Мавзу 19. Ялпи ички маҳсулот ва аҳоли турмуш даражаси статистикаси режа
Download 51.34 Kb.
|
мавзу № 19
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- ДАРСНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
- 19.1.Ялпи ички маҳсулот ва уни ҳисоблаш усуллари.
Мавзу 19. ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТ ВА АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ СТАТИСТИКАСИ Режа: 19.1. Ялпи ички маҳсулот ва уни ҳисоблаш усуллари. 19.2. Аҳолининг турмуш даражаси кўрсаткичлари. 19.3. Аҳоли даромадларининг шаклланиши ва унинг таркиби. 19.4. Аҳоли истеъмоли. Истеъмол манбалари ва унинг таркиби. Таянч иборалар: Номинал ЯИМ, реал ЯИМ, соф ички маҳсулот,соф миллий даромад, Ялпи миллий даромад. Ижтимоий-иқтисодий индикаторлар, ўзгариш даражаси, учрашиш тезлиги, тўплаш, дифферентсиялаш, жамловчи кўрсаткичлар, Аҳоли даромадлари, Аҳоли харажатлари ва истеъмоли, Аҳолининг пул жамғармалари, Аҳолининг ижтимоий табааланиши, Аҳолининг кам таъминланган атлами. ДАРСНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 1.Ялпи ички маҳсулот ва уни ҳисоблаш усулларини ўрганиш. 2. Аҳолининг турмуш даражаси кўрсаткичлари тўғрисида билимларини чуқурлаштириш 3. Аҳоли даромадларининг шаклланиши ва унинг таркибини ўрганиш. 4. Аҳоли истеъмоли. Истеъмол манбалари ва унинг таркибини статистик таҳлил қилиш. 19.1.Ялпи ички маҳсулот ва уни ҳисоблаш усуллари. Мамлакат миқёсида ялпи ишлаб чиқариш ва хизматларни ўзида яхлит ҳолда умумлаштириб ифодаловчи кўрсаткичлар ЯИМ, СИМ, ЯМД, СМД лар ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичлар мажмуасини одатда, «Миллий ҳисоблар тизими» (МТ) деб юритилади. «Ялпи» тушунчаси «Соф» тушунчасининг ўрнига ишлатилиб, миллий ҳисоблар тизимида асосий капиталнинг оралидаги истеъмолини (А) билдиради. МТ даги ушбу тўртта умумлаштирувчи кўрсаткичлар ўзаро боғлилигини қуйидаги чизмадан ани кўриш мумкин:
Бу ерда: Д= А – Б. Шунда: А – мазкур мамлакат резидентларининг хорижий мамлакатлардан олган даромадлари. Б – хорижий инвесторлар ва ишчиларнинг мазкурмамлакатдан олган даромадлари. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) билан бирга ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) макроиқтисодиётнинг икки йирик соҳасини акс эттиради, яъни моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар натижасини тавсифлайди. Ялпи ички маҳсулот деб мазкур мамлакат ҳудудида жойлашган барча корхоналар (резидентлар) томонидан пировард истеъмол учун ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар қиймати тушунилади. Бу ерда корхоналарни қайси мамлакатга тегишли эканлиги ҳисобга олинмайди. Download 51.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling