Мавзу 19. Ялпи ички маҳсулот ва аҳоли турмуш даражаси статистикаси режа


Download 51.34 Kb.
bet7/8
Sana17.06.2023
Hajmi51.34 Kb.
#1532227
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
мавзу № 19

Аҳолининг пул даромадлари Аҳоли ҳамма категориялари иш ҳақи, пенсия, нафаа, стипендиялар ва боша ижтимоий трансфертлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан олинган тушумлар, мулкдан олинган даромадлар (фоиз, дивиденд ва .к.) тадбиркорлар фаолиятидан олган даромадлар, шунингдек, суғурта тўловлари, ссудалар, чет эл валютасини сотишдан олинган даромад ва бошқа даромадларни ўз ичига олади.
Ўртача жон бошига тўғри келадиган пул даромадларини аниқлаш учун пул даромадлари умумий суммасини ўртача йиллик мавжуд аҳоли сонига бўлинади.

19.4. Аҳоли истеъмоли. Истеъмол манбалари ва


унинг таркиби.
Истеъмол ҳажми, унинг динамикаси ва таркиби инсон турмуш даражасининг муҳим элементлари бўлиб ҳисобланади. МД мамлакатларида истеъмолчи манфаатини ҳимоя қилувчи қонунлар актлари қабул қилинган, улар минимал даро­мад, пенсионерларни, ногиронларни ижтимоий таъминоти, баҳонинг ортиши ва инфля­ция натижасида Аҳолининг ижтимоий ҳимоялаш кабилар, шунингдек, «Истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоялаш ҳақида»ги қонун қабул қилиниб, унда фуқароларнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асослари яратилган.
Халқаро андозаларни ташкил этиш ташкилоти (ИСО) ҳам истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилади.
Аҳоли истеъмоли статистикасининг асосий вазифаси истеъмолнинг натурал ва иймат кўрсаткичларини, индивидуал ва оилавий истеъмол бюджетларини, истеъмол харажатлари таркибини ва истеъмолнинг эластиклигини ва унинг динамикасини ўрганишдан иборат.
Истеъмол – ишлаб чиқариш жараёнининг охирги нуқтаси ва такрор ишлаб чиқаришнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Аҳолининг умумий истеъмоли материал ва номатериал бойлик ва хизматлар истеъмолини ўз ичига олади. У ишлаб чиқариш даражасига, шунингдек, тақсимлаш таркиби ва таркибига боғлиқ.
Тўловли ва тўловсиз истеъмолни ажратиш лозим.
Тўловли истеъмол Аҳолининг пул даромадлари ҳисобига амалга оширилади.
Тўловсиз истеъмол – бутунлай давлат қарамоғидаги аҳолининг соғлини сақлаш, таълим, маданият ва ҳоказо муассасаларидаги товар ва хизматлар истеъмолини ўз ичига олади. Тўловли истеъмол тўлиқ қиймат бўйича, тўловсизи эса харажатлар суммаси сифатида ҳисобга олинади.
Хизматлар материал ва номатериал хизматларга бўлинади. Материал хизматлар – илгари ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қайта ишлаш ва тиклаш масадида амалга оширилади. Номатериал хизматлар – булар материал формада юзага келмайдиган хизматлар (таълим соаси, соғлиқни сақлаш ва .к.). Материал бойликлар ва хизматлар уларнинг ҳажми, таркиби ва сифати кўрсаткичлари ёрдамида ўрганилади.



Download 51.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling