Мавзу: Қайта тикланадиган энергетика ривожланиш имкониятлари
Ўзбекистон Республикасининг умумий энергетик ресурслари
Download 0.65 Mb.
|
1 2
Bog'liqАтроф мухит иктисодиёти 1212
Ўзбекистон Республикасининг умумий энергетик ресурслари
Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини ўзлаштириш стратегиялари энди ишлаб чиқилмоқда. Гарчи, ҳозир қайта тикланадиган энергетика технологиялари учун харажатлар миқдори энергия олишнинг анъанавий технологиялари сарф - харажатларидан анча ошсада, бугунги кунда улар жорий этиладиган объектларни аниқ қайд этиш мумкин. Ўзбекистон учун – бу биринчи навбатда, электр энергияси ва иссиқлик олиш учун маҳаллий саноат ва қурилиш секторининг кам қувватли объектлари, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий - маиший соҳа объектлари, фермерлик ва иссиқхона хўжаликлари ҳамда бошқа объектлар учун мўлжалланган қурилмалардир. Бугун тоғли ва ярим чўл ҳудудларида жойлашган олис, шунингдек, яйловларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенг фойдаланиш анъанавий энергия манбалари билан бемалол рақобатлаша олади. Республикамизда қайта тикланувчи энергия манбалари энергиясидан фойдаланиш бўйича захиралар ҳали тўлалигича ўрганилмаган ва ишга солинмаган, улар бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилмаган. Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятлари мақсадли параметрларига асосан 2025 йилга келиб электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватлари таркибида қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳиссасини 12,7 фоиздан 19,7 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда. Бунда гидроэлектростанциялар улушини 12,7 фоиздан 15,8 фоизга, қуѐш энергетикаси 2,3 фоизга ҳамда шамол энергетикаси 1,6 фоизга етказиш режалаштирилган. Шу билан бир қаторда қарорга асосан 2017 - 2025 йилларда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш бўйича умумий қиймати 5,3 миллиард доллар бўлган 810 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилди Ўзбекистонда шу кунгача бирорта ҳам замонавий йирик шамол генератори ўрнатилгани йўқ. Аммо яқин кунларда барпо этилган шамол электр станцияси деярли ишлатилмаяпти. Шамол генераторларининг энг қулай параметрларига эга бўлиш учун ушбу қурилмалар ўрнатилган жойларда шамол кадастри тўғрисидаги статистика маълумотлари бўлиши лозим. Бундай статистик маълумотлар ҳанузгача илмий тасдиғини топган эмас. Шунингдек, Ўзбекистоннинг замонавий йирик шамол генераторлари ўрнатилиши мумкин бўлган қулай шамол кадастрига эга туманларини аниқлашга ҳам эътибор айтарли даражада қаратилган эмас. Бу борадаги ишларни шамол тезлигини ушбу соҳада қабул қилинган халқаро стандартларга мувофиқ ўлчашдан бошлаш зарурати мавжуд. Масалан, Орол денгизи атрофидаги ҳудудларда шамол кадастри бўйича қулай шароитлар аниқланган тақдирда ҳам қайта тикланадиган энергия манбалари ѐрдамида ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун белгиланган махсус ҳарид қилиш тарифларини қўллаш каби молиявий рағбатлардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқиш талаб этилади. Тарифлар шамол генераторлари ишлаб чиқарадиган соф энергия учун қайта тикланадиган энергия манбалари ѐрдамида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини махсус ҳарид қилиш тарифидан ташқари тегишли устама нархни ўз ичига олиши керак. Ўзбекистонда қуѐш фотоэлектр тизимларидан фойдаланиш аллақачон йўлга қўйилган. Юқорида келтирилганидек кўпгина корхоналарда ишловчи ходимларнинг ва қуѐш фотоэлектр тизимлари электр энергиясини ишлаб чиқариш технологиялари ва ундан келаѐтган фойда тўғрисидаги маълумотларнинг етишмаслиги уларни оммалашувига тўсқинлик қилмоқда. Қуѐш фотоэлектр тизимлари уйлар сийрак жойлашган қишлоқлар учун электр энергиясини ишлаб чиқариш учун дизель ѐки бензинда ишлайдиган электргенераторларидан фойдаланишга қараганда арзон тушади. Қишлоқ жойларни энергия билан таъминлаш бўйича танланган услубга қарамай (органик ѐқилғида ишлайдиган двигатель, қуѐш фото-электр тизими, микрогидроэлектрстанцияси) ушбу технологияларнинг қишлоқ аҳолиси учун арзон нархларда сотилиши асосий молиявий масала ҳисобланади. Шу муносабат билан ушбу қишлоқ туманларининг ҳарид қилиш мезонлари ҳисобга олинган ҳолда, мавжуд молиявий схемалар, жумладан, микромолиялаш схемаларини қайта кўриб чиқилди ва тикланадиган энергия манбалари тўғрисидақонун қабул қилинди. Ҳозирги кунда жамиятнинг ривожланишини унинг энергия билан таъминланганлиги белгилайди. Аммо энергия истеъмолининг кундан-кунга ошиб бориши ҳамда уни ишлаб чиқариш учун органик ѐқилғилардан фойдаланиш, атроф-муҳитни глобал ифлосланишига олиб келмоқдаки, бунинг натижада инсоният ҳаѐтига жиддий хавф солмоқда. Т.Мажидовнинг таҳлилларида ҳозирги кун энергетикасининг долзарб масалаларидан бири, экологик тоза, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишдир, унинг келтиришича республикамизда органик ѐқилғилардан ишлаб чиқарилаѐтган электроэнергиянинг миқдори (1.3-расм) сўнги вақтларда кескин ўсиши кузатилмоқда . Бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқарилаѐтган электроэнергиянинг 98,7 % органик ѐқилғилардан фойдаланадиган иссиқлик электростанцияларида ишлаб чиқарилади. Умумий ишлаб чиқариладиган энергияга нисбатан атиги 1,3 % электроэнергия гидроэлектростанция (ГЭС) лар ѐрдамида ишлаб чиқарилади (1.4-расм). Келажакда Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан қуйидаги миқдорда фойдаланилади: 1. Қуѐш энергиясидан 98,8 % ; 2. Гидроэнергетикадан 1,0 % ; 3. Шамол энергиясидан 0,2 % Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling