Мавзу №25 техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларнинг ягона таснифлаш ва кодлаш тизими


Download 373.43 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana21.06.2023
Hajmi373.43 Kb.
#1644777
1   2   3   4
Bog'liq
10-m

25.1-расм. Маҳсулотларни 
умумдавлат таснифлаш учун 
кодлар тузилмаси.
Мисол:
 
54 синф маҳсулотлари МУТда кодли бегиланишини кўриб чиқамиз: 
54 (синф) –целлюлоза-қоғоз саноати маҳсулоти; 
546 (синф ости) – мактаб дафтарлари, обой ва оқ-қоғозли товарлар; 
5463 (гуруҳ) – оқ-қоғозли товарлар; 
54631 (гуруҳ ости) – мактаб дафтарлари ва кундаликлари; 
546314 (тур) – қалам билан ёзиш учун дафтарлар; 
546314 0001 – нашриёт оқ силлиқ қоғоздан блок ва қаттиқ қоғоздан муқоваланган, 
ҳажми 48 л, 144х203 мм ўлчамли қалам билан ёзиш учун дафтар (турли хиллик – 
ассортимент қисми – муайян маҳсулот маркасининг идентификация). 
Таснифлашган қисмида маҳсулот (синф - тур)лар умумий аломатлари 
(мўлжалланганлиги ва ҳ.к.) бўйича объектлар қатори (целлюлоза-қоғоз саноати 
маҳсулотлари) тартиблаштириш тартибида бўлинади. Ассортимент қисмида муайян 
аломатлар қисми (конструкцияси ва ҳ.к.) бўйича тартиблаштирилади. 
Шунинг учун ҳам таснифлагичларни ишлаб чиқиш жуда мураккаб ва машақатли 
ишлардан ҳисобланади. 
Бунинг энг машақатли жиҳати стандартлаштириш соҳасида кўрилаётган муайян 
айнан бир хил стандартлаштириш объектлари тўғрисидаги маълумотларни сифатли 


таснифий тизимлар (СТ)ни ишлаб чиқиш бўлиб ҳисобланади. Бунинг учун табиий турига 
қанчалик яқинлашиш имкониятини ҳисобга олиш зарур. Агарда объектларни 
идентификациялаш учун зарурий ва етарли мавжуд хоссаларига таянган бўлса, ҳамда бу 
объектлар тузилмасини қуриш мантиқан мувофиқ бўлса табиий таснифлаш деб аталади. 
Шундай қилиб, юқори сифатли таснифлашни олиш учун у қаралаётган соҳада 
барча объектлар, улар ушбу соҳасидаги муносабати ва келиб чиқиши жараёнлари 
максимал даражада аниқ акс эттирилиш лозим. Фақатгина бундай ҳолатлардагина 
(стандартлаштириш соҳаси) тартиблашган тузилма элементларини ифодалаб, яъни уни 
дунё бўйича ифодалашни амалга ошириш мумкин. 
25.3. Штрих кодлашнинг хусусиятлари ва қўлланилиши 
Баъзан бирор маҳсулот харид қилганимизда унинг кўринарли жойида ёки 
этикеткасида ҳар хил қалинликдаги чизиқлар ва рақамлар билан белгиланган шаклларни 
кўришимиз мумкин. Уларга штрих-код номи берилган. Хўш, штрих-кодлар нима ва 
қачон пайдо бўлган? 
Штрих-кодлардан маҳсулотларга нисбатан тадбиқ этиш ғояси илк бора 30- 
йилларда АҚШнинг Гарвард бизнес мактабида яратилган бўлиб, ундан амалда 
фойдаланиш бир неча ўн йиллардан сўнггина, яъни, 60-йиллардан бошланган. 
Штрихкодларни дастлабки қўлловчилар темир йўлчилар бўлиб, шу усул орқали темир йўл 
вагонларини идентификациялашган. Микропроцессор техникасининг гуркираб 
ривожланиши 70-йиллардан бошлаб штрих-кодлардан кенг равишда фойдаланиш 
имконини яратди. 1973 йил АҚШда Маҳсулотнинг Универсаль Коди (IPC) қабул 
қилиниб, 1977 йилдан бошлаб эса Европа Кодлаш Тизими ЕАN (European Article 
Numbering) таъсис этилди ва ҳозирда ундан нафақат Европада, балки бошқа 
минтақаларда ҳам кенг равишда фойдаланишмоқда. 
Штрих-код кетма-кет алмашиниб келувчи қора (штрих) ва оқ (пробел) рангли, 
турли қалинликдаги чизиқлардан иборат бўлиб, бу чизиқларнинг ўлчамлари 
стандартлаштирилган. Штрих-кодлар махсус оптик қурилмалар - сканерлар ёрдамида 
ўқишга мўлжалланган. Унинг воситасида, микропроцессорлар орқали штрихлар 
рақамларга декодерланиб, маҳсулот ҳақидаги маълумотлар компьютерга узатилади. 
Кўпгина иқтисодий ривожланган давлатларда маҳсулотнинг ўрамида 
(упаковкасида) штрих-коднинг бўлиши мажбурий саналади. Акс ҳолда савдо 
ташкилотлари маҳсулотдан воз кечишлари мумкин. Бу халқаро савдога ҳам тегишлидир. 
Ушбу тизимнинг иқтисодий жиҳатдан самаралилиги маҳсулотнинг 85 фоизидан кўпи 
кодлаштирилганда яққол намоён бўлади. Бундан ташқари, маҳсулотга нисбатан бўлган 
талаб ва эҳтиёжларни шакллантириш, жамлаш, ҳисобга олиш, маҳсулотни 
келишкетишини ҳисоб қилиб бориш, мухосиблик ҳисобларида ва ҳужжатларни 
расмийлаштиришда, ҳамда маҳсулотларни сақлаш ва сотувидаги назоратларни амалга 
оширишда алоҳида ўрин тутади. 
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрих кодлаш 
Ўзбекистон товарларининг ички ва хорижий бозорларда рақобатбардошлилигини 
ошириш, товар ишлаб чиқарувчини товарларни рақамлашнинг халқаро тизимлари 
доирасида идентификатлаштириш, истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товарлар 
ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритишни таъминлаш мақсадида 
Вазирлар Маҳкамаси 1999 йил 21 сентябрда № 438-сонли қарор қабул қилди. Бунга 
биноан қуйидагилар белгиланган: 
− "ЕАN International" товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси (Бельгия) 
томонидан Ўзбекистон Республикасига 478 рақамли идентификатлаштириш коди 
берилди; 
− Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси томонидан 
халқаро талабларга мувофиқ, товарлари ЕАN штрихли кодлари билан тамғаланадиган 
тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда товарларни 
идентификатлаштириш тизимидан фойдаланувчилар фаолиятига услубий раҳбарлик 


қилиш учун "ЕАN Uzbekistan" товарлар ва хизматларни автоматик 
идентификатлаштириш маркази ташкил этиш белгиланган; 
− "Ўзстандарт" агентлиги томонидан штрихли кодларнинг оригиналмакетларини 
тайёрлаш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинди; 
− Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли 
кодлаш тизимини жорий этиш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш йўлга қуйилди; 
− Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли 
кодларининг давлат реестрини юритила бошлади; 
− Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ штрихли кодлаш 
тизими қўллаш тартибини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни ва услубий 
материалларни ишлаб чиқилди; 
− Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларни турли 
манбалардаги штрихли кодлар оригинал-макетлари билан таъмирлаш функциялари олиб 
борилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Товар 
ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги билан 
биргаликда 1999 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида саноат, қишлоқ хўжалиги ва 
савдо корхоналари вакилларини кўрсатиб ўтилган тизимни қўллаш хусусиятлари билан 
таништириш учун "Ўзбекистон Республикасида товарни рақамлаш (штрихли кодлаш)" 
мавзуида республика семинари ўтказсин. 
Мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик шахсларга товарларни штрихли 
кодлашни: 
− Экспорт қилинаётган маҳсулотларни, янги товарларни ва улар учун янги 
этикеткалар ёки ўраш-жойлаш буюмлари буюртма қилинаётган товарларни тамғалаши; 
− Бошқа барча товарларни тамғалашни жорий этиш тавсия қилинди. 
Ушбу қарорда белгилаб қўйилганки, ўз маҳсулотига "ЕАN International" штрихли 
кодини учинчи мамлакатларда олган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ундан ушбу 
қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида фойдаланишлари мумкин. 

Download 373.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling