Бу танани Аристотель қуйидаги метафора билан тушунтиради: «Агар кўз алоҳида тирик мавжудот бўлса, кўриш қобилияти унинг руҳи бўлар эди. Кўриш қобилиятини йўқотган кўз аслида кўз бўлмайди, у фақатгина кўз деган номни сақлаб қолади, холос. Бундай номни чизилган ёки бирор нарсадан ясалган кўзга ҳам бериш мумкин. Тириклик руҳсиз бўлмайди. Руҳ танани тирик қилади. Тананинг барча хусусиятлари ўсиш, нафас олиш, фикрлаш асосида руҳ туради. Бошқача айтганда тана ва бошқа органлар руҳ хизматидаги қуролдир. «Тана руҳ учун мавжуддир», деб ёзади. Аристотель руҳни танадан ажратиб бўлмайди» деган қатъий хулосага келди. Материализм ғоялари антик психологияда анатомия ва медицинадаги ютуқлари билан мустаҳкамлаб қўйилади. Эр.ав. 6-асрда яшаган табиб ва файласуф Олкмсон Кротонский фан тарихида биринчи бўлиб, фикрларнинг бош мияда туғилиши тўғрисидаги тахминни илгари сурди». «Медицинанинг отаси» Гиппократ (эр. ав. 460-377) Ликсеон каби тафаккур ва сезги органи мия эканини таъкидлайди. Унинг ёзишича мана шу қисм билан биз фикрлаймиз, яхши ва ёмонни ажратамиз, танамизнинг мана шу қисми билан кўрамиз. Мия соғ ҳолатда бўлгандагина биз соғ фикрлаймиз». Гиппократнинг ишлари орасида энг катта шуҳрат келтиргани темперамент ҳақидаги таълимотдир. Унга кўра, инсон темпераментини организмдаги 4 хил суюқлик: миядаги шилимшик модда, жигардаги сафро, қора талоқдаги қора сафронинг нисбатини белгилаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |