Мавзу: ауески касаллиги ва унга қарши курашиш тадбирлари. Morbus Aujeszky Режа


Download 50.95 Kb.
bet5/6
Sana02.05.2023
Hajmi50.95 Kb.
#1422659
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ауески 10

Қорамоллар Ауески касаллиги. Танаҳарорати 41,9°С га кўтарилиб, мол ҳеч нарса емай қўяди, ҳолсизланиб, кавш қайтармайди, сигирларнинг сут бериши камайиб кетади. Бурун, лаб, жағ, кўз ва тананинг бошқа қисмларида қичишиш юзага келади. Ўта безовта бўлиб, қаттиқ қашинади. Қашиган жойини тишлаб, узиб олади (13-расм).
Безовталаниш кучайиб, қўрқиб туради, бўкиради, кучаниб, арқонини узиб кетади (ҳамла қилиш қузатилмайди). Баъзан йиқилиб, ағанайверади, Терининг қичиган жойини қашиб қонатиб ташлайди. Айрим ҳоларда жағ ва бўйнида эти учиб туради. Тез-тез сийишга ҳаракат қилади, лекин ҳар доим ҳам сиявермайди. Жуда кўп сўлак оқади, тер босади, касал мол 2—3 кундан кейин ўлади. Тузалиш юздан бир ҳолатда рўй бериши мумкин. Баъзан қичишиш кузатилмайди. Кучли терлаш, сўлак оқиши, ич қотиши ва ич куйиши кузатилади. Безовталаниш баъзан мудроқ босиб ҳолсизланиш билан алмашинади.

5-расм. Бузоқларда Ауески касаллигининг клиник белгиси.
Қўй-эчкиларда ҳам ҳудди шундай кечиб, қўзи ва улоқларда касаллик оғир ўтади, улар узоғи билан бир кун ичида ўлади.
Гўштхўр ҳайвонлар, ит, мушук, муйналилар Ауески касаллиги. Касал ҳайвонлар ҳеч нарса емай қўяди, қўрқадиган бўлиб қолади. Итларда касаллик жуда кучли қичишиш билан кечади, мушукларда эса бу ҳолат 25 фоиз атрофида кузатилади. Итларда айрим ҳолларда безовталаниш кучайиб, ёғоч, латта ва занжирларни ғажиб ташлайди. Одамларга ҳамла қилиш кузатилмайди. Томоқ фалажланиб, кўп сўлак оқади. Бутунлай ҳолдан тойиб, сулайиб қолади. Касал ҳайвонлар 2—3 кун ичида ўлади.
Йилқиларда кўп ҳолларда енгил кечиши мумкин. Бир оз иситма кўтарилиб, иштаҳа пасаяди, ҳолсизланади, 2—3 кун ўтгач, бу белгилар аста-секин йўқолади. Касаллик оғир кечса, кучли қичишиш кузатилади. Ютиниш қийинлашиб, сўлак оқади ва тер босади. Қалтироқ тутиб, ҳолсизланади ва 1—2 кун ичида ўлади.
Патологоанатомик ўзгаришлар. Чўчқалардан бошқа ҳайвонларнинг ўлаксаларида қашиган жойлар кўзга ташланади.

Ҳайвонлар тури:

доза, мл

Чўчқалар 3-15 кунлик
15—45 кунлик
4—5 ойлик
5 ойдан катталари
Қўзилар: 1 ойликгача
1- 6 ойликлилар
6 ойликдан катталари

Қоракузан (норка), тулки ва шимол тулкиси (песец)лар



1
2
3
5
1
3
5

1


Жун ва терилар юлиб ташланган бўлади. Тери остида инфильтрация кузатилади. Ёриб кўрилганда эса ошқозонда гиперемия ва қон қуйилиши борлиги маълум бўлади. Гўштхўрлар ошқозонида жун бўлиши мумкин. Ўпка қип-қизил бўлиб, шишиб кетади. Мия пўстлоғи ва қон томирлари кенгайиб шишганроқ кўринади. Чўчқаларда тери зарарланмайди. Бурун бўшлиғи, томоқ, ҳиқилдоқ қизариб кетган ва шишган бўлади. Муртақда майда йирингли ўчоқлар кўзга ташланади. Айрим ҳолларда крупоз дифтерик жароҳатлар пайдо бўлади. Улар кекирдакка ҳам ўтиши мумкин. Ҳар доим ўпка шишган ҳолатда бўлади. Ичакларда энтерит кўзга ташланади. Жигар ва талоқда кичик некротик ўчоқлар вужудга келади.

Download 50.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling