Мавзу №8: Саноат биноларининг ҳажм-режавий ечимлари мавзуси маъруза машғулотининг ўқитиш технологияси


Бинонинг ҳажм-режавий ва конструктив ечимини баҳолаш ва уни мавжуд яхши ечимлар билан таққослаш қуйидаги техник-иқтисодий белгилар бўйича амалга оширилади


Download 1.46 Mb.
bet10/11
Sana28.12.2022
Hajmi1.46 Mb.
#1020049
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
8-МАЪРУЗА

Бинонинг ҳажм-режавий ва конструктив ечимини баҳолаш ва уни мавжуд яхши ечимлар билан таққослаш қуйидаги техник-иқтисодий белгилар бўйича амалга оширилади:
  • 1. Саноат биносининг смета нархлари асосида аниқланган 1 м2 ва 1 м3 учун сарфланган пул воситалари харажатлари бўйича.
  • 2. Ишлаб чиқариш ҳудудини қурилиши - қурилиш зичлиги бўйича (Пз). Бу кўрсатгичнинг энг кичик миқдори меъёрий ҳужжатларда келтирилади. Масалан, металлургия заводлари учун Пз=28-35 %, химия учун -30 %, текстил, нефть саноати учун -50 %, пахтақоғоз ва атлас газмоллар корхоналари учун - 60 % ва ҳоказо. Йўллар, муҳандислик тармоқлари, ободонлаштириш ўлчамлари каби омиллар орқали саноат биносининг нархига таъсир кўрсатади.
    • 3. К1,К2 ва К3 коэффициентлар орқали аниқланган ҳажм-режавий ечимнинг сифати бўйича:
    • К1- бино ишчи майдонининг умумий майдонига нисбати;
    • К2-бино ҳажмининг ишчи майдонига нисбати;
    • К3 - тўсиқ конструкциялар сиртлари майдонининг фойдали майдонга нисбати.
    • К1 катталаша бориши, К2 ва К3 лар кичиклашиши билан бинонинг техник-иқтисодий самарадорлиги орта боради.
    • 4. 1 м3 бинонинг ҳажми ёки унинг 1 м2 фойдали майдонига ишлатилган асосий қурилиш материаллари (пўлат, цемент…)нинг сарфланиши бўйича.
    • 5. Иншоотнинг 1 м3 ҳажми ёки 1 м² фойдали майдонини қуриш учун сарфланган солиштирма сермеҳнатлилик бўйича.
    • 6. Бинонинг оғирлиги бўйича; енгил конструкцияларни қўллаш билан бу кўрсатгични яхшилашга эришилади (ташиш ва тиклаш харажатлари камаяди).
    • 7. Йиғма элементларни бирхиллаштириш даражасини тавсифловчи кўрсатгичлар бўйича; бино учун танланган йиғма элементлар сони, турлари, маркаси, элементнинг максимал ва ўртача массаси бу меъзонни аниқлайди.
    • Юқорида келтирилган лойиҳа ечимининг барча кўрсатгичлари қўйилган талабларни қониқтиргач, бинонинг якуний смета нархи (К) аниқланади.
    • Саноат бинолари учун ҳам фуқаролик бинолари учун ҳам ҳажм-режавий ва конструктив ечимларининг техник-иқтисодий кўрсатгичларига келтирилган харажатлар (П) бўйича хулоса қилинади.

    • Download 1.46 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling