Амалий кўникмаларнинг боскичма-боскич тахлили
Ўзоққа кўриш ўткирлиги.
- Беморни Головин-Сивцев (Орлова) жадвалидан 5 метр ўзоқликда ўтказди.
- Беморни чап кўзини тўсқич билан беркитиб, ўнг кўзини текширди. Оптотипларни юқоридан пастга қараб кўрсатиб, кўриш ўткирлигини охирги тўғри айтилган қаторга қараб аниқлади.
- шундай усул билан ўнг кўз текширилади..
- хулоса қилинади .
Кўзнинг ўткирлигини яқин масофада аниқлаш
- Беморни стулга ўтказиб, қўлига яқин масофага кўрув ўткирлигини аниқлайдиган жадвални берди.
- Беморни чап кўзини тўсқич билан ёпиб, ўнг кўзи билан 33 см масофада жадвалда берилган №7 ва№8 шрифтларни ўқиши лозим эканлигини тушунтирди.
-.Худди шундай усул орқали чап кўзда яқин масофага кўрув ўткирлигини аниқлади.
- Агар бемор тўғри ўқиса, демак унинг кўриши яқинга бўзилмаган.
Скриниг тест.
- Беморга 2 та карта кўрсатилади
- Биринчиси структур расмлар билан, иккинчиси кулранг гомоген карта.
- Структур расмлар билан булган карточкага диккатни қаратилиши шаклий кўриш ривожланганлигини билдиради.
Бинокуляр кўришни 4 нуқтали ранг тест да аниқлаш.
- беморни рангли тестдан 5 метр масофада ўтказамиз.
-беморга кизил-яшил филтрли кўзойнак такамиз.
- бемордан сўраймиз: "нечта нуқта ва қандай рангда?
-хулоса берамиз.
Назорат саволлар
1.Оптик йўл нимадан хосил бўлади?
2.Неча ёшда кўрув акти хосил бўлади?
3.Периметрияда кўр доғ каерда жойлашган?
4.Нормада ок ранг учун кўрув майдони чяегаралари кандай?
5.Қайси формула оркали кўриш ўткирлиги аниқланади?
Do'stlaringiz bilan baham: |