Мавзу №25 техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларнинг ягона таснифлаш ва кодлаш тизими


Download 373.43 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana21.06.2023
Hajmi373.43 Kb.
#1644777
1   2   3   4
Bog'liq
10-m

Штрихли код билан тамғалаш 
- штрихли кодни товар бирлиги юзасига қўйиш; 
ЕАN штрихли коди 
- товар бирликларини идентификатлаштириш ва уларни 
тамғалаш
учун
"ЕАN
International" товарларни рақамлаш
Халқар
о
қоидаларид
а
белгиланган ўлчамлар билан
ва
жойлаштирилга
н
ҳолда
жойлаштирилган параллел штрихлар ва улар ўртасидаги оралиқдаги комбинациялар 
билан ифодаланган рақамли код; 
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва товарларни штрихли кодлаш маълумотларни 
белгиланиш тартиби. 
Асосан EANнинг икки кодидан кўпроқ фойдаланилади: 13 разрядли ва 8 разрядли 
рақамли кодлар. Бунда энг ингичка штрих бирлик сифатида олинади. Ҳар бир рақам (ёки 
разряд) икки штрих ва икки пробелдан иборат бўлади. 13 разрядли коднинг таркибида 
қуйидаги кодлар кўрсатилади: 
− давлат коди ("давлат байроғи"); 
− корхона (фирма) - тайёрловчи коди; 
− маҳсулотнинг коди; 
− назорат сони. 
EAN ассоциацияси турли давлатлар учун кодлар ишлаб чиққан бўлиб, ушбу 
кодлардан фойдаланиш учун марказлашган тарзда лицензиялар тавсия этади. Масалан, 
Франция учун доалат коди сифатида 30-37, Италия учун 80-87 оралиқлари тавсия 
этилган. Баъзи давлатларнинг кодлари уч хонали сондан иборат. Масалан, Греция -520, 


Россия - 460, Бразилия - 789. Илова 2 да баъзи бир давлатларнинг лицензия асосида 
олинган кодлари келтирилган. 
EAN 13 разраядли штрих коднинг ҳисоблаш кетма-кетлиги. Мисол тариқасида 
25.2-расмда келтирилган штрих коднинг рақамларидан фойдалани ва қуйидаги 
амалларни бажарилади. 
1. Штрих коднинг жуфт ўриндаги рақамларининг йиғиндиси 7+0+1+5+0+1=14 
2. Ҳосил бўлган йиғиндини 3 сонига кўпайтирамиз 14*3=42 
3. Штрих коднинг тоқ ўриндаги рақамларининг йиғиндиси (фақат назорат сони 
ҳисобланмайди) 4+8+0+5+0+0=17 
4. 2 ва 3 босқичдаги ҳосил бўлган сонларни қўшамиз 42+17=59 
5. Йиғиндадан ўнлик сони айирамиз 59-50=9 
6. 10 сонидан 5 босқичда ҳосил бўлган сони айирамиз 10-9=1 Демак, 
охирги олинган натижа 10-9=1назорат сони 1га тенг бундан кўринадики, штрих коди 
тўғри тузилган.


Тайёрловчи корхонанинг коди ҳар бир давлатда тегишли органлар томонидан 
тузилади. Одатда, бу код бешта рақамдан иборат бўлиб, давлат кодидан кейин келади. 
Маҳсулот коди тайёрловчи томонидан тузилади ва у ҳам бешта рақамдан иборат 
бўлади. Бу коднинг расшифровкаси стандарт эмас, у маҳсулотга тааллуқли бўлган 
муайян ҳусусиятларни (белгиларни) ёки фақат тайёрловининг ўзигагина маълум бўлган 
ва шу маҳсулотнинг қайд этиш тартиб рақамини ифодалаши ҳам мумкин. 
Назорат сони EAN алгоритми бўйича кодни сканер воситасида тўғри 
ўқилганлигини текшириш учун хизмат қилади. 
EAN-8 коди узун кодларни белгилаб бўлмайдиган кичик ўрамлар (упаковкалар) 
учун мўлжалланган (25.3-расм). EAN-8 коди қуйидаги кодлар тартибидан иборат: 
− давлат коди ("давлат байроғи"); 
− корхона (фирма) - тайёрловчи коди; 
− назорат сони. 
Баъзан, тайёрловчи корҳона кодининг ўрнига маҳсулотнинг қайд этиш тартиб 
рақами келтирилиши ҳам мумкин. 
Рақамлар қатори сканер учун эмас, балки харидорлар учун мўлжалланган. Талабгор 
(харидор) учун маълумот фақат маҳсулот тайёрланган давлатни билдириш билан 
чегараланади, чунки давлат коди махсус нашрларда ва маълумотномаларда келтирилиб 
туради ёки маълумот базаларида ва банкларида сақланиши мумкин. Тўлиқ штрихли код 
ташқи савдо ташкилотларига ёки савдо объектларига маҳсулотнинг аниқ келиб чиқиш 
реквизитлари билиш ва керак бўлса маҳсулотнинг контракт (шартнома) талабларига мос 
келмайдиган параметрлари ва кўрсаткичлари борасида аниқ манзилга раддия ёки 
норозилик билдириш имкониятини яратади. 
Ўзбекистон Республикасида штрих-кодлар тобора кенг тадбиқ этилиб бормоқда. 
1999 йили «Ўзстандарт» агентлиги қошидаги стандартлаштириш, метрология ва 
сертификатлаштириш илмий тадқиқот институтида штрих-кодлар масалалари билан 
шуғулланувчи марказ ташкил этилди. Ушбу марказнинг таъсис этилишидан мақсад - 


маҳсулотларни автоматлаштирилган тарзда идентификациялаш борасидаги 
муаммоларни ҳал этиш ва бу фаолиятни кенг равишда тарғиб этишдир албатта, бунда 
халқаро меъёрий ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда кодлашнинг стандартлаштирилиши 
алоҳида аҳамиятга эгадир. 
Ўзбекистон Республикасида штрих кодлаштириш қуйидаги стандартлар асосида 
амалга оширилади: 
O‘z DSt 6.17.01:1999 Автоматик идентификациялаш. Штрих кодлаштириш. 
Маҳсулотларни штрих кодлаштириш тизими. Умумий қоидалар. 
Четки штрихлар 
Марказий штрихлар

Download 373.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling