Бичиш машиналари. Газламани бичишда механикавий, ток манбаи, кимёвий ва иссиқлик энергияларидан фойдаланилади. Ҳозирги вақтда тикувчилик корхоналарида газламаларни бичишнинг турли усуллари қўлланилади. Кесиш механизми механикавий, термик ва термомеханик характерга эга бўлиши учун материалга таъсир кўрсатиш жараёнига қараб бичиш усулларини 3 та асосий турга ажратиш мумкин: механикавий, термофизикавий ва термомеханикавий. Газламаларни механикавий бичиш усулида материал махсус ишчи асбоблар (катоклар, валиклар, кескичлар ва қўзғалувчан пичоқлар) ёрдамида кетма-кет деформацияланиб қирқилади.Термофизикавий усулда бир хил кўринишдаги энергия ёрдамида таъсир кўрсатилиб материал қирқилади. Термомеханик усулда бир нечта энергиялар қўлланилиб, материалга таъсир кўрсатилади. Тикувчилик саноатида ишлатиладиган газламалар хусусияти ва тузилиши жиҳатидан хилма-хил бўлади. Тайёрланаётган тикув маҳсулотлари ассортименти турли-туман бўлганлиги сабабли, уларнинг газламаларни бичиш усули ҳам бир хил бўлмайди. Ҳозирги вақтда тикувчилик ишлаб чиқариш корхоналарида юпқа ва тўқимачилик материалларини универсал усулда қирқишда қуйидаги машиналар ишлатилади: кўчма бичиш машиналари (ЭЗМ-3, СS-529 типидаги тик пластинасимон пичоқли, ЭЗДМ-3, ЭЗДМ-2 типидаги дисксимон пичоқли машиналар), қўзғалмас машиналар (РЛ-4, РЛ-5, РЛ-6 ва ШВН-03 типидаги лента пичоқли машиналар).
СS-529 типидаги ("Паннония" фирмаси ,Венгрия) тик пичоқли кўчма бичиш машинаси. Тик пичокли CS-529 типидаги кўчма бичиш машинасининг қирқиш органи қалинлиги 0,5 мм., узунлиги 15 мм. ва кенглиги 22 мм.ли пичоқдан иборат. Тик тутқичнинг устида 3500 марта айланадиган электрюритгич ўрнатилган.
Тажриба ишини бажариш тартиби:
1. Бичувчининг ишини ташкиллаштиришда керакли жиҳозларни танлай билиш.
2. Бичиш машиналарида учрайдиган нуқсонларни вақтида аниқлаш.
Тажриба ишини топшириш шакли:
Талаба тажриба иши бўйича материал ва жиҳозларни тўғри танлашни ўрганиб, асосий маълумотларни гапириб бериши керак.
Уйга вазифа: ўқитувчи томонидан берилган саволларга жавоб бериб дарсда фаол қатнашиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |