Мавзу 3 Травматик шок. Узоқ эзилиш синдром. Эвакуация
УЗОҚ МУДДАТЛИ БОСИЛИШИ СИНДРОМИ ВА УНИ ТИББИЙ КЎЧИРИШ
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Мавзу-3 Теоритик қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Байуотерс
- Н.Н.Еланский
УЗОҚ МУДДАТЛИ БОСИЛИШИ СИНДРОМИ ВА УНИ ТИББИЙ КЎЧИРИШ
БОСҚИЧЛАРИДА ДАВОЛАШ Иккинчи жаҳон урушида Англия шаҳарлари бомбардировкасида узоқ муддатли босилиш синдроми жабрланганларининг 3,5% ида, Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари атом бомбардировкасида эса 15-20% ида кузатилган. Биринчи жаҳон уруши даврида француз хирурги Кеню биринчилардан бўлиб узоқ муддатли босилиш синдромига таъриф берган: «Ертўлага граната тушганда, унинг ичида бир француз офицери бор эди. Портлаш вақтида унинг оёқларига катта хода тушиб, уни шу қадар эзиб қўйдики, у ҳаракатланолмай қолди. Маълум бир узоқ вақт ўтганидан кейин, қутқарув отряди уни топди ва шу нарса маълум бўлдики, унинг хода остида қолган оёклари тўқ, қизил рангда эди. Беморнинг аҳволи яхши эди, ҳатто у ўзини қутқариш бўйича йўлланмалар берарди. Лекин хода олиниши билан унда шок ривожланди, натижада у ҳалок бўлди». Гарчи Кеню ўлим сабабини аниқ кўрсатмаган бўлса ҳам, (чунки ўлим сабаби шок эмас, балки организм босилишидан озод бўлган оёкларнинг юмшоқ тўқималари эзилиш ўчоқлари интоксикацияси сабаб бўлган), этиологик сабаблари -юмшоқ туқималарнинг узоқ муддатли босилиш ва улар томонидан маҳаллий ўзгаришлар бўлишини аниқ кўрсатган. Шундай қилиб узоқ муддатли босилиш синдроми этиологияси бўлиб — қўл ва оёқларнинг узоқ эзилиши ҳисобланади. 1941 йилда Кенюдан 23 йил кейин инглиз олими Байуотерс Лондонни фашист авиацияси бомбардировкаси натижасида яраланганларини даволаш вақтида узоқ муддатли босилиш синдромини ўрганди. Байуотерс (1941), М.И.Кузин (1959) ва бошқа муалифларнинг маълумотига кўра узоқ муддатли босилиш синдроми патогенезида 3 омил асосий роль ўйнайди. Марказий нерв системасида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг бузилишини юзага келтирувчи оғриқ ҳисси; Шикастланган мушакларда парчаланган маҳсулотларнинг сўрилиши натижасида травматик токсемия; Шикастланган қўл-оёкларнинг массив шиши нати- жасида иккиламчи плазма йўқотиш. Оғриқ ҳисси тўқима парчаланиш маҳсулотлари ва плазма йўқотиш билан биргаликда нафас аъзоларининг фаолиятини ва қон айланишини бузади. Натижада томирлар рефлектор спазми, сийдик ажралиши бузилиши, қоннинг қуюқлашиши, қон йўқотишга чидамсизлик ривожланади. Н.Н.Еланский узоқ муддатли босилиш синдромини клиник кўринишини эзилган мушаклардан токсик маҳсулотларни сўрилиши деб тушунтиради. Маълум бўлишича шикастланган мушак 75% миоглобин, 70%-креатинин, 66%-калий, 75%-фосфор моддаларини йўқотади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, УМБСнинг клиник белгилари эзувчи фактор бартараф этилгандан сўнг юзага келади. Аутолиз маҳсулотлари ичида миоглобин муҳим роль ўйнайди, у буйраклар дистал каналчаларида тўпланади ва буйрак эпителийсида дегенератив ўзгаришлар чақиради. Бу эса ўткир буйрак етишмовчилиги клиникаси ривожланадиган буйраклар фильтрининг бузилишига олиб келади. Гиперкалиемия кардиотоксик таъсир қилади. Гиперкалиемия ва гиперфосфотемия — УМБСнинг эрта даврлардаги ўткир юрак етишмовчилигининг асосий сабаблари бўлиб ҳисобланади. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling