Мавзу №2: Интеллект патологияси. Олигофрения
Download 33.31 Kb.
|
2.2. Интеллект патологияси .Олигофрения.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича назорат саволлар.
Вазиятли масалалар
1. Бемор С., 32 ёшда, кучли бош оғриғи, нохуш сезги “миянинг тўлиши”, бошга нимадир қуйилиб, тортишиб, буралади ва куйишиш юзага келиши каби шикоятлар билан мурожаат қилди. Узоқ давр мобайнида врачларда даволанди, лекин эффекти кам. Таҳминий синдромологик ташҳис. Зарур бўлган қандай текширишларни ўтказиш мумкин? 2. Бемор У., 46 ёшда, 27 ёшдан бери руҳий касал. Бир неча марта руҳий касалликлар шифохонасида даволанган, II гуруҳ ногирони, қари онаси билан яшайди, охирги йилда туман поликлиникасига ўзини “буюк доҳий” ҳисоблаб ҳамкорлик қилишни тақлиф қилади. Бутун дунёдаги беморларни даволаш учун телеэфирда вақт беришларини талаб қилади. Ўзини юқори тутиб, “ибн Сино ғояларининг давомчисиман” деб ҳисоблайди. Синдромни аниқланг! 3. Бемор З., 40 ёшда, психиатрия касалхонасида тутқаноқ хуружларининг кўпайганлиги сабабли даволанмоқда. Кечқурун бирданига санитаркага “сен мени ўдирмоқчимисан” деб ташланган, бақира бошлаган, қочишга уринган, йўлидаги тўсиқларни аниқлай олмаган. Бошқа беморни урган. Холатни аниқланг. Врач тактикаси. 4. Бемор 19 ёшда, талаба. Имтиҳон топшира олмаганлигидан сўнг юрак тез уриши, АБ гоҳ кўтарилиб гоҳ тушиши, тана вазнининг ошишига шикоят қилади. Терапевт ва эндокринолог ҳеч қандай патология аниқлай олмади. Ҳеч ким кайфият пасайиши ва ҳаракат тормозланишига эътибор бермади. Ўзини ўлдиришга ҳаракат қилди. Таҳминий ташҳис. Шифокор тактикаси. 5. Бемор К. 17 ёш кўп болали оилада 5-чи фарзанд бўлиб тугилган. Отаси спиртли ичимликлар истеъмол қилади. 2 ёшдан юрган ва 4 ёшдан гапирган. Ўқиш ва ёзиш билмайди, конкрет фикрлайди, мақол ва масалларни тушинмайди, гаплари тушунарсиз, сўз бойлиги 200—300 та гача сўзни ташкил этади. Хонани тозалаш, кир ювиш, мустақил овқатланиши билади .Синдромал ташхис ? Мавзу бўйича назорат саволлар. Олигофрения сабаблари. Олигофрения даражалари. Дебиллик даражасидаги олигофрения учун нима характерли? Имбециллик даражасидаги олигофрения учун нима характерли? Идиотия даражасидаги олигофрения учун нима характерли? Қандай нозологияларда лакунар ақли заифлик учрайди? Қандай нозологияларда тотал ақли заифлик учрайди? Лакунар деменцияга хос. Тотал деменцияга хос. Тотал деменциянинг сабаблари қанақа? Лакунар деменцияни сабаблари ва профилактикаси нимадан иборат? Download 33.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling