Mavzu: abu ali ibn sinoning qandli diabet kasalligini davolashdagi uslublari
Download 7.09 Kb.
|
Abu Ali IBN Sinoning Qandli diabet kasalligini davolashdagi tadbiqlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- E’TIBORINGIZ UCHUN RAXMAT!
MAVZU: ABU ALI IBN SINONING QANDLI DIABET KASALLIGINI DAVOLASHDAGI USLUBLARIТадқиқотнинг мақсади: Ушбу илмий тадқиқот ишининг мақсади турли юқумли бўлмаган касалликларни, шу қаторда қандли диабет касаллигини даволашда Абу Али Ибн Сино ўзининг "Тиб қонунлари" асарида тавсия этган ва амалда қўллаган даволаш тадбирларини ўрганишдан иборат.Ҳозирги кунда бутун ер юзида ва шу қатори мамлакатимизда ҳам кенг тарқалган ва даволаш жараёни долзарб муаммо бўлган эндокрин касалликлардан бири қандли диабет касаллиги ҳисобланади. Мамлакатимизда 2019-2021 йилларда Ўзбекистонда аҳолига эндокринологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришга доир Миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги Призидент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди. Унга кўра, махсус эндокринологик ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек мамлакатда қандли диабет касаллигининг олдини олишга доир чора тадбирларни кучайтириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига қатор йўналишлар бўйича вазифалар юклатилди ва бу вазифаларда қандли диабет касаллигига алоҳида эътибор қаратилдиИбн Синонинг шоҳ асари ҳисобланган “Тиб қонунлари”асарининг учинчи китобида турли хил касалликларни, шу жумладан қандли диабет касаллигини келиб чиқиш сабаблари, тарқалиш даражаси, даволаш услублари ва қўлланиладиган дори-дармонлари тўғрисида қуйидаги маълумотларни кенг ёритиб берган.Ибн Сино асарда қандли диабет касаллиги организмда инсулин танқислиги ва моддалар алмашинуви бузилиши натижасида келиб чиқишини, бунда глюкоза қонда эркин айланиб юришини, бу эса ўз навбатида соғлиқ учун жиддий оқибатларга олиб келишини таъкидлаб ўтган.Унинг фикрича: қон шакарининг, яъни қон таркибида қанд миқдорининг кўпайиши қуйидагиларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлади: мажбурий вазн йўқотиш, чарчақлик, яраларнинг қийин битиши, такрорий инфекциялар, организмнинг заифлиги, очлик.Али ибн Сино бу дардга алоҳида эътибор бериб шундай деб ёзган: “Сув қандай ичилган бўлса, шу ҳолда чиқади”. Беморнинг кўп сув ичиши бошқа касалликларни ҳам келтириб чиқаради ва бемор озиб кетади. Ибн Сино даволаш таъдбирига тўхтаб: “Беморга совуқ мижозли суюқликлар ичир, мевалар бер, ялпиз дамлаб ичир, яъни беморни ҳўлла, совут” дейди.Бундан ташқари, қандли диабет касаллгини даволашдан асосий мақсад иложи борича ққондаги анд миқдорини соғлом кишилардаги кўрсаткичга яқинлаштириш.Шунинг учун уни сийдик ҳайдамайдиган нарсалардан коху ва кўкнор каби совуқ мижозли сабзавотлар, мевалар ва қуюлтирилган ширалар билан совутиш ва ҳўллаш орқали ҳамда совуқ ва ҳўл ҳавода ором олдириш ва ташналикни қондириб, буйракни совутиш ва мушакларини кучайтириш учун совуқ ваннада кўкариб совқотгунча ўтказиш билан даволашни ёзган. Cовутилган нордон айронни, айниқса қўй сутидан тайёрланилган қуюқ айронни, қовурилган қовоқ сувини, бодринг ширасини, олхўри сувини, боғ ялпизининг қуюқ ширасини, қизил гулнинг сувини ичиш учун тавсия қилган.Ибн Сино қандли диабет касаллигини даволашда фойда қиладиган тадбирлардан бири бу касални ухлатиш ва уни унуттиришдир деган.Хулоса. Абу Али ибн Синонинг қандли диабет касаллигини даволашда қўллаган услублари ва берган маслаҳатлари ҳозирги замон тиббиётида хам катта аҳамиятга эга.E’TIBORINGIZ UCHUN RAXMAT!Download 7.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling