Maвзу: Битумли йўл эмульсиялари


Download 1.1 Mb.
bet1/3
Sana13.05.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1456314
  1   2   3
Bog'liq
umed aka mustaqil ish1111

Maвзу: Битумли йўл эмульсиялари.

РЕЖА:

1. Битумли йўл эмульцияларининг таснифи, таркиби ва ташкил этувчилари. 2. Битумли йўл эмульцияларини тайёрлаш. 3. Ишқорли эмульсияларнинг ҳосил бўлиши.

4. Битумли йўл эмульсияларини ишлаб чиқариш технологияси.

5. Хулоса.

Эмульсия - деб 0,1 мкм ўлчамдаги майда томчилар кўринишидаги битта суюқликнинг (фаза) бошқа аралашмайдиган суюқлик(мухит)да дисперсланган тизимига айтилади. Битумли йўл эмульсиялари қорамтир – жигар ранг рангли, битумни эмульгатор ёки ишқорли моддаларнинг сув эритмасида дисперслаш йўли билан олинадиган, суюқлик кўринишида бўлади.

ЙЎЛ ЭМУЛСИЯСИ Битумларнинг қовушқоқлигини камайтириш ва материалларни иситмасдан ишлатиш имконияти. Битумная эмульсия = Қовушқоқ йўл битуми + Сув + Эмульгатор.

  • Хусусиятини ўзгартириш
  • Жараённинг дастлабки босқичида сув буғланади ва кейин ёпишқоқ битум эмулгатор билан ишлайди

    ЭМУЛСИЯ ТАСНИФИ

    1.Таркибидаги боғловчиси бўйича:

    1. тўғри (Сувдаги битум) 2. Тескари (Битумдаги сув)

    (47 % гача битум) (50- 80 % битум ).

    КЛАССИФИКАЦИЯ ЭМУЛЬСИЙ

    2. Эмулгатор сифати бўйича:

    1. ЭБА 2. ЭБК

    Анионоактив Катионоактив

  • Қутбсиз моддалар ҳисобланадиган битум ва қатронлар қутбли суюқлик - сувда эримайди. Шунинг учун улар сув билан фақат коллоидли дисперс тизим - эмульсия хосил бўлиши билан аралашади. Эмульсиянинг хосил бўлиши ва барқарорлиги унга махсус эмульгаторлар - сирт - фаол моддалар ёки юқори майдаликдаги дисперсли қаттиқ кукунларни киритиш йўли билан эришилади. Сирт - фаол моддаларнинг бундай йўналиши оқибатида битум(фаза), сув(мухит) фарқларини тенглаштирадиган, уларни ажралиш чегарасидаги сирт таранглигини пасайтирадиган қатлам пайдо бўлади.

Сирт - фаол моддаларнинг қутбли гурухлари диссоциацияси оқибатида фаза заррачаси электр(анион актив эмульгаторда - манфий, катион актив эмульгаторда эса - мусбат) заряд олади. Йўл эмульсияларини тайёрлаш учун асосан сувда эрувчи органик эмульгаторлар ёки қаттиқ минерал кукунсимон моддалар қўлланилади. Сувда эрувчи эмульгаторлар қаторига сирт - фаол - анион фаол ва катион фаол моддалар киради. Анион фаол эмульгаторларли эмульсиялар ишқорли, катион фаол эмульсиялар эса - нордон деб аталади. Эмульсияда сувда эрувчи эмульгаторлар таркиби 3% дан, қаттиқ эмульгаторлар - 5 - 15% дан ошмайди ва эмульсиянинг дисперслилига боғлиқ.

  • Эмульгатор таркиби ва хусусиятига, битум ёки қатрон миқдорига боғлиқ равишда икки турдаги эмульсия олинади: тўғри, бундай эмульсияда органик суюқлик майда томчи сифатида дисперсланган бўлиб, сувли мухитда тарқалади, тескари эмульсия – бундай эмульсияда сув майда томчи даражасига дисперсланган бўлиб, органик суюқ муҳитда тарқалади.
  • Битумли йўл эмульсиялари парчаланиш тезлиги бўйича учта синфга бўлинади: ТП –тез парчаланадиган; ЎП–ўртача парчаланадиган; СП – секин парчаланадиган. 1. Эмульсияни қовушқоқлиги. Уни температураси 20 2 градус ºС, 3 мм ли оқиш тешиги билан таъминланган нефтли битумлар учун вискозиметрда аниқлашади. Қовушқоқлик миқдори ва ундаги битумнинг миқдорига кўра ТП классдаги эмульсиялар ТП -1,ТП -2 ваСП -1,СП - 2 маркаларга бўлинади. 2. Эмульгаторли битум миқдори эмульсия концентрациясиии характерлайди ва эмульгаторли битум массасинииг эмульсия массасига нисбатини фоизларда аниқлаб беради. 3. Эмульсиянинг бир жинслиги унинг №014 элак орқали ўтказиш йўли билан аниқланади. 4. Эмульсиянинг барқарорлиги унинг сақлаш давомида эмульсия намунасини бир хафта ёки бир ой давомида сақлашда унинг бир жинслигини ўзгариши бўйича аниқланади. 5. Ташишдаги барқарорликни эмульсия намунасини 2 соат давомида силкитишдан кейин аниқлашади. 6. Эмульсиядан ажратиб олинган битумнинг хусусиятларини аниқлаш, ундаги сувни буглантириш йўли билан аниқланади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling