Мавзу №2: Интеллект патологияси. Олигофрения
Download 33.31 Kb.
|
2.2. Интеллект патологияси .Олигофрения.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Анамнез морби
- Анамнесис витае
КЕЙС
1.Бўлим: Умумий психиатрия. Вазиятли масала. Бемор Р.14 ёшда мактабда дарсларни яхши ўзлаштира олмаган. Нутқи равон,саволларга тўғри жавоб беради. 100гача санашни ўрганган. Йил фаслларини ажрата олади. Ота онасининг исмини ва ўзини исмини тўлиқ айта олади. Рангларни фарқлай олади. Одатдаги юмушларини мустақил бажара олади. Шакллардан тўртбурчак,учбурчакни тўгри чиза олди,аммо айланани билмади. Мақолларни обстракт маъносини тушунмайди. Умумий маънога эга бўлган предмет ва ҳодисаларини бирлаштира олмайди. Бошланғич мактабда ўқиш ва ёзишни ўрганган.кейинчалик тенгдошларидан орқада қолган. Айниқса матенатикани ўзлаштира олмаган.Шунинг учун ҳавотирланиб шифокорга боришган. Сиз шифокор сифатида беморни текширинг ва ташхис қўйинг. Анамнез морби Бемор онаси гапига қараганда 4 ёшида гапириб бошлагани ва шу ёшда юрганини айтади. Касаллик сабабини ҳеч нарса билан боғламайди.Дори препаратларига аллергияси йўқ.Наслида руҳий касалликлари йўқ. Онаси ҳомиладорлик пайтида вирусли касаллик билан оғриганини айтади.Отаси гиёҳвандлик қилган. Анамнесис витае Бемор қониқарли шароитда ўсиб улғайган.Оилада 1-фарзанд. болалигида касалликлардан ОРКлар,диареялар ўтказган. Ота-онаси ажрашишган, онаси билан яшайди. 1.Беморда қайси патологик ҳолат. 2.Бу касалликни таърифлаб беринг. 3Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари қандай? 4.Касалликка диагноз қўйиш учун қайси текшириш усулларидан фойдаланиш мумкин? 5.Касалликни даволаш усулларини кўрсатиб беринг? 2. Бемор Г 40 ёшда. Тез ёрдам машинасида руҳий касалликлар диспансери қабул булимига олиб келинди. Бемор кучада кутилмаганда ҳушини йуқотди.Хуруж белгилари намоён болди. Тез ёрдам машинасида олиб келинаётганда бемор ҳушига келган.Маълум вақтдан кейин хуруж такрорланди. 15 йил олдин бош мия жарохати билан жарохатланган. Шу жарохатдан кейин йилига 1-2 маротаба тутқаноқ тутиб туради. Бемор 1 кун олдин куп миқдорда спиртли ичимлик маҳсулотини истемол қилган.Бемор кунгил айниши, бош айланиши, кукрак қафасида огриқ, томоқ қисмида қисилиш ҳисси, уйқучанлик, инжиқ ва жахлдор, серзарда, қулоқларда шовқин, куриш аъзоларидаги узгаришлар билан шикоят қилади. Арзимаган бахоналар топиб оила аъзолари билан жанжаллашади . Бемор баъзида ҳушмомила, гамхур,сермуҳаббат, итоатли булиб қолади.Беморда нутқ бойлиги камайган, бир хил сузларни қайта-қайта такрорлайди.Беморда хуруж 2-3 дақиқа давом этади.Беморда фикрлаш қобиляти сусайган.Шу туфайли сузларни секин тез-тез тутилиб гапиради.Хотира пасайиши, ақлий фаолияти заифлашган. Саволлар: 1.Асосий клиник синдромни ажратиб курсатинг 2.Дифференсиал ташхис 3.Таҳминий ташхис 4. Кандай қушимча текшириш усулларини қуллаш мумкин. 5.Клиник ташхиш. 6.Даволаш турлари. 7.Ушбу касалликнинг асоратлари. 8.Касалликни олдини олиш чора-тадбирлари Download 33.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling