Мавзу 3 Травматик шок. Узоқ эзилиш синдром. Эвакуация
Травматик шок клиникаси ва ривожланиш фазалари
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Мавзу-3 Теоритик қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Клиник-патофизиологик ўзгаришларга кўра шокнинг 3 –та кетма –кет босқичи бўлади.
Травматик шок клиникаси ва ривожланиш фазалари.
Травматик шокнинг кечиши бўйича иккита клиник фазаси бўлади: эректил торпид Эректил фаза қўзғалиш билан характерланади. У артериал босим ошиши, томирлар спазми, нафас қисиши, эндокрин безлар фаолияти ва модда алмашинувнинг кучайиши билан намоён бўлади. Бунда ҳаракат ва нутқ маркази қўзғалиши кузатилади, жабрланган ўз ҳолатини баҳолай олмайди. Тери қопламлари оқариб, нафас олиш ва пульс тезлашади, рефлексмлар скелет мушаклар тонуси кучаяди. Эректил фаза давомийлиги бир неча минутдан бир неча соатларгача давом этиши мумкин. Шокнинг торпид фазаси организмнинг ҳаётий функцияларнинг сусайиши билан характерланади. Шокнинг бу фазасини Н.И.Пирогов қуйидагича таърифланган:”боғлов пунктида оёғи ёки қўли узилган, ҳаракатсиз қотиб қолган аскар ётибди, у қичқирмаяпти, оғриқдан шикоят ҳам қилмаяпти, ҳеч нарса сўрамаяпти; унинг танаси совуқ, юзи мурданикдек оқарган, нигоҳи узоққа тикилган, ҳарактсиз;пульси ипсимон. Териси ва жароҳати сезгиси йўқолган, лекин жароҳатда осилиб турган катта нервни нима биоландир таъсирлаштирилса, бемор баъзи мушакларини ҳаракатлантиради”. Шундай қилиб, травматик шок учун бемор онгининг сақлангалиги, лекин унда яққол мулоқот қилиш қийин. Тери қопламлари оқарган ва нм, тана ҳарорати пасайган, юза ва чуқур рефлекслар сусайган ёки умуман йўқолган, баъзан патологик рефлекслар пайдоь бўлади, нафас олиши юзаки, пульс кучайган ва артериал босим пасайган. Клиник-патофизиологик ўзгаришларга кўра шокнинг 3 –та кетма –кет босқичи бўлади. I босқич –циркулятор ўзгаришлар (вазоконстрикция) босқичидир. Бу босқичда совуқ, оқарган, нам тери, бироз тезлашган пульс, артериал босими бироз пасайган, нафас олиш тезлашган. II босқич –томирлар дилятацияси, микроциркулятор тармоқда томир ичи ивиш жараёни бошланиши ва буйраклар фаолиятининг бузилиши (шокни буйраги) билан характерланади. Клиник жиҳатдан – қўл-оёқларда-цианоз, тахикардия, АҚБ пасайиши, тормозланиш кузатилади. III босқич томирли атония ва алмашинув бузилиш босқичидир. Бунда турли аъзоларда-ўпка, жигарларда томир ичи дессиминирланган ивиш жараёнининг некротик ўчоқли шикастлари, гипоксия, метаболик ацидоз кузатилади. Клиник жиҳатдан-юз, қўл- оёларнинг кесак кулрангда бўлиши, ипсимон пульс, паст АҚБ, тез юзаки нафас, қорачиқлар кенгайиш, реакция секинлашганлиги кузатилади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling