Мавзу 15. Ер атмосферасида радиотўЛҚинларни тарқалиши


Ионосферада радиотўлқинларни тарқалишига Ер магнит айдонининг таъсири


Download 347 Kb.
bet5/7
Sana25.02.2023
Hajmi347 Kb.
#1229409
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
15 мавзу

15.4. Ионосферада радиотўлқинларни тарқалишига Ер магнит айдонининг таъсири


15.4.1. Ер шарининг доимий магнит майдони буйлаб радиотўлқинларнинг тарқалиши

Электромагнит тўлқин йуклигида электронлар доимий магнит майдони йўналиши нормали текислигида айлана буйлаб харакат килади. Тўлқинлар тарқалишидаги содир бўлаётган жараёнларни куриб чикиш учун чизикли кутбланган тўлқинни иккита карама-карши йўналишли айланали кутбланган тўлқинлар мисолида кўриб чикиш афзал.


Соат стрелкаси буйлаб харакатланувчи Е вектор тўлқин ташкил этувчилари куйидаги куринишда ёзилади:
Ex1=E/2, EY1= -j E/2.
Агар Е вектор соат стрелкасига карама—карши йўналса, у холда :
EXII=E/2, EYII= +j E/2.
Агар назорат учун бу тўлқинларни ташкил этувчиларини x ва y уклари буйлаб куйилса, у холда х уки буйлаб Е векторни хосил киламиз. EI вектор ва электрон харакат йўналишлари бир бирига мос тушади. Доимий магнит майдон ва тўлқин таъсири натижасида электрон силжиши доимо кушилиб боради. EII электр майдонли тўлқин электронга силжиш йўналиши хакида хабар беради. Бу силжиш электрон айланиш йўналишига карама—карши йўналган ва уларнинг натижавий силжишалари бу силжишлар айирмасига тенгдир. Бундан келиб чиқадики, EI ва EII майдон таъсиридаги электрон силжишлари фарқлидир.

15.4-расм. Ернинг доимий магнит майдони йўналишида радиотўлқинларнинг тарқалиши

Е векторни чап ва унг томон айланиши натижасида ионизацияланган газ турлича кутбланади. Кутбланиш мухитнинг диэлектрик сингдирувчанлигини аниклаганлиги сабабли, хар бир мухитнинг ε параметрлари турлича бўлади.


Шундай килиб, агар тўлқин доимий магнит майдон буйлаб таркалса, чизикли кутбланган тўлқин икки тўлқинга ажралади (улар уз навбатида айлана буйлаб карама—карши йўналган Е векторининг кутбланишидир). Бу ерда мухитни диэлектрик сингдирувчанлиги бу тўлқинлар учун хар хилдир ва тўлқинлар турли фазали тезликларга эгадир. Радио тўлқинлар доимий магнит майдон буйлаб таркалганда, таркалаётган тўлқиннинг кутбланиш текислиги бурилади. Турли йўналишлардаги векторлар, тўлқинни EI ва EII ташкил этувчилари доимий магнит майдон натижасида турли ютилишларга учайди. Бу эса йигинди тебранишни элиптик кутбланишга олиб келади. Тўлқин тарқалиш жараёнида эллипсни катта уки бурилиши кузатилади ва бир тўлқиннинг жадал ютилиши натижасида эллипс кенгаяди. Бу жараён натижасида эллиптик кутбланиш айланали кутбланишга хам утиши мумкин.



Download 347 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling