Мавзу: Андазалар юзасини ўлчаш, газламаларни тўшаш машиналари. Қўлда бошқарилиб тўшамани қирқувчи ва кесиб бўлакларга бўлувчи машиналар
Download 238.02 Kb.
|
1 2
Bog'liqтажриба иши 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тажриба ишини бажаришдан мақсад
- Тажриба ишининг вазифаси
- Машғулот учун ўқув жиҳозлари
Тажриба иши № 2-3 Мавзу: Андазалар юзасини ўлчаш, газламаларни тўшаш машиналари. Қўлда бошқарилиб тўшамани қирқувчи ва кесиб бўлакларга бўлувчи машиналар. Тажриба ишини бажаришдан мақсад: Андазалар юзасини ўлчаш, газламаларни тўшаш машиналари. Қўлда бошқарилиб тўшамани қирқувчи ва кесиб бўлакларга бўлувчи машиналарнинг иш принципларини ўрганиш. Тажриба ишининг вазифаси: Андазалар юзасини ўлчаш, газламаларни тўшаш машиналари. Қўлда бошқарилиб тўшамани қирқувчи ва кесиб бўлакларга бўлувчи машиналар тўғрисида маълумотга эга бўлиш ва уларнинг ишлаш принципини ўрганиш. Машғулот учун ўқув жиҳозлари: дафтар, қалам, ручка, ўчиргич, чизғич, бичиш машиналарининг сурати. Услубий кўрсатмалар. Андазалар юзасини ўлчаш, газламаларни тўшаш машиналари. Тайёрлов ва бичиш ишларини автоматлаштириш муаммоси энг муҳим ишлардан бири ҳисобланади. Бу ишларни комплекс автоматлаштириш устида кўпгина олий ўқув юртлари ва илмий текшириш институтлари тадқиқотлар ўтказиб, технологик комплекс воситасини ишлаб чиқдилар. Технологик комплекс воситаси "Силуэт" деб аталади. "Силуэт" комплекси учта машинадан иборат бўлиб, "Силуэт"-С "Силуэт-К"," Силуэт-Р" дейилади."Силуэт-С" машинаси ЭҲМ билан бирга қуйидаги ишларни бажаради: а) андаза контурларини ҳисоблаб маълумотини автоматик ёки ярим автоматик равишда босиб чиқаради; б) андазаларни керакли ўлчам ва бўйига кўпайтириб, андаза юзасини ва андаза периметрларини ҳисоблаб, маълумотини босиб чиқаради; в) андазаларни табиий катталикда ёки керакли масштабда чизиб чиқаради; г) кичиклаштирилган андазаларни қўллаб, бичишга мўлжаллаб механикавий равишда дастур тузади; д) танланган масштабда андаза контурини ёки андазалар жойлашмасини кўриб назорат қилиш учун уни график тарзида чизиб беради. "Силуэт-К" машинаси ЭҲМда ёки бошка қурилмада ҳисоблаб олинган андазаларни ёки андазалар жойлашмасининг исталган масштабда чизиб беради. Бундан ташқари "Силуэт-К" машинаси дастурлаштирилган бичиш машинаси қўлда бичиш ишларига мўлжаллаб андазалар жойлашмасини чизиб тайёрлаб беради. "Силуэт-Р" машинаси картон ёки коғоздан ясаладиган андазаларни табиий катталикда ёки исталган катталикда қирқиш учун мўлжалланган. "Силуэт-Р" нинг иш органи газли лазер бўлиб, асосий иш асбоби лазерли кесгичдир. Бу машина ҳам икки координатали сурилма система бўлиб, андаза қирқиладиган материал қуйилган қўзғалмас иш столи устида ҳаракатланади. Машинанинг конструкцияси 250-300 Вт қувватда ишлайдиган ҳар қандай лазерга мўлжалланган. Тикувчилик буюмларни тайёрлов-бичиш бўлимида газламаларни тўшаш, тўшама қаватларининг четини қирқиш, тушамани бўлакларга қирқиш, деталларни қирқиш, бичилган деталларни жамлаш ва тикиш бўлимига жўнатиш ишлари бажарилади. Бичиладиган газламанинг ва бўлажак кийимнинг турига қараб, бичиш учун мўлжалланган газлама асосан "ўнгини пастга қаратиб яланг қават ёки ўнгини ўнгига қаратиб яланг қават" тўшалади. Иккала ҳолда ҳам газлама энига тўла очиб юборилиб тўшалиши керак. Газламаларни тўшашда учун махсус машиналар, тўшаш комплекслари қўлланилади. Газламани машинада тўшаш сифати янада яхшироқ бўлсин учун уни янги йўл билан тўшаш ишлаб чиқилди. Машинада тўшашдаги бу янги йўлнинг моҳияти шундан иборатки, унда маълум узунликдаги тўшама қаватлари олдин кесиб олиниб, кейин тўшалади. Шу мақсадда махсус ўлчаб-қирқиш машинаси ясалди (10-расм). Унда қирқилаётган тўшама қаватига газлама рулоннинг массаси ўзгариб туриши таъсир этмайди, газлама стол ёки экран сатҳига ишқаланмайди, ўлчаш пайтида газлама қаватига таъсир этаётган кучлар ўзгармас бўлади. Ўлчаб-қирқиш машинасида рулон ўрамини очиш механизми 1, транспортёр 2, қирқиш механизми 3 ва узунлик ўлчаш ҳисоблагичи 4 бўлади. Ўлчаб-қирқиш машинасининг аравачаси +5 мм хатога йўл қўйиши мумкин. Тўшаш учун қирқилаётган газлама қаватлари узунлигини белгилашда буни ҳам ҳисобга олиш керак. Download 238.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling