш чўн-
талдари кўзда тутилган. Булардан ташқари, қуйилиш чўнтаклари зонасида 
қўшимча тешикчалар қилинган бўлиб, натижада буғ-суюқликнинг контакт 
юзаси кўпайтирилган. 
9-расм: Най тарелканинг тузилиши 
Най тарелкалари бир қатор афзалликларга эга: ускунадан суюқ фазанинг 
буғ билан чиқиб кетиши йўқотилган; ажратиш даражаси юқори; колоннадаги 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling