Мавзу: Абсорбцион ва буғлатиш қурилмаларини автоматлаштириш


Download 39.74 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/2
Sana05.04.2023
Hajmi39.74 Kb.
#1275525
1   2
Bog'liq
15-Мавзу Абсорция

омилларга боғлик бўлади: 1) газ ва суюк фазаларнинг физикавий ва кимёвий
хоссалари; 2) температура; 3) газнинг аралашмадаги босими.


Абсорбция қурилмалари ишлаш режимига кўра даврий ва узлуксиз бўлади. Кичик хажмли
ишлаб чиқаришларда фақат даврий ишлайдиган абсорбция қурилмалари ишлатилади. Замонавий
саноат корхоналарида кўпинча узлуксиз ишлайдиган қурилмалардан фойдаланилади. Газ ва суюк
фазаларнинг йўналишига кўра, қарама-карши ва тўғри йуналишли абсорбция қурилмалари
мавжуд. Абсорбция қурилмалари иш принципига асосан бир ва кўп поғонали,
рециркуляцияли ва регенерацияли бўлади. расмда учта абсорбер кетма-кет уланган қарама-
қарши йўналишли қурилманинг схемаси кўрсатилган. қурилма таркибига абсорберлар 2 дан 
ташқари эритма йиғгичлар 1, эритмани хайдаш учун марказдан кочма насослар 4 ва эритмани
совитиш учун иссиклик алмашгичлар 3 киради. Ютувчи суюклик газнинг йўналиши буйича
охирги абсорберга берилади, юкоридан пастга окиб, кабул килувчи йиггичга тушади ва насос 
ёрдамида совитгич оркали олдинги абсорберга юборилади. Шундай килиб, газ ва суюкликнинг
карама-карши йўналишдаги ўзаро таъсири юз беради.


Суюкликнинг тўла даражадаги тўйинишини амалга ошириш учун хамда эритмадан
ютилган компонентни тоза холда ажратиб олиш максадида рециркуляцияли
абсорбция — десорбция курилмаси ишлатилади (14,5-расм). Бундай курилма газ
йуналиши буйича кетма-кет жойлашган иккита абсорбер 1, эритмалар учун
йиггичар 2, насослар 3, совитгичлар 4, иссиклик алмашгич 5 ва десорбция
колоннаси 6 дан ташкил топган. Ифлосланган газ газнинг йуналиши буйича
биринчи колоннага берилади, суюқлик абсорбернинг тепа кисмидан берилади, бу
ерда газ билан суюклик узлуксиз контактга учрайди. Ушбу курилмада суюклик
чегараланган цикл буйича харакат килади. Биринчи колоннада кисман тозаланган
газ иккинчи колоннага йуналтирилади. Иккинчи колонна хам суюклик билан
чегераланган цикл буйича таъминлаб турилади. Иккинчи колоннага берилаётган
эритманинг концентрацияси маълум кийматга етганда биринчи колоннанинг
циклига юборилади.


Абсорбцион қурилмалар технологик жараёнда оралиқ босқич бўлганлиги
сабабли
уларни
оптималлаш
масалалари
умумий
жараённи
оптималлаштириш масалаларига бўйсунади. Одатда бу абсорбция басқичини
тавсифловчи тайёр махсулот тан нархини минималлаштириш масаласидан
иборатдир. Абсорбцион ускуна ишининг муайян шароитларига кўра
оптималлаштириш
масаласи
ёки
абсорберция
даражасини
максималлаштириш, ёки аралашмани ажратиш учун кетадиган энергия
харажатларини минималлаштириш масаласига олиб келади. Колонналарда газ
ва суюқ фазалар бўйича моддий балансни ушлаб туриш учун ускунадаги
босим ва куб махсулот сатҳини, шунингдек чиқиш махсулоти таркибини
стабиллаштириш назарда тутилади. Яъни бу параметрлар абсорберлар учун
ростланувчи параметрлар ҳисобланади.
Асосий
ростловчи
катталиклар
колоннанага
пуркаш
учун бериладиган абсорбент сарфи ва колоннадан
чиқаётган куб махсулот сарфи ҳисобланади. Абсорбцич жараёнидаги асосий
ғалаёнли факторлар эса абсорбцияланиш газининг сарфи, таркиби ва
ҳарорати, баъзи ҳолларда эса абсорбентнинг (ютувчининг) ҳарорати ва
таркиби ҳисобланади.


расмда абсорбцион ускуналарда кечаётган жараённи автоматлаштириш
системаси мисоллари келтирилган. Бир контурли АРС асосида тузулган
автоматлаштириш системаси (а-расм) ускунадаги моддий ва иссиқлик
балансини таъминлайди (сатҳ 1 ва босим 2 ростлагичлари), хамда махсулот
такибини барқарорлаштиради (3-ростлагич). Таъминот сарфи бўйича
ғалаёнларда сарфлар нисбати ростлагичи 4 (б-расм) орқали коррекцияловчи
сигнал киритилиши бу ғалаёнларни қисман компенсациялашга ва ростлаш
сифатини оширишга имкон беради. Каскад АРС да (в-расм) ёрдамчи
ростланувчи катталик сифатида назорат тарелкасидаги таркиб олинган. 
Абсобцион колоннани автоматлаштириш
системалари мисоллари. а) бир контурли АРС; 
б) абсорбент ва газ аралашмаси сарфлари
нисбатини куб махсулот таркиби бўйича
коррекциялаш орқали ростлаш; в)куб махсулот
таркибини каскаб АРС. 
1, 1’- сатҳ ростлагичлари, 2- босим ростлагичи, 
3- таркиб ростлагичи.


Чиқиш эритмаси
концентрациясини ростлаш учун
улар концентрациясини ростлаш
учун улар концентрация датчиги
1-1 билан улчанади, ундан чиккан
сигнал ростлашнинг изодром
қонуни билан кўрсатувчи ва узи
ёзар асбоб 1-2 га келади. 
Ростловчи таъсир масофадан
туриб бошқариш1-3 панели 
оркали абсорберга абсорбентни
узатишни ижрочи механизм 1-4 
воситасида ўзгартиради.


Буғлатиш жараёнини бир корпусли буғлатиш қурилмасида (оддий
буғлатиш) ва кўп корпусли буғлатиш қурилмасида (кўп маротаба буғлатиш) 
олиб бориш мумкин. Кўп корпусли буғлатиш қурилмасида энергия 
харажатларини камайтиришга иккиламчи буғларни иккинчи ва ундан
кейинги корпусларда иситиш буғи сифатида ишлатиш орқали эришилади.
Буғлатиш жараёнини ростлаш масаласи охирги буғлатиш аппаратидан
чиқаётган қуюқлаштирилган суюқлик концентроциясини
стабиллаштиришдан иборат, яаъни концентрация ростланувчи параметр 
ҳисобланади. Асосий ростловчи параметр сифатида буғ сарфининг
ўзгариши хизмат қилади. Ғалаёнли фактор сифатида бошланғич аралашма
сарфи ва концентрациясининг ўзгариши, иситиш буғи энтольпиясининг
ўзгариши ва атроф муҳитга иссиқлик йўқотилиши хизмат қилади. Моддий ва
иссиқлик балансларини ушлаб туриш учун барча аппаратларда аппаратдан
чиқиб кетаётган аралашма сарфини ўзгартириш орқали сатҳни ростлаш ва
конденсаторга берилаётган совуқ агент сарфини ўзгартириш орқали
босимни (сицраклаштирилган ҳавони) стабиллаштириш кўзда тутилади.


Агар бошланғич аралашма буғлатишга оралиқ
сиғим
орқали берилаётган
бўлса,
ростловчи
таъсир
сифатида
аралашманинг
чиқишдаги
концентрациясига боғлиқ ҳолда белгиланадиган
қуюқлаштирилган аралашма
сарфини
танлаш
мумкин. Бу ҳолда сатҳни ростлаш ҳар бир
аппаратга берилаётган аралашма сарфини ёки
иситувчи буғ сарфини ўзгартириш орқали амалга
оширилиши лозим. расмда
икки
корпусли
ускунада
автоматлаштириш
системалари
мисоллари келтирилган.


Download 39.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling