Мавзу: Aгросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг предмети вазифалари ва ўрганиш усуллари Режа


“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг предметини


Download 21.91 Kb.
bet2/4
Sana08.11.2023
Hajmi21.91 Kb.
#1758811
1   2   3   4
Bog'liq
mustaqil ishi Aгросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг предмети вазифалари ва ўрганиш усуллари

2. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг предметини
ўрганиш усуллари

Барча фанлар ўз ўрганиш предметига эга. Улар ўз предметларини ўрганишда турли туман усуллардан фойдаланадилар. Жумладан, иқтисодий фанлар ҳам ўз предметини ўрганишда ўзига мос усуллар тизимидан фойдаланади. Иқтисодий фанлар ўз предметларини ўрганиш мақсадида қандай усуллардан фойдаланса, “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани ҳам шу усулларидан фойдаланади. Фақатгина ўз хусусиятларидан келиб чиқиб айрим усуллардан кўпроқ, айримларидан камроқ фойдаланади.


Услубият бу илмий билишнинг тамойиллари, шакл ва услублари тўғрисидаги қарашлардир. Услубият қатор усуллар йиғиндисини ўз ичига олади. Ҳар бир ўз услубиятидан келиб чиқиб усуллар гуруҳини танлайди. Усул деганда бирор қонуниятни, ҳодиса ёки жараённи назарий текшириш ва амалий ечишнинг воситаси, йўли тушунилади.
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани агросаноат мажмуасида юз бераётган ўзгаришларни ўз вақтида назарий ва амалий жиҳатдан асослайди, мажмуага кирган тармоқлар, корхоналарни самарали бошқариш учун зарур маълумотлар, билимлар беради. Фаннинг берган тавсиялари асосида мажмуани бошқариш, ундаги иқтисодий жараёнларни тартибга солиб туриш учун асос бўлиб хизмат қилади. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани иқтисодиётда юз бераётган воқеаларни, жараёнларни тасвирлайди. Ушбу жараёнлар чуқур таҳлил қилинади ва объектив, илмий асосланган хулосалар олинади. Таҳлил оқибатида олинган натижаларнинг хусусиятлари аниқланиб уларни такомиллаштириш, ривожлантириш учун тавсиялар ишлаб чиқади.
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани ўз предметини ўрганишда қуйидаги муайян усуллардан кўпроқ фойдаланади. Фан ўз предметини ўрганишда фойдаланадиган усулларни икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга ўрганишнинг умумфан усуллари киради. Бу усулларга: илмий абстракция, индукция, дедукция, қиёсий таҳлил, таржиба, фараз, кабилар киради. Иккинчи гуруҳга махсус усуллар киради. Буларга: монографик тадқиқотлар, иқтисодий–математик моделлаштириш, иқтисодий таҳлил ва синтез, иқтисодий таққослаш, иқтисодий-статистик, баланс, ҳисоб конструкторлик каби усуллар киради.
“Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани тарихий фандир. У ўз шаклланиш ва ривожланиш тарихига эга. Фаннинг муаммоларини ўрганиш жуда қадим даврларга бориб қадалади. Лекин алоҳида фан сифатида шаклланганига унча катта вақт бўлган эмас. Адабиётларда “агросаноат интеграцияси”, “агробизнес”, “агросаноат мажмуаси” тушунчаларининг пайдо бўлиши 1950 йиллар охирига тўғри келади. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” алоҳида фан сифатида 1960 йиллардан бошлаб ўрганила бошланди. Бизнинг мамлакатимизда бу фан 1970 йилларнинг ўрталарида шаклланди ва мутахассислар томонидан ўрганилиб, ривожлантирилмоқда. “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани динамик ривожланиб борётган фанлар қаторига киради. Шу сабабли дунё иқтисодиётида ва мамлакат иқтисодий сиёсатида юз бераётган ҳодисалар “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фанининг ривожланишига бевосита таъсир этади. Шундай экан, фан ўз предметини ўрганишда тарихий–деалектик ривожланиш усулидан ҳам кенг фойдаланади. Бунда мажмуага кирган бир тармоқда юз берган ўзгариш унинг бошқа тармоқлари фолиятида ўз аксини топиши доимий ҳисобга олиниб турилади. Демак, “Агросаноат мажмуаси иқтисодиёти” фани бошқа иқтисодий фанлар каби иқтисодиётда юз бераётган барча ўзгаришларни бир-бирига боғлиқ ҳолда ўрганади.



Download 21.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling