Мавзу №25 техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларнинг ягона таснифлаш ва кодлаш тизими
Download 373.43 Kb. Pdf ko'rish
|
10-m
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таснифлагич (классификатор)
МАВЗУ №25 ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ АХБОРОТЛАРНИНГ ЯГОНА ТАСНИФЛАШ ВА КОДЛАШ ТИЗИМИ. Режа: 25.1. Техник иқтисодий ва ижтимоий ахборотларнинг ягона таснифлаш ва кодлаш тизими, унинг Ўзбекистон Республикасида жорий этиш ҳолати. 25.2. Ўзбекистон Республикасида давлат таснифлагичлари ва уларнинг қўлланилиши. 25.3. Штрих кодлашнинг хусусиятлари ва қўлланилиши. Техник иқтисодий ва ижтимоий ахборотларнинг ягона таснифлаш ва кодлаш тизими, унинг Ўзбекистон Республикасида жорий этиш ҳолати ТКТ – Объектлар номлари ва таснифлаш аломатлари, таснифлаш гуруҳлари ва уларнинг код белгиларининг тизимлаштирилган мажмуи. Таснифлагичларни ишлаб чиқиш ва олиб бориш асосий низомларини; атамалар ва таърифлар, штрих кодлашни автоматик идентификатлаш асосий низомлари; EAN ва O’z TNTкодларини рўйхатга олиш, тайёрлаш, қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш тартибини белгиловчи O’z DSt амалга киритилган. Ўзбекистонда қуйидаги халқаро ва ҳудудий стандартлар асосида қуйидаги таснифлагичлар яратилган ва амалга киритилган: КТУТ, КОУ, ОКВЭД, НСКЗ, КФС, КТФ, КСЭ,КС, КСМ, КВ, ЎБТТ. Жами 9 O’z DSt, шунингдек 12 таснифлагич КТУТ,КС, КСМ ва б. СТТ 6 синфига киради. Ўзбекистон Республикасида давлат таснифлагичлари ва уларнинг қўлланилиши Техник-иқтисодий ва ижтимоий ахбортларни таснифлаш ва кодлаштириш ягона тизими (ТИИА ТКЯТ) техник-иқтисодий ахбортларни таснифлагичларини яратиш бўйича ишлар таркиби ва мазмунини, уларга ўзгартиришлар киритиш йўли билан долзарбликга қайта кўриб чиқиш (юритиш) ҳолати ҳамда таснифлагичларни ишлаб чиқиш тартибини ва уларни амалий қўлланишни белгилайди. Таснифлагич (классификатор) – умумий аломатли номланишнинг тизимлаштирилган тўпламидир. ТИИА ТКЯТ асосий вазифалари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади: - бошқарув тизимида фойдланиладиган ахбортларни тартиблаштириш, унифакацяилаш, таснифлаш ва кодлаштириш; - турли хил даражадаги бошқарув органлари масалаларини ҳал этиш учун зарурий таснифлагичлар комплекси (мажмуаси)ни ишлаб чиқиш; - ахбортларни халқаро алмашини билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун халқаро таснифлагичлардан максимал ҳолда фойдаланиш; - автоматлаштирилган маълумотлар банкини яратиш ва ахборт (маълумот)ларни қайта ишлаш жараёнини автоматлаштириш учун шарт-шароитларни яратиш; - ахборотлашган тизимлар билан ўзаро фаолияти юритишда ахборотлар мослашувчанлигини таъминлаш. ТИИА ТКЯТ да таснифлаш ва кодлаштириш объектлари иқтисодий ва ижтимоий объектларни ва уларнинг хоссалари, статистик маълумотлар, банк шининг молиявий ва ҳуқуқни ҳимоялаш фаолияти, бухгалтерия ҳисоби, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, мҳсулотларни ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, божхона иши, савдо ва ташқи иқтисодий фаолият ва бошқарув масалаларини ҳал этиш учун бошқа зарурий ахборот (маълумот)лар ҳисобланади. Масалан, Маҳсулотлар умумдавлат таснифлагичи (классификатори) учун кодлар тузилмаси 25.1-расмда келтирилган. Маҳсулот умумдавлат таснифлагичи (МУТ) етказиб бериш предмети бўлиб ҳисобланган маҳсулот номи ва кодларининг тизимлаштирилган тўпламини ўзида намоён этида. МУТ таснифий (Т-МУТ) (синфий) ва ассортиментли (А-МУТ) қисмлардан таркиб топган. Таснифий (синфий) қисми аниқланган аломатлар бўйича маҳсулотларни тизимлаштирувчи таснифий гуруҳланган номлар ва кодлар (синф – синф ости – гуруҳ – гуруҳ ости - тур)ни ўзида намоён этади. Ассортимент қисми муайян маҳсулот маркасини индентификацияловчи номлар ва кодлар мажмуасидир. ХХ Х Х Х Х Тур Гуруҳ ости Гуруҳ Синф ости Синф Download 373.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling